Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

ОТЖни бошқарган бош мураббийлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 164
ОТЖни бошқарган бош мураббийлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида юқори савияда иштирок этишини таъминлаш, 2016 йилги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасига йўлланмани қўлга киритиш йўлидаги тайёргарликларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти қарорига асосан олимпия терма жамоасининг янги мураббийлар штаби тасдиқланганди. Унга кўра МТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян эндиликда олимпиячиларимизга ҳам устозлик қилишидан хабарингиз бор, албатта. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг олдига Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия мусобқасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бундан кўриниб турибди-ки, Қатарда бўлиб ўтадиган23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида камида 3-ўринни эгаллаш талаб этилади.Ҳозиргача ҳеч бир бош мураббийга олимпия терма жамоамиз билан Олимпиадада иштирок этиш насиб этмаган.

Қуйида ОТЖни бошқарган барча бош мураббийлар билан танишишингиз мумкин:

Мирзоҳим Ғуломов - 1996

Александр Иванков - 1996

Виктор Борисов - 2000 - 2004

Виктор Жалилов - 2004

Вадим Абрамов – 2008 - 2012

Алексей Eвстафеев - 2012-2013

Шуҳрат Мақсудов - 2014

Миржалол Қосимов - 2014

Бахтиёр Ашурматов - 2015

Виктор Жалилов - 2015

Дилшод Нуралиев - 2015

Самвел Бабаян - 2015

Самвел Бабаян олимпиячиларимиз билан фақат декабрь-январь ойларида Дубайда ташкиллаштирилган бир қатор ўртоқлик ўйинларда бошқарди. Унинг илк расмий учрашуви 13 январь куни Жанубий Корея олимпиячиларига қарши ўйин билан бошланади. Унга дебют ўйинига омад тилаймиз. Нима бўлгандаям, биз мухлислар олимпия терма жамоамизнинг янги бош мураббийидан умидимиз катта.

Абдумажид Қодиров



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar