Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.01.2016

Олимпия термасидан четда қолганлар рамзий жамоаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 192
Олимпия термасидан четда қолганлар рамзий жамоаси

Эртага Қатар мамлакати мезбонлик қилаётган олимпия йўлланмаси учун Осиё чемпионати баҳслари старт олади. Ўзбекистон олимпиячилари гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман термаларига қарши тўп суради. Самвел Бабаян энг кучли футболчиларни тўплашга эришди. Шунингдек, қатор ўйинчилар мазкур якуний рўйхатдан четда қолди. Бугун шу футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
Акмал Турсунбоев
Бу дарвозабонни нима сабабдан четда қолганлиги кўпчиликни ажаблантирган бўлса керак. Саралаш ўйинларида асосий дарвозабон сифатида майдонга тушиб келган Турсунбоевни Бабаян якуний таркибга киритмади. Асилбек Омонов, Жавоҳир Илёсов ва Абдумавлон Абдужалиловларга имконият беришни лозим топди. Шундай қилиб, Акмал мусобақани томошабин сифатида кузатади.
Рустам Ашурматов
“Бунёдкор”нинг асосий таркибидан жой олиб келган Ашурматов олимпиячиларимиз таркибидан четда қолди. Сўнгги йиғинларда Рустам иштирок этиб келаётганди. Бироқ охирги паллага келганда четга чиқиб қолди. Бунга унинг жойида тўп сурадиган бошқа ўйинчиларнинг борлиги сабаб бўлгандир. Ҳар ҳолда Бабаян Ашурматов Қатарга олиб кета олмади.
Бобур Йўлдошев
Аслида Йўлдошев кетиши керак эди. Бироқ соғлиғида юзага келган қандайдир муаммолар сабабли, Бобур футболдан четда қолмоқда. Ҳаттоки, “Локо” машғулотларида ҳам иштирок этмаяпти. Бизга маълум бўлишича, Бобур Йўлдошев юрагидаги нуқсонлари сабабли, номаълум муддат футбол ўйнай олмайди.
Қувондиқ Рўзиев
Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида етарлича тажриба тўплаган Рўзиев ҳам нимагадир рўйхатдан тушиб қолди. Чиндан ҳам олимпия термасига жалб қилинганлар орасида ярим ҳимоя чизиғи жуда кучли ҳисобланади. Юртимизнинг энг сара иқтидорли футболчилари жамланишган.
Жаҳонгир Абдумўминов
“Олмалиқ” сафида 24 та учрашувда иштирок этиб, 4 маротаба гол киритган Абдумўминов олимпиячилар таркибига қўшила олмади. Жисмонан жуда бақувват бўлган Жаҳонгир рақиб ҳужумларини бузишда фаол ҳисобланарди. Лекин сўнгги вақтга келиб Абдумўминов ҳам мусобақани томошабин сифатида кузатишига тўғри келади.
Аббос Махситалиев
Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги мундиал кашфиётчиси Махситалиев ўйинида пасайиш бор. “Нефтчи”да кўп ўйинларда қатнашган бўлишига қарамай, Аббос аввалгидек ёрқин футбол кўрсата олмаяпти. Буни футболчининг ўзи ҳам тушуниб турибди. Айни пайтдаги ҳолати бош мураббийга ёқмаган шекилли, уни таркибдан четлатди.
Бобир Давлатов
Қозоғистоннинг “Жетису” клубида кўпроқ ўйнаб, амалиётга эга бўлган Давлатовга нимагадир Бабаян ишонмади. Ёки уни синаб кўришни истамади. Бобир ёш бўлишига қарамай, халқаро майдонда тажриба тўплай олганди. Қолаверса, қўшни мамлакат Премьер-лигасида доимий равишда ўйнаб келаётганди.
Шохназар Норбеков
“Металлург” сафида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириши кутилаётган Норбеков ҳам борт ортида қолди. БААда бўлган йиғинда иштирок этган Норбековни кетиши кутилаётганди. Дриблингни жойида бўлган ҳужумчи терма жамоада ўзини кўрсата олиши мумкин эди. Бироқ Бабаян Шохназарни сўнгги таркибга кирита олмади.
Мурод Бобожонов
Ўтган йилда олий лига кашфиётчи ҳужумчиси Мурод Бобожонов фарғоналиклар сафида 21 та учрашувда 5 бора гол урган бўлишига қарамай, якуний таркибдан четда қолди. Йиғинларда иштирок этиб келган Бобожоновни кучига мураббийлар штаби ишонч билан қарамади шекилли, уни охирги назорат учрашувларига ҳам чақиришмади.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar