Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.01.2016

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Баҳодир Насимов

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 204
Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Баҳодир Насимов

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига тажрибали ҳужумчи қўшиб олди.

Маълум вақт жамоамиз машғулотларида қатнашиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирган Баҳодир Насимов ва клуб ўртасида битим имзоланди.

Мухлислар яхши билишадики, Баҳодир Самарқанд футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболга айнан Самарқанднинг “Динамо” жамоаси орқали қадам қўйган. Бу жамоадаги олти йиллик фаолиятидан сўнг Насимов 2009 йилнинг бошларида “Бунёдкор”да пайдо бўлди. Жамоамиз билан МДҲ кубогида иштирок этиб, бешта гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди. Шундан сўнг унга Қозоннинг “Рубин” клуби билан уч йиллик шартнома тузди.

Насимов 2010 йилнинг ёзида Бокунинг “Нефтчи” жамоасига ўтди. У бокуликлар сафида уч карра Озорбайжон чемпионлигини, икки бор мамлакат кубогини қўлга киритди. 2011/12 мавсумда эса 16та голи билан Озорбайжон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

Ҳужумчи 2014/15 мавсумнинг биринчи қисмини Эроннинг “Падидеҳ” клубида ўтказди.

У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 20та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5та гол урган.
Баҳодир Насимовнинг “Бунёдкор”даги фаолияти муваффақиятли чиқишига тилакдошмиз.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Насимов Баҳодир Олимжонович
Туғилган санаси: 02.05.1987
Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 184 см
Вазни: 80 кг



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar