Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.01.2016

“Бунёдкор” “Қўқон-1912”ни таслим қилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 203
“Бунёдкор” “Қўқон-1912”ни таслим қилди

Олдин хабар берганимиздек, янги мавсумга Тошкентда ҳозирлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси 2016 йилдаги биринчи учрашувини ўтказди. Ўзбекистон Кубогининг ўтган йилги финалчиси “Бунёдкор”га қарши кечган ўртоқлик учрашувда 1:0 ҳисоб қайд этилди. “Бунёдкор”нинг янги ўйинчиси Шаҳзодбек Нурматовнинг 20-дақиқада киритган голи тошкентликларга ғалаба келтирди.

Ўйинда мураббийларимиз бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Хусусан, йиғинда иштирок этаётган Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсутдинов, Рашид Шарофитдинов, Шариф Мирзаев, Хайрулла Жакбаров каби футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиш имконияти туғилди.

Айтиш жоизки, учрашув давомида вакилларимиз бир қатор қулай имкониятларни йўққа чиқаришди.

Бу жамоалар ўтган йилги Олий лига доирасида икки марта тўқнаш келишганди. Ҳар икки учрашувда “Қалдирғочлар” (1:0, 5:0) ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Умуман ўтган йили жамоамиз гол кирита олмаган жамоа айнан “Бунёдкор” бўлади.

Мазкур учрашувни ФИФА рефериси Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

Назорат учрашуви

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 1:0 (1:0)

Гол: Шаҳзодбек Шурматов 20.

Бунёдкор : Зуҳуров, Азимов, Иброҳимов, Нурматов, Абдураҳимов, Ражабов

Каҳрамонов, Жўраев, Насимов, Шораҳмедов, Қобилов.

Қўқон-1912: Азиз Ашуров, Аваз Маматхўжаев, Илья Ильин, Рашид Шарофитдинов, Маъруф Зокиржонов, Баҳодир Акрамов, Иззат Ғаниев, Ориф Мамажонов, Фурқат Ҳасанбоев, Азиз Ибрагимов, Носир Отақўзиев.

Захира: Руслан Матниёзов, Ойбек Нурбоев, Жалил Кимсанов, Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамов, Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсутдинов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Шариф Мирзаев, Хайрулла Жакбаров

Азиз Тўхтабоев, Нодир Кўзибоев, Муҳаммаданас Ҳасановлар тиббий курикдан ўтаётгани боис мазкур учрашувни ўтказиб юборишди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar