Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.01.2016

Чемпион бўлолмаганлар. Бейлдан Жерардгача

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 229
Чемпион бўлолмаганлар. Бейлдан Жерардгача

Бугунги кунда машҳурлик чўққисига эришиб, бир қанча совринларга эга чиққан, аммо мамлакат чемпионатида зафар қуча олмаган футболчилар етарли. Биз мамлакат чемпионлиги шаробини таътиб кўрмаган футболчилар ТОП-5талигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этамиз.
5. Гарет Бейл
Рўйҳатни Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Бейлдан бошлашга қарор қилдик. Гарет чемпионликка эришиш учун ҳам «қироллик клуби»га ўтганди. Дебют мавсум ёмон ўтмади. Испания кубоги ва Чемпионлар лигасининг финалларида жамоаси учун муҳим бўлган голларни киритди. Бироқ ҳалиям унга мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш насиб этгани йўқ. Шунга қарамай Бейлда ҳали имконият бор…
4. Тео Уолкотт
Уолкотт «Арсенал» сафида бор-йўғи Англия кубогига сазовор бўлди. Теонинг кўплаб жамоадошлари чемпионликка эришиш учун бошқа жамоалар сафига йўл олишди. Насри, Ван Персилар ана шулар жумласидандир. Уолкотт эса садоқат билан ўз жамоасига хизмат қилишда давом этмоқда. Ушбу мавсумда «Арсенал»нинг анча кучаётганлигини инобатга олсак, Уолкотт ниҳоят чемпион бўлиши мумкин.
3. Антонио Ди Натале
Антонио фаолияти мобайнида гранд клублар сафида тўп сурмаган. Шунга қарамай унинг ҳисобида 300 дан ортиқ гол бор. Ди Натале 30 ёшидан сўнг фаолиятининг чўққисига эришди. Кетма-кет 2 бора «А» серия тўпурарига айланди. Афсуски Ди Наталега ҳам чемпионлик шаробини таътиб кўриш насиб этмади.
2. Фернандо Торрес
Торрес совринларга эга чиқиш учун ҳам «Атлетико»ни «Ливерпуль»га алмаштирганди. Бироқ ҳужумчи «қизиллар» сафида ҳам ҳеч вақо юта олмади. Сўнгра 40 млн.фунтга «Челси» футболчисига айланди. Торрес Лондонликлар сафида Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида зафар қучди. Бироқ мамлакат чемпиони бўла олмади. «Эл Нино» шундан сўнг «Милан» ва «Атлетико»да ўйнади, бироқ барибир у тўп сурган жамоалар чемпионатда биринчи ўринни эгаллай олишмади.
1. Стивен Жерард
Стив Джи фаолиятининг кўп қисмини «Ливерпуль»га бағишлади. «Қизиллар» сафида деярли барча совринларни ютиб олди. Бироқ унга ҳам премьер лига чемпионлигини қўлга киритиш насиб этгани йўқ. 2014 йилги мавсумда Жерард ниҳоят ўз орзусига эришишга жуда яқин келганди. Бироқ муҳим паллада «Ливерпуль» омадсизликка учраб, кумуш медддалар билан кифояланишга мажбур бўлди. Жерард балки Америкада чемпионликка эришар.
Юсупов Фурқат



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar