Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

Сардор Эминов: "Яхши ниятлар билан "Нефтчи"да фаолият бошладим"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 207
Сардор Эминов: "Яхши ниятлар билан "Нефтчи"да фаолият бошладим"

Ўтган йили Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Қўқон-1912”да ўйнаган Сардор Эминов Олий лига-2016да “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ўтган йили ярим ҳимоячи қўқонликлар сафида ёрқин ўйин намойиш этганини айтиб ўтимишиз жоиздир. Олий лига-2015да Эминов Қўқон жамоасининг муҳим голларининг киритилишида катта ҳисса қўшди. 28 ёшли ярим ҳимоячи майдонда ҳужумкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Умид қиламизки, Сардор янги мавсумда “Нефтчи” жамоасига ҳали кўп наф келтиради ва ишқибозларнинг севимли футболчисига айланади. Биз эса “Нефтчи” машғулотларидан сўнг футболчини суҳбатга тортдик.

- Сардор, Андрей Витальевич қўл остида шуғулланишни бошлаганингизга анча бўлиб қолди. Дастлаввал "Нефтчи" жамоасига келиш жараёни ҳақида маълумот берсангиз?

- Очиғи, мавсум якунига етганидан сўнг кўплаб жамоалар таклифлар бўлди деб айта олмайман. Шундан сўнг Андрей Витальевич менга алоқага чиқди ва "Нефтчи" жамоасига таклиф қилди. Насиб қилса, янги мавсумда "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлайман. Яхши ниятлар билан, клубда фаолият бошладим. Жамоада мени яхши муносабатда қарши олишди. Фёдоров мураббийлигида қизғин машғулотлар кечмоқда. Шунингдек, жамоа қароргоҳида футболчиларга яратиб берилган шароитлар ҳам менга манзур бўлди.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз ?

- Биринчи ўринда жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга қўйган вазифани бажаришга ва хар бир учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Яхши биласиз, "Нефтчи" мухлислари жуда талабчан...

- Тўғри, "Нефтчи" мухлислари ўз жамоаларига жуда содиқ ва шу билан бирга талабчандир. Умид қиламанки, улар бизни янги мавсумда ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришади. Бу биз футболчилар учун муҳимдир.

Футболчи ҳақида маълумот.

Исми-шарифи: Сардор Арабович Эминов.

Туғилган санаси ва жойи: 1987-йилнинг 28 январь куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган.

Ампуласи: Ярим ҳимоячи

Биринчи мураббийи: Абдужалил Вохидов

Ўйнаган жамоалари: "Тўпаланг", "Шўрчи-Лочин", "Регартатос" (Тожикистон), "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912".

Мухлислик қиладиган жамоаси: "Манчестер Юнайтед"

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar