Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

Йилнинг футбол оламидаги муҳим воқеалари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 271
Йилнинг футбол оламидаги муҳим воқеалари

Ортда қолган 2015 йил нафақат муросасиз беллашувлар, ажойиб голлар ва натижалар, балки бир қатор эътиборли воқеаларни ҳам туҳфа этди.

Матьё Фламини: Нима билан эътиборни тортди? Футбол мухлисларини ажойиб илмий кашфиётдан воқиф этди.

Бу ёруғ олам кутилмаган воқеалар, тасодифларга тўла. Масалан, буюк алломалардан бири бўлган Пифагорнинг машҳур физика қонунини кашф этишига сув тўлдирилган ваннада чўмилиши сабаб бўлган. Франциялик замондошимиз эса ўз вақтида «Милан»га йўл олиб, нафақат номдор клубга, балки муқобил энергия манбасини топиш устида изланиш олиб бораётган маслакдошларига ҳам яқиндан ёрдам берди. Тўғри, яқин келажакда нефть ўрнини боса оладиган левумли кислотасини саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган изланишларда иштирок этишини футболчи 7 йил давомида сир сақлаб келаётганди. 2015 йилда Фламини туфайли кўплаб футбол мухлислари ўта аҳамиятли бўлган янгиликдан воқиф бўлишди.

«Мен доимо табиат билан ошно бўлишга интилганман, экология, иқлимнинг ўзгариши, ҳаво ҳароратининг глобал кўтарилиши каби долзарб мавзулар мени қизиқтириб келган. Яқин дўстим Паскуале ҳам мен билан ҳамфикр. Биз яқинда дунёда биринчи бўлиб левулин кислотасини саноат даражасида ишлаб чиқаришга қодир бўлган компанияга асос солдик. Қўлимизда бу соҳага оид бир нечта патентлар мавжуд. Улар компаниямизнинг устунлигини таъминлайди. Биз янги соҳа пионерлари сифатида янги бозорни очяпмиз. Ишлаб чиқариш ҳажми тез орада 20 млрд. фунт стерлингга етиши мумкин» - деди Фламини.

Зепп Блаттер: Нима билан эътиборни тортди? Барчага қарши курашиш билан.

2015 йил бошидан-охиригача ФИФА президенти Зепп Блаттер учун турли-туман можароларни «туҳфа этди». У Мишель Платинидан тортиб Америка судигача - барча-барча билан тортишиб чиқди. ФИФАдаги коррупцияга оид можаролар шунчалик «болалаб», чигаллашиб кетдики, якунда айбдор киму, жабрланувчи ким эканини аниқлашнинг иложи бўлмай қолди. Президент ўзининг айбсиз эканлигини исботлаш учун бор куч - маҳоратини ишга солди, кўнгилли равишда ўз усулларидан воз кечди, ўзи берган кўрсатмаларини инкор этди, ғанимларининг ғашига тегиш орқали уларнинг хато қилишига мажбур этишга уриниб кўрди. Лекин охир-оқибат, мағлубиятга учради.

Швейцариянинг Die Weltwoche наш­ри Блаттернинг «бутун дунёга қарши уришишини» муносиб баҳолаб, уни «йил кишиси» сифатида эълон қилди. Албатта, ФИФА президентининг фаолиятига турлича муносабат билдириш мумкин. Лекин Блаттер 2015 йилда барчанинг оғзига тушгани аниқ. Масалан, Россия президенти Владимир Путин ФИФАдаги касбдошига Нобель мукофотини беришни таклиф этди.

Гонсало Хара: Нима билан эътиборни тортди? Майдондаги майнавозчилик билан.

Америка кубоги-2015 турнирининг Чили-Уругвай баҳсида кутилмаган ҳодиса юз берди: Гонсало Хара билан тўқнашиб кетган Эдинсон Кавани ҳакам қарорини қўл силтаган ҳолда қабул қилгани учун майдондан четлатилди. Тўғри, бу каби воқеалар тез-тез бўлиб туради. Лекин ҳамма гап шундаки, чилилик ҳимоячи рақибининг қўполлигидан қаттиқ ранжиган ва жаҳл устида Каванини ножўя ҳаракати билан масхара қилганди. Ҳакамку Эдинсонни қизил карточка билан жазолади. Аммо Гонсалонинг бемаъни қилиғи мухлисларда кучли нафрат уйғотди. Ҳатто «Майнц» менежери Кристиан Хайдель клуб нуфузини сақлаб қолиш мақсадида чилилик легионерни жамоадан четлатишга ваъда берди. Лекин сентябрь ойи келгунича Харанинг бемаъни қилиғи унутилиб, у «Майнц»даги иштирокини давом эттирди.

Артём Дзюба: Нима билан эътиборни тортди? Яшил майдон ва унинг таш-қарисидаги фаоллик билан.

Ортда қолган 2015 йил Артём учун ҳар томонлама сермаҳсул бўлди ... ўз касбида сезиларли силжишга эришиб, Россия терма жамоасидан муқим жой олди. «Зе-нит»даги Халк билан ҳамкорлиги эвазига сермаҳсулликни конвейер даражасига олиб чиқди. Аммо фақат футболдаги натижаларни инобатга олганимизда, иқтидорли ёш ҳужумчи рўйхатимиздан жой олмаган бўларди. Бахтимизга Артёмнинг майдон ташқарисидаги ҳаёти ҳам жўшқин кечди. Февраль ойида Дзюба ҳам Владимир Бистров каби ўзининг ромб шакли тушурилган футболкасини стрелка расми акс этган либос билан алмаштириши маълум қилинди. Таажжубки, «Зенит» мухлисларини бу янгилик асло қувонтирмади, «Спартак» фанатлари эса футболчининг номи ёзилган футболкаларини ёқиб юбориш билан хумордан чиқишди. Трансфер амалга ошганидан кейин бир ой ўтгач, Артём йилнинг йирик «сариқ» можаросида тилга олинди. Шу боис, кейинчалик уни «йил жентльмени» унвони билан сийлашганида кўпчилик ҳайратдан ёқа ушлади. Октябрь ойида Дзюба «Спартак» томонидан белгиланган жаримага раддия билдириб, якунда ғолиб чиқди. Натижада Леонид Федун ўзининг сўзамоллик санъатини яна бир марта ишга солишга мажбур бўлди: «Дзюбани тарбиялаш учун биз катта маблағ сарфлагандик. Энди билсак, у ўз яқинларини ҳам сариқ чақага сотиб юборишдан қайтмайдиган йигит экан». Хуллас, Дзюба ўз атрофидагиларни зериктириб қўймади.

Юрген Клопп: Нима билан эътиборни тортди? Оддий эканлигини маълум қилиш билан.

Юрген Клоппнинг «Боруссия»си 2014 йилда инқирозга юз тутди, ўтган йилнинг баҳорида эса ўта ғамгин, лекин юз бериши аниқ бўлган воқеа - мураббийнинг жамоадан кетиши кузатилди. Албатта, кетиш олдидан Юрген дортмунтлик мухлисларга қарата шундай оташин мурожаатнома йўлладики, ҳатто немис тилини яхши билмайдиганлар ҳам унинг таъсирчанлигидан йиғлаб юборишганди. Кейин мураббий мавсумнинг қолган қисмини ҳордиқ чиқаришга сарфлашини маълум қилди. Бироқ нуфузи «Боруссия»никидан кам бўлмаган бошқа бир клуб - «Ливерпуль» шўн-ғигач, кўпчилик Юрген Клоппни «қизиллар»нинг бош мураббийи сифатида тасаввур қила бошлади. Дастлабки матбуот анжуманида Юрген ўзини «оддий» (The Normal One) дея таништирди. Жозе Моуриньога тақлидан айтилган бу иборадан «Ливерпуль» маркетинг бўлими унумли фойдаланди - The Normal One ёзуви туширилган футболкалар сотувга чиқарилди. Бироқ ҳозирча «Оддий»нинг «Ливерпул»и «Беназир»нинг «Челси»си каби барқарорликка эриша олмаяпти.

Виталий Мутко: Нима билан эътиборни тортди? Евро «ассоциэйшн»ни кашф этди.

Виталий Мутконинг инглиз тилида ваъз айтишни хуш кўриши барчага маълум. Шу сабабли, британиялик касбдошларимиз Россия спорт вазиридан ФИФАдаги коррупцияга оид можарони шарҳлаб беришни илтимос қилишди. Ахир унда Россиянинг ЖЧ-2018га мезбонлик қилишига тааллуқли маталлар ҳам мавжуд эди-да. Шу боис, Виталий Леонтьевич узоқ ўйлаб ўтирмади ва «Туморроу будет евро ассоциэйшн», - деди маънодор оҳангда дона-дона қилиб, кейин у Россиянинг сайловда ҳақли равишда ғолиб чиққанига шубҳаланаётган европаликларни тинчлантиришга уринди: «Ноу проблем, ноу криминалити!». Мазкур ибора ўз вақтида Россияга мезбонлик ҳуқуқини тақдим этган ФИФА ижроқўмидаги «Летс ми спик фром май харт ин инглиш» хитобидан кўра жарангдорроқ шиорга айланди.

Андреас Юханссон: Нима билан эътиборни тортди? Йилдаги энг яхши актёрлик ролини намойиш этиши билан.

«Норчёпинг» клубининг ҳимоячиси ва сардори бўлмиш Андреас Юханс­сон чапани футболчи сифатида шуҳрат қозонган, майдонда ўзини ҳам, рақибларини ҳам, аяб ўтирмасди. Шу боис унинг Швеция чемпионати доирасида АИКка қарши августда бўлиб ўтган учрашувда кўрсатган қилиғи мухлисларни лол қолдирди. Стокгольмликлар жамоасининг ҳужумчиси Муҳаммад Бангурага яқинлашган Юханссон кутилмаганда рақибидан кучли зарбани қабул қилгандек букчайиб, майдонга йиқилди. Симуляция шунчалик табиий ва ишонарли чиқдики, ҳатто Бангуранинг ўзи ҳам рақибининг актёрлик маҳоратини қарсак билан олқишлади. Хуллас, нима бўлганда ҳам ўша беллашув чемпионлик учун даъвогарлик қилаётган жамоалар учун муҳим аҳамиятга эга эди. Охир-оқибат, кузда Юханссон жамоаси шоҳсупага кўтарилди. Ҳа, айримлар мақсадга эришиш йўлида ғирромлик ишлатишдан ҳам тап тортмайдилар.

Хорхе Сампаоли: Нима билан эътиборни тортди? Ўзига тегишли бўлмаган цитатага сазовор бўлиш билан.

Тақдир тақозоси билан ҳикоямизнинг икки қаҳрамони Чили ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида аниқланди. Америка кубоги турнирида мухлислар доктор Хара билан танишган бўлсалар, ноябрь ойида ушбу икки жамоа ЖЧ-2018нинг саралаш босқичи доирасида ўзаро куч синашишди. Бу гал Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозониб (3:0), қитъа биринчилигидаги мағлубият ва Эдинсон Каванининг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашув учун аламини олди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида касбдошларимиз чилиликлар устози Хорхе Сампаолидан нима учун тўпни 73 фоиз назорат қилиш жамоага ёрдам бера олмагани ҳақида сўрадилар. «Йилнинг энг яхши мураббийи» унвонига даъвогарлик қилаётган мутахассис ибратли бир ҳикоя билан жавоб қайтарди, холос.

Кейинчалик маълум бўлишича, юқоридаги ҳикоя соф уйдирма бўлиб, унинг муаллифлигига Хосеп Гвардиолани мўлжаллаган эканлар. Хуллас, нима бўлганда ҳам, ҳикояда ибратли ўгит йўқ эмас: футбол тактикаси борасида ҳар қанча фантазия қилиш мумкин. Лекин ўйиннинг ўзи доимо ҳаёт билан ҳамнафас эканига шубҳа йўқ.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar