Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

Ким денгиз маҳсулотлари билан кўпроқ озиқланса, у жаҳон чемпио­ни бўлади...

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 242
Ким денгиз маҳсулотлари билан кўпроқ озиқланса, у жаҳон чемпио­ни бўлади...

Хат ёзишдан мақсадим шуки, битта масалада ўз фикримни баён этмоқчиман.

Барчага маълум, жаҳон чемпионати 1930 йилдан буён ўтказилиб келинади. Мен чемпионлар рўйхатига қараб, аниқ хулосага келдим. Эътибор беринг, ортда қолган 20та мундиалнинг барчасида денгиз ёки океанга чиқиш йўллари бор мамлакатлар жамоалари ғолиб бўлишган. Уларни санаб ўтаман: Жанубий Америкадан 3та давлат жамоаси - Уругвай (2 марта), Бразилия (5 марта), Аргентина (2 марта); Европадан 5та мамлакат жамоаси - Италия (4 марта), Германия (4 марта), Англия (1 марта), Франция (1 марта) ва Испания (1 марта).

Қаранг, бу мамлакатларнинг барчаси денгиз ёки океанга туташган. Шундай экан, ким денгиз маҳсулотлари билан кўпроқ озиқланса, у жаҳон чемпио­ни бўлади, деган хулоса келиб чиқади, бир қарашда. Албатта, бу фикрга нисбатан «Ҳа, янги «алхимик» топилди», дея кулимсираб қарайдиганлар чиқишлари тайин. Балиқ гўштини тановул қил ва чемпион бўл! Лекин фактлардан юз ўгириш қийин. Қисқаси, мен футболчиларимизнинг озиқ-овқат рационига кўпроқ денгиз маҳсулотлари қўшишни таклиф этаман. Яхшиямки, айни пайт бундай маҳсулотлар дўконларда кўп. Улар айниқса, фосфор ва йод моддаларига бой. Якунда ўз фикримга қўшимча сифатида қадим Хитой мақолини келтириб ўтаман: «Охирги донмайда тарози палласини босади». Моҳиятини тушунгандирсиз...

Сулейман АБДУЛГАНИЕВ,Тошкент шаҳри.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar