Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.01.2016

Достонбек Ҳамдамов Испан клублари нигоҳида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 201
Достонбек Ҳамдамов Испан клублари нигоҳида

Испаниядаги машҳур "Number 1 sport" интернет нашри Қатарда шу йилнинг 12-30 январ кунлари бўлиб ўтадиган U-23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бағишлаб мақола чоп этди.

Эътиборли жиҳати шундаки унда ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамовга алоҳида тўхталиб, у ҳақида Испаниянинг баъзи клублари, унинг ўйинини бир неча ойдан бери кузатиб келаётганлигини таъкидлайди. Испанияда машҳур бўлган "Number 1 sport" нашрида ҳамюртимиз ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади. Қайд этилишича, "Бунёдкор" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов учун 2015-йил омадли келган. У Осиёнинг "Энг яҳши ёш футболчиси" совринига эга бўлганлиги билан нафақат Осиёда балки Европада ҳам танилиб бормоқда".

Шунингдек, мақолада ҳамюртимизни Осиё кубогининг асосий юлдузи бўлиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса бизнинг "юлдузимиз" шу йилнинг ўзида Испания клубларига таклиф қилиниб, фаолиятини машҳур клубларда давом эттирса ажаб эмас. Футболчимиз Испания клубларидан бирига ўтса Европанинг ТОП чемпионатида ўйнаган илк ўзбек футболчиси бўлиши мумкин. Шу ўринда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз. Воқеалар ривожини эса кузатиб борамиз, деб ёзади Uzreport.uz.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar