Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.01.2016

«Спорт» телеканали футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувларини намойиш этади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 300
«Спорт» телеканали футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувларини намойиш этади

ЎзМТРК «Спорт» телеканали футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувларини намойиш этади. Чемпионат учрашувларидан жонли ва ёзиб олинган трансляциялар жадвали телеканалнинг ҳафталик кўрсатувлар дастурига киритилган.


12 январдан эътиборан ҳар куни чемпионатнинг камида иккита учрашувини жонли эфирда, бошқа ўйинларини эса ёзиб олинган ҳолда намойиш этиш режалаштирилган. Баъзи учрашувлар, хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар такроран намойиш этилади.

Аввалроқ «Спорт» телеканали 12 январь куни Қатарда старт оладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувларини трансляция қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичи «C» гуруҳида Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман U-23 терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларини 13 январь куни Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўтказса, сўнгги турда, 19 январь куни Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Яманга қарши майдонга тушади.

Олдинроқ мазкур ОЧда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия термасининг таркиби эълон қилинганди. Терма жамоа мусобақа арафасида сўнгги йиғинни ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетган.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar