Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

Ўзбекистоннинг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган 6 та ажойиб ғалабаcи

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 168
Ўзбекистоннинг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган 6 та ажойиб ғалабаcи

Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган 6 та ажойиб ғалабалари ҳақида сўз юритишни жоиз деб топдик.

Ўзбекистоннинг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган 6 та ажойиб ғалабаcи

1. Ўзбекистон – Озарбайжон 5:1 (1999 йил)
Голлар: Илҳом Шарипов (6 пен), Максим Шацких (25, 39, 58), Владимир Баранов (83) – Заур Таги Заде (47)
Терма жамоамиз бошқа қитъа вакиллари устидан эришган илк ғалабасини 1999 йилда Самарқандда кечган ўртоқлик ўйинида тантана қилган. Маҳмуд Рахимов мураббийлигидаги миллий термамиз шу куни европаликларни янчиб ташлаган эди. Илҳом Шарипов дастлабки дақиқалардаёқ пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очади. Термамизда дебют ўйинини ўтказган Максим Шацких эса шу куни «хет-трик»ка эришган эди. Ўйин охирларида Баранов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Озарбайжонликлар таркибида 5 та голга Заур Таги Заде битта голи билан жавоб қайтарди холос. Дарвоқе ўша куни «Динамо» стадионида ўйинни 10 минг нафар ишқибоз томоша қилган.
2. Ўзбекистон – Озарбайжон 2:1 (2001 йил)
Голлар: Умид Исоқов (44, 73) – Видади Рзаев (52 пен)
Вакилларимиз ўзга қитъа вакиллари устидан қозонган иккинчи ғалабаси ҳам Озарбайжонга қарши ўйинга тўғри келди. Варна шаҳрида кечган ўртоқлик ўйинида Владимир Салков мураббийлигидаги термамиз кичик ҳисобда муваффақият қозонади. Умид Исоқов томонидан урилган иккита голга, Видади Рзаев пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди. Терма жамоамиз Озарбайжонга қарши шундан кейинги 7 та ўйинда ғалаба нималигини билмай келаяпти.
3. Ўзбекистон – Беларус 2:0 (2001 йил)
Голлар: Илҳом Шарипов (2 пен), Баҳром Хайдаров (44)
Озарбайжон устидан қозонилган ғалабадан 2 кун ўтгач, терма жамоамиз Беларус термасини ҳам таслим қилди. Мазкур беллашув ҳам Варна шарида ўтказилди. Ўйиннинг 2 дақиқасидаёқ Шарипов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳамюртларимизни олдинга олиб чиққан эди. Биринчи бўлим оҳирларида Ҳайдаровнинг урган голи жамоамизга ғалабани тақдим этди. Ўша ўйинда ҳам вакилларимиз Россиялик мутахассис Салков билан муваффақиятга эришганди.
4. Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина 2:1 (2001 йил)
Голлар: Леонид Кошелев (84), Бахтиёр Хамидуллаев (119 олтин гол) – 90+1 Велимир Браснич
Терма жамоамиз 2001 йилда учинчи марта Европа термалари устидан ғалаба қозонди. Салков шогирдлари бу сафар Мердека кубогининг финалида Босния ва Герцеговина термасини таслим қилишди. Ҳаммаси ўйин тугашига 10 дақиқа қолган пайтдан бошланди. Кошелевнинг ажойиб зарбасидан сўнг вакилларимиз ҳисобни очишди. Ҳакам томондан қўшиб берилган дақиқаларда Браснич мувозанатни тиклаб, ўйин қўшимча дақиқаларда давом этишини таъминлади. Экстра-тайм тугашига 1 дақиқа қолганида Бахтиёр Хамидуллаев олин гол киритиб, термамизга халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритиши учун ёрдам берди. Малайзияда кечган ҳал қилувчи ўйинни 40 минг нафар томошабин кузатганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ жоиз.
5. Латвия – Ўзбекистон 0:3 (2003 йил)
Голлар: Андрей Акопянц (41), Анвар Солиев (79), Александр Гейнрих (86)
Ўзбекистон терма жамоасининг сафарда қўлга киритган энг ёрқин ғалабаси. 2003 йилда термамиз Равшан Ҳайдаров мураббийлигида Латвияда ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ригадаги «Сконто» стадионига ташриф буюрган 4 минг нафар ишқибоз, ҳамюртларимизнинг ажойиб ғалабасига гувоҳ бўлишди. Акопянц, Солиев ва Гейнрих томонидан урилган голларга мезбонлар бирорта ҳам гол билан жавоб қайтара олишмади. Ўша ўйинда Солиев ва Гейнрихлар захирадан майдонга тушиб, ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишганлиги таҳсинга лойиқ жиҳатдир.
6. Ўзбекистон – Янги Зеландия 3:1 (2014 йил)
Голлар: Аҳмедов (41, 57), Жепаров (78) – Броке (86)
Терма жамоамиз 11 йиллик танаффусдан сўнг яна ўзга қитъа вакиллари устидан ғалабага эришишди. Бу Европа ва Осиёдан бўлмаган қитъа термаси устидан қозонилган дастлабки ютуқдир. Умуман олганда Океания қитъаси вакиллари билан ўтказилган илк тўқнашув, ҳамюртларимиз учун омадли келди. Одил Аҳмедовнинг бир-биридан чиройли 2 та, Жепаровнинг эса битта голига, Зеландияликлардан Броке ягона голи билан жавоб қайтарди. Ушбу ғалаба Қосимов мураббийлигидаги термамизнинг ўртоқлик ўйинларидаги энг ажойибидир.
Юсупов Фурқат



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar