Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

ФИФА "Олтин тўп" топшириш маросими вақтида "Президент мукофоти" беришни бекор қилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 239
ФИФА "Олтин тўп" топшириш маросими вақтида "Президент мукофоти" беришни бекор қилди

ФИФА 2015 йилнинг энг яхши футболчисига "Олтин тўп" топшириш маросими вақтида "Президент мукофоти"ни бермайди. Бу ҳақда АР хабар қилган.

ФИФА томонидан маълум қилинишича, бу ташкилотдаги ўтиш даври билан боғлиқ ва кейинги йилда бу мукофот яна тикланади.

"Президент мукофоти" илк марта 2001 йилда ФИФА раҳбари Йозеф Блаттер томонидан жорий қилинган бўлиб, шу вақтгача бундай мукофот ташкилотдагиларнинг фикрича дунё футболи ривожига сезиларли даражада ҳисса қўшгани қайд этилган шахсларга топшириб келинарди.

ФИФА Ахлоқ қўмитаси 21 декабрь куни ташкилот президенти Йозеф Блаттер ҳамда УЕФА раҳбари Мишель Платинини 8 йилга футбол фаолиятидан четлаштирди.

Айни вақтда ташкилот президенти вазифасини Африка Футбол конфедерацияси раҳбари, камерунлик Исса Ҳаяту бажариб турибди. У 11 январь куни ўтказиладиган тақдирлаш маросимида чиқиш қилади ва ғолибларга мукофотларни топширади.

Бу сафарги ғолиблик учун асосий 3 нафар номзод "Барселона" вакиллари Месси ва Неймар ҳамда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади.

Шунингдек, маросимда йилнинг энг яхши аёл футболчиси, аёллар футболидаги йил мураббийи, йилнинг энг чиройли голи муаллифи (Ференц Пушкаш номидаги мукофот), "Фэйр-плей" мукофоти" (Ҳалол ўйин учун) каби мукофотлар топширилиб, 2015 йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинади.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar