Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.01.2016

«Олтин тўп»: Самвел Бабаян ва Одил Аҳмедов кимларга овоз беришган?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 153
«Олтин тўп»: Самвел Бабаян ва Одил Аҳмедов кимларга овоз беришган?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ФИФА томонидан ўтказилган жаҳоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси сўровномасида Лионель Мессига овоз берди. Бу ҳақда «Олтин тўп» тақдимотидан сўнг ФИФА томонидан эълон қилинган сўровнома якунларида маълумот берилган.

Сўровнома бўйича Самвел Бабаяннинг ҳам, Одил Аҳмедовнинг ҳам танлови бир хил кўриниш олган. Мураббий ва унинг шогирди сўровномада биринчи ўринга Мессини, иккинчи ўринга Криштиану Роналдуни, учинчи ўринга эса ҳужумчи Неймарни лойиқ деб топган.

Ўзбекистон номидан сўровномадан иштирок этган учинчи вакил — ЎзПФЛ матбуот котиби Григорий Ртвеладзе Криштиану Роналдуни биринчи ўринга, «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресни иккинчи ўринга, «Бавария» вакили Томас Мюллерни эса учинчи ўринга жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида «Олтин тўп» тақдимоти бўлиб ўтди. Унда 2015 йилнинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди. Йил якунларига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятида бешинчи бор «Олтин тўп» эгасига айланди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar