Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.01.2016

Дон Фабио Капелло истеъфодан сўнг

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 186
Дон Фабио Капелло истеъфодан сўнг

Маълумки, 2015 йилнинг 14 июль куни РФИ мамлакат терма жамоаси устози Фабио Капеллони расман истеъфога чиқариб, ушбу вазифани Леонид Слуцкийга ишониб топширганди. Хўш, Россияда ишлари қовушмаган мураббий кейинчалик қаерларга борди, нималар билан шуғулланди? «СЭ» мазкур саволга жавоб бериш мақсадида италиялик мутахассиснинг ҳаёт тарзига назар ташлади.

ЎЙИНЧИЛАР БИЛАН ХАЙРЛАШДИ

Фабио Капелло ҳамкорлик учун футболчиларга миннатдорчилик билдириш мақсадида 50 кишилик маросимлар залига буюртма берди. Хайрлашув дастурхонига 40 нафар ўйинчи таклиф қилинганига қарамай, фақат тўрт киши - Самедов, Кокорин, Кержаков ҳамда Василий Березуцкий ташриф буюришди, холос. Зиёфат 4 соат давом этди. Кержаковнинг собиқ устозига совға бериши кечанинг энг эсда қоларли воқеасига айланди. Капеллонинг рафиқаси - Лаурага эса катта гулдаста насиб этди. «Инсонийлик нуқтаи назаридан мураббий билан хайрлашиш, унинг таклифига «Лаббай», деб жавоб бериш лозим эди. Миллий термамиздаги бошқа футболчиларнинг нима сабабдан келмаганликларидан бехабарман. Кимдир базада, қолганлар эса бошқа шаҳарларда. Умуман, ҳамманинг номидан гапиришни хоҳламайман», - деди Василий Березуцкий.

МАДАНИЙ ҲОРДИҚ ЧИҚАРДИ

Москвадаги Қизил майдон италиялик мутахассиснинг севимли масканига айланди. Шунингдек, у рус рассоми Андрей Шаровнинг ижод намуналари билан танишиб, санъат шайдоси эканини ҳам яширмади. Яна бир гап - Капелло бежиз ресторанларнинг доимий мижози ҳисобланмаслини ҳам исботлади. Бу борада уни ҳамюрти - Лучано Спаллеттига ўхшатишади.

ХОККЕЙ ТОМОША ҚИЛДИ

Октябрнинг иккинчи ярмида Капелло меҳмон сифатида хоккей ўйинига ташриф буюрди. Унда «Динамо» клуби «Локомотив»га 2:4 ҳисобида ютқазди, Фабио эса ушбу спорт турини яхши кўришини алоҳида таъкидлади.

АРМАНИСТОНГА БОРИБ КЕЛДИ

Сентябрь ойи бошларида Капелло «Спартак» клубининг собиқ бош директори Роман Асхабадзенинг таклифига кўра, Арманистонга борди. Ушбу ташрифдан 3 хил хулоса келиб чиқди. Биринчиси - италиялик мураббий ҳамкорлик учун бормаган. Иккинчиси - Асхабадзе ҳозирги иш жойи - Ереваннинг «Бананц» клубини ривожлантириш бўйича Фабиодан маслаҳат сўраган. Учинчиси - ушбу жамоадаги инфратузилма меҳмонни қойил қолдирган. Маълум бўлишича, Капелло «Бундай шарт-шароит Россиянинг 80-90 фоиз жамоасида йўқ» қабилида фикр билдирган.

ЖУРНАЛИСТЛИКНИ СИНАБ КЎРДИ

Арманистонда Фабиодан «Энди мураббийлик қилмайсизми?» деб сўрашди. Капелло эса «Вақт кўрсатади», деди-ю, ҳозирда журналистика билан шуғулланаётганини қўшиб қўйди. Афтидан, ёқимсиз истеъфолар (1998 йили - «Милан», 2007 йили - «Реал»)дан безиган мураббий беихтиёр микрофон қаршисига ўтиришни маъқул кўрган, чоғи. Айтишларича, Капелло энди бирор миллий термани бошқармас экан, у клублардан таклиф тушишини кутмоқда. Унгача эса Италия телевидениеси орқали томошабинларни футбол оламидаги ёрқин воқеалардан воқиф этиб туришни ихтиёр қилди. Умуман, унинг ҳар бир чиқиши жамоатчилик диққат марказида бўлди. Капеллонинг фикрича, Агуэро ва Суарес сайёрамизнинг энг яхши марказий ҳужумчиларидир. Қолаверса, у «Реал»нинг жаҳондаги энг кучли клуб эканлигини, «Барселона» ва «Бавария»да кўп нарса муайян ижрочиларга боғлиқлигини билдирди. Энг эътиборлиси, «Интер»ни ўзи бошқарган 90-йиллардаги «Милан»га қиёслашларидан ранжишини яширмади. Италиялик мутахассис жумладан, «россонерлар» ҳаттоки, Марко ван Бастен жароҳатланган кезлари ҳам совринларни қўлга киритишгани, ҳозирги «Интер» эса энди шаклланаётганини таъкидлаб, бундай солиштириш асосли эмаслигини алоҳида уқтирди.

МОУРИНЬО БИЛАН жанжаллашди

Капелло сентябрда ўзига ёққан 3 нафар мураббий номини эълон қилди. Энг аввало, Роберто Манчинини мақтаб, унинг нафақат раҳбариятни янги ўйинчилар сотиб олишга кўндира олиши, балки ихтиёридаги ижрочилардан ҳам унумли фойдалана билишини эътироф этди. Сўнгра Жозе Моуриньони самарали ғоялари учун мақтади. Россия термасининг собиқ устози гапининг охирида Синиша Михайловични ҳам эслаб ўтди: «У билан гаплашдим, ақлий салоҳияти яхши, фикрлаш доираси кенг эканига гувоҳ бўлдим».

Орадан икки ҳафта ўтиб, италиялик мураббий Моуриньо ҳақида умуман бошқача фикр юритди: «У - ажойиб стратег, лекин ярим йил ичида ўйинчиларни «синдиради». Ҳарқалай, футболчилар руҳий томондан унинг талабини қондиришга қодир эмаслар». «Беназир» эса бунга ўз услубида жавоб қайтарар экан, Фабионинг Англия ва Россия термаларида қандай муваффақиятсиз фаолият юритгани ҳақида умуман гапирмаганини эслатди. Шунда Капелло сўз ўйинини тўхтатиб, сукут сақлашни жоиз билди. Ноябрь ойи бошларида эса Италия матбуотида Моуриньонинг «Челси»даги ўрнини айнан италиялик мутахассис эгаллаши ҳақида хабар чоп этилди.

Ўтган вақт мобайнида Фабио номзоди билан шунингдек, яна икки клуб - «Ювентус» (лекин Массимилиано Аллегри вазиятни ўнглай олди) ҳамда океан ортидаги «Нью-Йорк Сити» (якунда Патрик Виейрани танлашди) қизиқди.

РОССИЯ ТЕРМАСИНИ ТАБРИКЛАМАДИ

Сентябрь ойи охирида РФИ Капелло билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди, октябрда эса Россия термаси Леонид Слуцкий бошчилигида Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Италиялик мутахассиснинг ўринбосари 4та ўйинда 12 очко таъминлаб, Фабио жамоаси 6та баҳсда эришолмаган натижани қайд этди.

Афсуски, Капелло ҳамкасби ва собиқ шогирдларини эришилган ютуқ билан табриклашни ўзига эп кўрмади. У Россия термаси ҳақида охирги марта сентябрь ойи ўрталарида фикр юритганди: «Албатта, ранжидим. Мен қитъа чемпионатида иштирок этишни хоҳлагандим». Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг мартида истеъфога чиққан Лучано Спаллетти 2015 йилнинг 17 майида чемпионликни нишонлаган «Зенит»ни самимий табриклаганди.

Ў. УМАРОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar