Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 223
Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”

2009 йилдан бери Муборакнинг “Машъал” клубида фаолият юритиб келган Шерзод Файзиев бундан буён “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади. Февралда 24 ёшни қарши оладиган ҳимоячи ҳам марказий ҳимояда, ҳам қанотда бирдек ҳараката қила олади. Унинг айнан универсаллиги жамоамиз мураббийларига қўл келди дея оламиз.

Шерзод Файзиев “Локомотив” билан шартнома имзолагач, ўз фикрларини билдирди: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман. Бу мен учун олдинга ташланган қадам бўлди. “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади, қолаверса Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида фақат ғолиблик учун курашади. Албатта, ҳар бир футболчи шундай кучли жамоа сафида тўп тепишни маъқул кўради. Ўйлайманки, мен ҳам янги жамоам сафида ўзимни кўрсатиб кета оламан ва бунинг учун бор кучим билан ҳаракат қиламан”.

“Шу ўринда “Машъал” футбол клуби раҳбарияти, бош мураббий Александр Хомяков ҳамда катта мураббий Дилявер Ваниевларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чунки футболчи бўлиб шаклланишимда уларнинг меҳнати катта ва буни ҳеч қачон унутмайман. Шунингдек, мубораклик мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман”.

Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar