Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

Ўша-ўша «асов» Фаустино

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 279
Ўша-ўша «асов» Фаустино

Колумбия футболи тарихидаги энг сара юлдузлардан бири Фаустино Асприлья ҳеч қачон ўзини зериктириб қўймаган. У ҳаётда ҳам, футбол майдонида ҳам доимо ўзига кучли эътибор қаратарди. Дейлик, Фаустино «Парма»да ўйнаган вақти ўз автомобили билан автобусга тўқнашиб кетиб, унинг ҳайдовчисини роса калтаклаганди. «Универсидад де Чили» клубининг машғулотларидан бирида эса тўппончадан ҳавога тўхтамай ўқ узиши билан ҳаммани безовта қилган. Тино шунингдек, беҳисоб севги қиссаларига берилганки, бунинг оқибатида хотини билан ажрашган. Тўғрироғи, актриса Петра Скарбичга илакишгани оқибатида оиласи бузилганди. Мураббийлар билан доимий тарзда жанжаллашиш эса унинг учун одатий ҳолга айланганди.

Мана, Асприльянинг футболдан кетганига 10 йил бўлди ва у ҳамон асов табиатидан воз кечгани йўқ. Мисол учун, 2009 йили полиция томонидан қўлга олинди, кейинроқ шахсий ранчосида отишмага йўл қўйгани учун 2 йиллик шартли қамоқ жазоси олди. Қолаверса, собиқ хотинига нафақа пули (алимент) тўлашдан бош тортгани туфайли суд олдида жавоб беришига тўғри келди. Умуман, колумбиялик турли шоуларда иштирок этиш, мода журналлари учун суратга тушишни давом эттиряпти. Яна таҳлилчи сифатида телевидениеда тез-тез кўриниш беради. Дейлик, тили «ўткир» Фаустино Колумбия термаси бош мураббийи - Пекерманни боплаб «тузлади, Неймарга эса «Улғайишни унутган болакай», дея баҳо берди.

Бир неча йил олдин Асприлья ярим йил муддатга жонажон шаҳри - Тилуадан чиқиб кетишга мажбур бўлганди. Зеро, унинг уйига мамлакатнинг жанубий-ғарбий томонида шаклланган қуролланган босқинчилар гуруҳи ҳужум уюштирди. Ўшанда жиноятчилар собиқ футболчининг қимматбаҳо буюмларини олиб кетишдан ташқари, унга гуруҳ бошлиғи билан боғланишни тавсия этишди. Хуллас, Асприльядан ўз хавфсизлиги учун ҳар ой маълум миқдорда пул тўлаб юриш талаб қилинди. Натижада Тино шаҳарни тарк этишдан ўзга чора тополмади ва фақатгина босқинчилар гуруҳи қўлга тушганидан кейин қайтди. Эътиборлиси, собиқ футболчи уйига қайтиши ҳамоно отбоқарлик билан шуғуллана бошлади. «Болалигимдан бу ҳайвонларга меҳрим бошқача. Эҳтимол, ёввойи ғарб ҳақида жуда кўп фильм кўрганим таъсир қилгандир», - дейди Асприлья. У яқинда полицияга мурожаат этиб, севимли отини ўғирлаб кетишганини маълум қилди. Аниқланишича, Лукас лақабли пойга отининг нархи 50 минг долларга тенг экан. Хайриятки, полициянинг сайъ-ҳаракатлари билан йўқолган жонивор топилди ва ўз эгасига қайтарилди.

Умуман, Асприлья ўз ватанидаги муҳим воқеликларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Уни гоҳ Барринкильядаги карнавал, гоҳ қандайдир рок-концертда кўриш мумкин, албатта, ҳурлиқо аёллар даврасида. Фаустино одатга кўра, фақат Faustino номли вино ичади ва қимор ўйинларидан ҳам қайтган эмас. Табиийки, Колумбия фахри футболни ҳам бутунлай унутмаган. У доимий равишда хайрия ўйинларида қатнашади. Бир неча йил олдин ҳаттоки, бундай учрашувда майдонга тушиш учун Англияга сафар уюштирганди. Ўшанда «Ньюкасл» фанатлари собиқ футболчини жуда илиқ қарши олишганди.

2015 йил бошида Асприлья бобога айланди ва бўш вақти деярли йўқлигига қарамай, чақалоқ Хуанитани тарбиялашга ҳам кўмак беряпти. Фаустино табиийки, янги йилга ҳам етарлича режалар тузиб қўйган. Хусусан, 2 йилча олдин тузилган C.A.Faustino Asprilla клубининг тараққиёти билан шуғулланишга бел боғлаган. Бу клубнинг рамзи от эканлиги бежиз эмас. Тино шунингдек, Евро-2016 баҳсларини бевосита кузатишни режалаштирган. Хуллас, Фаустино Асприлья ҳамон ҳаёт гаштини сурмоқда.

Манба: Sports.ru,

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar