Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.01.2016

Равшан Эрматов унинг ҳакам бўлишига сабабчи «масъулиятсиз ҳакам» ва «қўпол футболчи»га раҳмат айтди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 168
Равшан Эрматов унинг ҳакам бўлишига сабабчи «масъулиятсиз ҳакам» ва «қўпол футболчи»га раҳмат айтди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўзини футболдан бошқа соҳада ҳеч қачон тасаввур қилмаган. Бу ҳақда у RedPen нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Тўғриси, футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур қила олмайман. Етти ёшимдан фақат футболчи бўлишни орзу қилганман, ўзимни ҳеч қачон ҳакам сифатида кўрмаганман. Футболчилигимда ўзим ҳам ҳакамлар билан кўп тортишардим, ҳар доим уларга нималарнидир исботлашга уринардим», — деди таниқли футбол ҳаками.

Равшан Эрматов 17 ёшида, футбол учрашувларининг бирида жиддий жароҳат олади. Шунда унга футбол ҳаками бўлишни тавсия қилишади, бироқ у бу таклифни қатъий рад этиб, болалар мураббийи лицензияси учун ўқийди, бу вақтда бир болалар жамоасига устозлик қилаётган отаси, собиқ ҳакам Сайфиддин Эрматовга ёрдамчилик қилади.

«Ҳар якшанба шаҳар биринчилиги учрашувлари бўлиб ўтарди. Бир сафар бизнинг ўйинга ҳакам келмади. Шунда отам қўлимга ҳуштак тутқазиб, шунчаки мажбурият қўйди: ‘Ўйинни бекор қила олмаймиз-ку’. Майдонга чиқдим. Кутилмаганда, худди ўзим футбол ўйнагандек завқ олдим», — деди Эрматов.

«Мени синдирган футболчини қачонлардир хаёлимда койирдим. Ахир менинг катта — Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп суриш орзуим бор эди. Кейин, ‘ҳакам келмапти’, дейишганида, жуда жаҳлим чиққанди, ‘қандай қилиб бу қадар масъулиятсиз бўлиш мумкин’, деб ўйлагандим. Ҳозир эса уларнинг иккисидан ҳам миннатдорман. Агар ўша ўйинчи менга жароҳат етказмаганида ва ўша ҳакам ўйинга келганида, эҳтимол, бугун футбол ҳаками бўлмасдим», — дея қўшимча қилди Равшан Эрматов.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar