Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.01.2016

Валтер Самуэль:«Табиатан камгапман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
Валтер Самуэль:«Табиатан камгапман»

Аргентиналик фахрий ҳимоячи Вальтер Самуэль ўзининг деярли 20 йиллик фаолияти давомида турли клубларда тўп сурди. Шуниси қизиқки, у қаерда бўлмасин, ўзини телекамералар ва микрофонлардан четроққа тортиб, камтар ҳаёт кечирди. «Биласизлар, камгап одамман. Сўзга уста бўлгандан кўра, нималарга қодирлигимни майдонда кўрсатганим яхшироқ», - деганди 37 ёшли фахрий футболчи. Самуэлнинг гапга нўноқлиги, аммо ўз ишини аъло даражада бажариши Италияда шунчалик машҳур бўлиб кетганки, унга мухлислар «Девор» деб лақаб қўйиб олишганди. Вальтер айни пайтда Швейцариянинг «Базель» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда ва мавсум охирига бориб бутсаларини михга илмоқчи. FIFA.com сайти ходимлари Самуэлнинг режаларидан хабар топишгач, уни суҳбатга тортишга қарор қилишди.

- Сизга шартнома таклиф қилишга тайёр турган шунча номдор клублар туриб «Базель» билан келишувга эришганингиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ўзингизга ҳам бу ҳол қизиқ туюлмайдими?

- Нима ҳам дердим, бу ўзига хос янгилик эди. Тўғри, Италиянинг бир нечта жамоалари таклиф билан чиқишди, аммо мен шароитни ўзгартиришни хоҳладим. Худди шу пайтда менга «Базел»дан қизиқиш бўлаётганини айтиб қолишди. Бу таклиф ўзимга ҳам ёқиб тушди. Чунки сенинг хизматларингга эҳтиёж сезишибдими, демак, ўзингни кўрсатишга имкон бор. Хуллас, швейцарияликларнинг таклифини қабул қилдим ва қароримдан асло афсусланмайман.

- Ҳаётининг 15 йилини Испания ва Италияда ўтказган футболчининг бирданига Швейцарияда пайдо бўлиб қолиши қандай кечди?

- Аввалига бироз қийинчиликларга дуч келдим (кулади). Аммо кўпроқ вақтимни оилам билан ўтказганим учун ортиқча муаммолар туғилмади. Муҳими, бу ернинг об-ҳавоси оила аъзоларимга ҳам жуда манзур келди. Қолаверса, фарзандларим маҳаллий тилни ўрганишга киришиб кетишди. Бу эса уларга келажакда жуда асқотиши мумкин. Ўзим немисчада бирорта ҳам сўзни тушунмайман (яна кулади), лекин зурриётларимда бу тилни ўрганишга қизиқиш ёмон эмас.

- Октябрь ойидаги интервьюларнинг бирида «мавсум охирига бориб бутсаларимни михга илмоқчиман», дегандингиз. Нега бундай қарорга келдингиз?

- Бу албатта, ёшим билан боғлиқ. 37 ёш - катта футбол билан хайрлашиш учун энг қулай фурсат, менимча. Чунки бу вақтда ҳамон жамоадошларинг билан тенгма-тенг машқ қиласан, майдонда ҳам уялиб қолмайсан. Лекин вақтни чўзиб юбориб, қаердадир шижоат етишмаётганини сезиб қолсанг, бундан ёмони йўқ. Шунинг учун бу мавсум - мен учун энг сўнггиси бўлиб қолади, деб қарор қилдим.

- Сизни «нафақа»га чиқиб, бекорчи бўлиб қолиш муаммоси безовта қилмайдими?

- Йўқ! Тўғри, кўпчилик ҳамкасбларим худди шу ёқимсиз ҳолатдан нолишади. Лекин мени бу муммо ўйлантирмаяпти. Чунки футболчилик фаолиятимни якунлагач, ўзимни болалар мураббийи сифатида синаб кўришга аҳд қилганман. Хуллас, келажагимдан асло чўчимаяпман. Оилам ёнимда бўлса, ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқишимга ишонаман.

- Терма жамоадаги фаолиятингиз ҳам ҳавас қилишга арзийди. Аргентина либосидаги энг қувонч­ли ва энг қайғули дамларингизни эслай оласизми?

- Хўш... Келинг, аввал қайғулисидан бошлайлик. Бу - 2002 йили Корея ва Япония майдонларида ўтган мундиал эди. Ўшанда таркибимиз ажойиб тузилган, Марсело Бьелса каби кучли мураббийимиз бўлганди. Аммо бизга бор-йўғи омад етишмади. Агар ўшанда инглизлардан енгилмаганимизда, финалгача етиб борардик. Терма жамоадаги энг қувончли онларни эса 1997 йили Малайзияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-20)да ҳис қилганман. Ўшанда биз чемпион бўлганмиз. Афсуски, бу натижани катталар даражасида такрорлай олмадим.

- Вақти келиб болалар мураббийи бўлиш ниятида эканингизни айтдингиз. Сизнингча, бу соҳада нималарга эътибор қаратиши керак?

- Энг аввало, болалар билан самимий алоқа қилишингиз шарт, менимча. Чунки улар бу пайтда ҳар нарсага ишонувчан, ёрдамга муҳтож бўлишади. Шунингдек, ўрганганларини жуда яхши эслаб қолишади. Кейинроқ, улар улғайишгач, ўша орттирилган билимлар катта наф бериб қолиши мумкин. Болаларга асло ёлғон гапириб бўлмайди. Аргентинанинг ёшлар терма жамоасида ўйнаганимда, бу ердаги кучли тартиб-интизомга бўйсунгим келмаган. Чунки шунгача ҳеч ким футболда интизомнинг ўрни жуда муҳимлиги ҳақида астойдил тушунча бермади. Лекин кейинчалик ҳаммасига кўникишимга тўғри келди. Зеро, тартибсиз ҳеч бир ишда олға силжиб бўлмаслигини тушуниб етдим. Болалар футболида ҳам шундай ҳолатларни ҳисобга олиб иш юритишни ният қилганман.

- Аргентина терма жамоаси ҳеч қачон ҳужумчилар муаммосига учрамаган. Аммо сўнгги мундиалда термага ҳимоядаги камчиликлар панд бергандек туюлди...

- Менимча, Отаменди ва Рамиро Фунес-Мори каби ўйинчилар бор экан, эндиликда бундай муаммолар юзага келмайди. Шунингдек, Эсекьель Гарай ҳам дунёдаги энг кучли ҳимоячилардан бири.

- Нима деб ўйлайсиз, бу футболчилар билан Россиядаги мундиалга чиқса бўладими?

- Шак-шубҳасиз! Аргентина терма жамоасини Россия майдонларида кўришимга ишонаман. Нафақат кўриш, балки жаҳон чемпиони бўлиб, улар билан фахрланишга кўзим етади. Ҳозирда терма жамоамизда бирор-бир жиддий муаммони кўрмаяпман. Тўғри, мудофаа чизиғи айтганингиздек, жуда ҳам ишончли эмас. Лекин бу - тузатса бўладиган камчилик.

И.РАҲИМОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar