Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган хорижлик мутахассислар. ТОП-5

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 320
Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган хорижлик мутахассислар. ТОП-5

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг шу кунгача 18 та мураббий бошқариб борган. Самвел Бабаян эса 19 мураббий сифатида ишга киришди. Айтиш жоиз, терма жамоамизда маҳаллий мутахассислардан ташқари, хорижлик мураббийларнинг ҳам фаолият кўрсатишган. Тўғриси, улар билан юқори натижалар кўрсатилмаган бўлишига қарамай, уларга ишонч билдирилишда давом этган. Қисқа вақт этган иш фаолиятида бирорта самарали иш қилиш учун борини беришган. Хўш, хориждан ташриф буюрган мураббийлар маҳаллий мутахассислардан устун жиҳатлари бўлганми? Қуйида хориждан келиб терма жамоамизда фаолият олиб борган бир қатор мураббийлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Убиража Вега ДА СИЛВА (Бразилия)
Ишлаган даври: 1997-1998 йиллар
Натижалари: 11 ўйин, 5 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган хорижлик мутахассислар. ТОП-5

1997 йилда Убиража Вега Да Силва терма жамоамиз иш бошлаган дастлабки хорижлик мураббийга айланганди. Унинг ватанимизнинг бош жамоасидаги илк ўйинни Қозоғистонга қарши ўйинда кечган. Эътиборлиси, бразилиялик мураббийнинг термадаги илк ўйинни омадли чиқиб, 4:0 ҳисобида бизникилар зафар қучишган. Кейинчалик бу мутахассис термамизни 1998 йилда Таиландда бўлиб ўтган навбатдаги Осиё ўйинларига тайёрлаган. Гуруҳдан чиқишга эришган вакилларимиз чорак финалда Эронга имкониятни бой бериб қўйишганди. Шундан сўнг у билан хайрлашишга қарор қилишган. Эътиборли томони шундаки, Убиража Вега Да Силва нафақат терма жамоамизда иш юритган ва шу билан биргаликда “Пахтакор”ни ҳам бошқариб борган. Умуман олганда, бу мураббийнинг юртимиздаги фаолияти ёмон кечмаган. Кўплаб ўйинчиларни ўсишига ёрдам берганлиги билан ном қозонган.
Павел САДИРИН (Россия)
Ишлаган даври: 2000 йил
Натижаси: 1 ўйин 1 мағлубият
Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган хорижлик мутахассислар. ТОП-5

Садирин терма жамоамизни 2000 йилда қабул қилиб олганди. Дастлаб ўша йили Виктор Борисов термани бошқаради. Лекин нима учундир уни қисқа вақт ичида ишдан олишади ва ўрнига Россиялик Садиринни таклиф қилишади. Афсуски, марҳум мутахассисни Ўзбекистонда узоқ вақт иш юрита олганича йўқ. Таиланд билан ўйинда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Садиринни ишдан озод этишганди. Россияда анча танилган мураббийдан кўпчилик яхши кўрсаткич кутишганди. Бироқ кутилмаган мағлубият сабабли, унинг иш фаолияти юртимизда узоқ давом этмасдан якунланганди. Павел Фёдоровични лавозимидан озод қилишиб, унинг жойига Юрик Саркисянни таклиф қилишганди. 2000 йилда терма жамоамизда учта мураббийнинг алмашганлигини айтиб ўтиш лозим. Юртимиздан кетганидан сўнг Садирин бу дунё билан видолашади.
Хайнц Юрген ГЁДЕ (Германия)
Ишлаган даври: 2005 йил
Натижаси: 3 ўйин, 1 дуранг ва 2 мағлубият
2005 йилда терма жамоалар маркази германиялик мураббийни юртимизга таклиф қилади. Хайнц Юрген Гёде бундан аввал анча малака оширган мутахассислардан бири бўлганлиги сабабли, уни Ўзбекистонга чақиришади. Бироқ унинг ҳам юртимиздаги ишларин кўнгилдагидек чиқмади. Гёде ҳам атига учта ўйинда термани бошқариб борди. Саудия Арабистони, Қувайт ва Жанубий Кореяга қарши беллашувларда ижобий натижалар қайд этилмаганидан сўнг Гёде истъефога чиқарилади. Энг ёмони шундаки, катта натижалар кутилган мураббий бошчилигида терма жамоамиз умуман ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмаган. 1 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 2 та учрашувда мағлубият алами тортиб кўрилган.
Роберт ХОУТОН (Англия)
Ишлаган даври: 2005 йил
Натижаси: 3 ўйин, 1 ғалаба ва 2 дуранг
Навбат Англиялик мураббийларга етиб келди. Ўша 2005 йилда навбатдаги мураббий тайинлануви рўй берган. Роберт Хоутон ЖЧ-2006нинг охирги саралашининг плей-оффидан чиқиб кетиш истагида инглиз мутахассисини таклиф этишади. Унинг дастлабки баҳси Қувайтга қарши жавоб учрашувига тўғри келади. Биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида вакилларимиз мағлуб бўлишганди. Жавоб беллашувида эса Хоутон шогирдлари якуний натижани 3:2 ҳисобида тугашини таъминлаб, кейинги босқичга олиб чиқади. Афсуски, жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги сўнгги босқичда Баҳрайн билан ўйинларда Тошкентда 1:1, Манамада эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйди. Уйда ва сафарда ўтказилган голлар ҳисобига бизнинг терма жамоа жаҳон чемпионатидан мосуво қолиб кетди. Натижада, Хоутон лавозимидан кетишга мажбур бўлади.
Валерий НЕПОМЯНШИЙ (Россия)
Ишлаган даври: 2006 йил
Натижаси: 6 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият
Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган хорижлик мутахассислар. ТОП-5

Россиялик мураббий дастлаб “Пахтакор” жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганди. Кейинчалик унга Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш вазифаси юклатилди. Натижада, Непомняший термада ҳам самарали иш бошлашга киришди. Бу мураббий олдига Осиё Кубогига чиқиш вазифаси қўйилганди. Буни Валерий Непомняший уддалади. Бироқ Гонконгга қарши ўтказилган иккита ўйинда дуранг ўйнаганимиз натижасида, унга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Кўриб турибсизки, хорижлик мураббийлар унчалик кўп вақт давомида фаолият кўрсатишмаган. Ёки уларга катта ишонч билдирилмаган.
Қизиғи шундаки, айнан ўша Валерий Непомняший Россияда туғилган бўлишига қарамай, ўз мамлакатида умуман бирорта клубда ишламаганлиги билан ёдда қолган.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar