Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.01.2016

Бугун: «Олтин тўп» кимга насиб этади?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 205
Бугун: «Олтин тўп» кимга насиб этади?

Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг анъанавий "Олтин тўп"ни топшириш маросими ўтказилади. Унда бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар совринларни қабул қилиб олишади.
Шубҳасиз, тадбирнинг энг кульминацион нуқтаси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси номининг эълон қилинишидир. Бу галги "Олтин тўп"га Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймар даъвогарлик қилишмоқда.
Аргентиналик футболчи ўз фаолиятида бешинчи марта мазкур совринга эга чиқиши тахмин қилинмоқда. Месси ҳақиқатан ҳам 2015 йилни жуда юқори савияда ўтказди ва ўз жамоаси билан 5та совринга эга бўлди. У турли ташкилот ва нашрлар версиялари бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилмоқда.
Агар Месси борасидаги тахминимиз ўзини оқлайдиган бўлса, унда бошқа бир қизиқ савол ўртага чиқади: сўровномада иккинчи ўринни қайси футболчи қўлга киритган: Роналду ёки Неймар? Криштианунинг кўплаб голлари ва жаҳон футболидаги рейтинги муҳим омил бўлганми ёки бразилиялик ҳужумчининг совринлари ҳамда чиройли ва самарали ўйини муҳимроқ?

Дарвоқе, Лионель Месси Пушкаш номидаги йилнинг энг чиройли голи муаллифи номинациясида ҳам ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Балки Лео Цюрихдан 2та соврин билан қайтар?

Шу ва бошқа саволларга маросим давомида жавоб топамиз. Маросим Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Сайтимиз орқали тадбирни матнли онлайн трансляция тарзда ёритиб борамиз. Ўтказиб юборманг.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar