Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.01.2016

Тьяго Алькантара:«Бавария»да бахтлиман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 218
Тьяго Алькантара:«Бавария»да бахтлиман»

Дунай соҳилидаги Лейпхайм шаҳарчасидаги шинам ресторанларнинг бирида ФИФА расмий сайти мухбирлари «Бавария» ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара билан суҳбат уюштиришди. Эътиборли томони, бу ерга Алькантаранинг келганини билган 200га яқин «Бавария» мухлислари ҳам шу ресторанда тамадди қилди. Шу билан бирга, испаниялик футболчига торт ҳам келтиришди. Аммо Тьяго унга тегмади.

Ҳозирги кунда Европада «Бава-рия»нинг 4 мингга яқин фан-клуби бор. Ҳар йили Рождество байрами туфайли ушбу клубларнинг 25таси асосий таркиб футболчилари билан учрашиш имкониятга эга бўлишади. Умуман олганда, Лейпхаймдаги фан-клуб учун Алькантара «совға» эди.

Тьягонинг келиб чиқиши бразилиялик. Футбол сирларини эса Каталониядаги машҳур «Ла Масия» академиясида ўрганган. Лекин 2013 йилнинг июлидан буён у Пеп Гвардиола билан бирга «Бавария»нинг асосий фигураларидан биридир. Тьягони жамоанинг келажаги сифатида эътироф этишмоқда. Шу боис ҳам ресторанда уни олқишлар билан кутиб олишди. Испаниялик футболчи эса мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

- Бундай учрашувларни жаҳонда фақатгина «Бавария» уюштирса керак. Бу футболчилар учун яхши. Шунда биз фанатларнинг нималарни ҳис қилаётганларини яқинроқдан биламиз. Бундай вазиятларда бизга катта масъулият юклатилганини сезиб турамиз.

Масъулият билан Тьяго яхши таниш. У «Барселона» академиясидаги асосий юлдузлардан бири эди. Каталонияда кўпчилик унинг Мюнхенга йўл олганидан ҳамон афсусда. Умуман олганда, Алькантарани «Барселона» ва Испания терма жамоасидаги Хавининг давомчиси сифатида кўришганди.

Шунингдек, Тьяго тўрт тилда равон гаплаша олади.

- Ҳамиша Хавидан ўрнак олардим. У барча ишни оддий, лекин ажойиб тарзда бажарарди. У «Барселона» учун кўп иш қилди ва уларни унутиб бўлмайди.

Бу борада Тьяго ҳақ. Хави, Иньеста ва Месси каби футболчилар билан бирга машқ қилган футболчи бугунги кунда Хаби Алонсо билан ажойиб тандем ҳосил қилган. Шу билан бирга, уни футбол оламининг ақлли ўйинчиларидан бири десак муболаға бўлмас.

- Масъулиятни зиммамга олишни истайман. Футбол билимини Барселонада олдим. У ерда «Ҳар бир ярим ҳимоячи тўпга тегиниши керак», деган нақл бор. Сиз индивидуал тарзда ривожланишингиз мумкин. Лекин биринчи ўринда тўпнинг ҳаракати туради. Бошқа футболчиларга қараб, ҳамиша энг яхши бўлишга интиласиз. Лекин Мессини кўрасиз. Унинг ўйинига қаршилик қилиб бўлмайди. Зеро, Лео барчасини оддий бажаради. Хави узатаётган тўпларга қаранг. Иньеста? Кузатсангиз тўп унинг оёғидан ҳар қандай ҳолатда ҳам ажралмайди. Қайсидир маънода улардан нимадир олишга ҳаракат қилдим.

Умуман олганда, Тьягога оиласи катта таъсир ўтказган. Ўзининг айтишича, техникасининг ривожланишида Рио-де-Жанейрода яшаётганларида футзал ўйнагани қўл келган экан. Унинг отаси Мазиньо 1994 йили Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган.

- У мен учун ҳамма нарса қилди. Роналдиньо энг севимли ўйинчим ҳисобланади. Пеп ривожланишимга катта ҳисса қўшди. Лекин отамсиз ҳозирги мавқеимга эриша олмаган бўлардим. Болалигимда қандай футбол ўйнаганимни эслайман. Бошқа болаларнинг оталари майдон четида туриб олиб, фарзандларига ниманидир ўргатиб, бақиришарди. Аммо менинг отам трибунада ўтириб, ўйин­ни хотиржам томоша қиларди. Ўйиндан кейин ҳам кўп гапирмасди. Кичкина маслаҳат, бундан ортиғи эмас. Мен эса унинг машғулотларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилардим. Футболчи майдонда ва оилада қандай бўлиши кераклигини билардим.

Мазиньонинг қўллаши унинг учун муҳим бўлган. ЖЧ-2014га жароҳат туфайли бора олмади. Мазиньонинг ўзи ҳам ёшлигида худди ўғли сингари жароҳат олганди. Нима ҳам дердик - «от ўрнини той босар».

- Испания терма жамоаларида 16 ёшимдан бери ўйнайман. Қанча кўп ўйнаган бўлишимга қарамай, Бразилия термаларига ҳеч ким жалб қилмади. Натижада, қайси мамлакат миллий терма жамоасида ўйнашни танлашга қийналмадим.

Мюнхенни танлаш ҳам осон бўлганди. Сэр Алекс Фергюсон «МЮ»даги сўнгги мавсуми олдидан Тьягони ўз жамоаси сафига қўшиб олишни истаганди. Испания терма жамоаси 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шундан сўнг ярим ҳимоячининг Манчестерга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тар­қалди. Эслатиб ўтамиз, ўша мусобақанинг финалида Алькантара «хет-трик» қайд этганди.

- Умуман олганда, расмий таклиф олмаганман. Давид де Хеа «МЮ»га ўтишимни истаганди. Финалда Италияни мағлуб этганимиздан сўнг у тўпга ўз таклифини ёзганди. Давид жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан биридир. Ҳамиша кучлилар билан ўйнашни истайман. Лекин менинг келажагим Мюнхен эди.

Бугунги кунда Алькантара Англия премьер-лигасида ўйнаш ҳақида ўйлайдими?

- Шунчаки, бу ажойиб чемпионат. Балки жаҳондаги энг яхши лигадир. Лекин мен «Бавария»да бахтлиман ва ҳозирги ҳолатимдан мамнунман.

Шубҳасиз, «Бавария» қаторасига учинчи марта Германия чемпиони бўлишга яқин турибди. Шунингдек, баҳорда ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Ювентус»га қарши баҳс олиб боради.

Манба: Football.ua,

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar