Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.01.2016

У ўзга сайёрадан эмас!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 286
У ўзга сайёрадан эмас!

«Реал»нинг португалиялик юлдузи Криштиану Роналду сермаҳсуллик борасидаги янги-янги рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. Испания матбуоти эса уни гоҳ у, гоҳ бу жамоага «бичишдан» чарчамаяпти. Натижада турли-туман миш-мишлар авж олмоқда. Хўш, футболчининг ўзи қандай фикрда? «СЭ» нашри томонидан жамланган Роналдунинг самимий эътирофлари бу саволга жавоб топишга ёрдам беради.

Ноябрь ойи ўрталарида AS наш­ри Роналду ва «Реал» президенти Флорентино Перес ўртасидаги диалогни чоп этди. Унда футболчи Рафаэль Бенитес бошчилигида жамоа ҳеч нарсага эришолмайди, деган фикрни илгари сурганди. Бунга жавобан президент Роналдунинг «ПСЖ» бош мураббийи билан самимий чақчақлашганидан хафа эканлигини таъкидлади. Шу тариқа, Криштиану тез орада Парижга йўл олиши ҳақидаги гап-сўзлар юзага келди. Орадан бир неча кун ўтиб, «Реал» «Барселона»дан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди. «Сантьяго Бернабеу»даги мағлубият La Gazzetta dello Sportнинг навбатдаги «қайноқ» янгилиги учун замин яратди. Роналду Перес олдига ультиматум қўйди - жамоадан ё Бенитес кетади ёки у.

Табиийки, жамоадагилар бу гапларни инкор этдилар. Лекин мураббий билан шогирд ўртасидаги муносабатлар рисоладагидек эмаслиги ойдинлашиб қолди. Бенитеснинг ўзи ҳам буни қисман тан олди: «Биз бир-биримизни яхшироқ тушуниб, ўзаро муносабатларимизни йўлга қўймоқдамиз. Ҳамкорликдаги машғулотлар ва сафарлар жамоага манфаат келтира бошлади. Роналдунинг муаммолари хусусида тўхталмоқчи эмасман. Чунки бу ҳақда унинг ўзи гапиргани яхшироқ».

Криштиану шу пайтгача бирор-бир мураббийдан нолиган эмас. Ҳозир ҳам шундай: «Жамоамизга янги бош мураббий келди. Унинг фаолияти мени қониқтиради».

Шунга қарамай, «Реал»нинг ҳар бир мағлубиятидан кейин мураббий билан футболчи ўртасидаги можаролар маҳаллий матбуот мулкига айланмоқда. Масалан, Ecodiarioнинг хабарига кўра, «Вильярреал» майдонидаги мағлубият (0:1)дан кейин Бенитес Роналдуга биомеханик текширувдан ўтишни маслаҳат берган. Гўёки ҳужумчига жарима зарбаларини ижро этишда аниқлик етишмаётган экан. Криштиану устозининг сўзларини жимгина тинглади ва бир оғиз ҳам гапирмай, хонадан чиқди. Дарвоқе, футболчи ҳозирча Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ижобий фикр билдиргани йўқ. «Ҳар йили турли миш-мишлар тарқалади. Бироқ мен хотиржамман, ҳаммаси кўнгилдагидек. Шарт­номам тугашига 2 йил бор, демак шу ерда қоламан. «Барселона» ёки «МЮ»дан бошқа инглиз клубларида тўп суришим эҳтимоли йўқ ҳисобида. Лекин 100 фоизлик кафолат йўқ. Турли вариантлар, бошқа чемпионатларни хаёлимдан ўтказишим, лекин якунда ўз фаолиятимни «Реал»да тугатишим ҳам мумкин. Эртага нима бўлишини билмайман. Агарда ҳаммаси пулга боғлиқ бўлганида, Маридда эмас, Қатарга ўхшаган мамлакатда юрган бўлардим. Гап пулда эмас, иштиёқда».

Фильм ва Ирина Шейк хусусида

Яқинда Universal киностудияси Роналдунинг фаолияти хусусида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмни намойиш этди. Криштианунинг монологлари, агент Жорже Мендешнинг мулоҳазалари ва кичик Роналдунинг иштироки эвазига картина жонли кўриниш олди. Фильм намойишидан сўнг Роналду ток-шоуда иштирок этди. Ундан нима учун Месси ҳақида фильм яратилмагани ҳақида сўрадилар. Жавоб камтарликдан анча йироқ бўлди: «Нима учун Месси эмас, мен, шундайми? Эҳтимол, ижодкорлар дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида фильм яратишни мақсад қилишгандир?».

Кейин Криштианудан картинада Ирина Шейкнинг умуман кўринмаганлиги сабабларини сўрадилар. Собиқ маъшуқаси ҳақида футболчи шундай жавоб қайтарди: «Ҳаётда омадли ва омадсиз дамлар бўлиб туради. Шунингдек, унчалик муҳим бўлмаганлари ҳам». Қизиғи шундаки, фильм режиссёри Энтони Вонке суратга олиш жараёнида Ирина билан учрашгани, ҳатто биргаликда тушлик қилганини эътироф этди. Лекин нима учундир Шейк иштирокидаги лавҳалар картинадан четда қолди. Чиндан ҳам, ажабланишга арзийдиган ҳол.

Танқид ҳақида

Жорий мавсумда Роналду асосан, аутсайдер жамоалар дарвозаларини забт этмоқда. «Атлетик», «Барселона», «ПСЖ», «Сельта», «Вильярреал», «Севилья» ва «Атлетико» билан кечган баҳсларда ҳужумчи атиги битта гол урди. Аммо «Спортинг», «Леванте» ва «Эспаньол» каби жамоаларни нақ 20та гол билан сийлади. Шу боис, унинг тўпурарлик борасидаги барча рекордларини «дўстлари» жамоаларнинг заифлиги оқибатида юзага келтирган натижалар, дея писанда қиладилар. Пенальтилар мавзуси ҳам ўткир киноянинг бош сабабчиси - фаолиятидаги голларининг 86тасини португалиялик мерган «нуқта»дан амалга оширган. Бу каби ниш уришларга ҳужумчи парво ҳам қилмайди: «Майдонда ҳар бир ҳаракатим билан ёшларга ибрат бўлишга интиламан. Турмуш тарзимни билмай туриб, мени муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Уларнинг ҳеч бири мен каби яшамайди. Ўйин пайтидаги масъулият юкини улар кўтаролмайди. Билмай туриб кимнидир танқид қилишдан осонроқ юмуш йўқ. Тушуняпсизми, мен ўзимнинг ҳақиқий афсона эканлигимни, футбол тарихидан жой олганимни ҳар қадам, ҳар бурчакда айтиб юришим керак. Лекин бу ишни статистика бажаради. Хуллас, гап шундай: ўзим учун мендан яхшироқ футболчи йўқ. «Пеналду» лақаби-чи дейсизми? У мени қизиқтирмайди. Шунчаки, статис-тикани дурустроқ ўрганиш керак. «Реал» таркибида нечта гол урдим? Уларнинг ҳаммаси пенальтидан киритилмаган-ку. Мен фақат ўз имкониятим даражасида гол ура оламан. Уларнинг ҳар бири билан YouTubeда танишишингиз мумкин».

Ҳозирги «МЮ» ҳақида

1,5 йилдан буён Роналдуни Манчестер грандига бичадилар. Дарҳақиқат, бу клуб молиявий «фэйр-плей» қоидаларини бузмаган ҳолда ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган саноқли жамоалардан бири. Криштиану ўз вақтида «МЮ» билан ЕЧЛ ғолиблиги учун курашган қизғин паллаларни мамнуният билан хотирлаб, жамоа яна юксак савияга кўтарилиб олишини таъкидлади: «Фергюсон менга футбол асосларини ўргатди. Айнан у юксак даражага кўтарилишимнинг асосий сабабчисидир. Хатоларимни тушунтириб, билмаганларимни ўргатди, танқид қилди, илҳомлантирди. «Олд Траффорд»да менга худди ўз фарзандига қарагандай муносабатда бўлган. Фердинанд, Нани, Видич, Эвра ва Гиггз билан ҳозир ҳам дўстона алоқадаман. Рой Кин хусусида гап бўлиши мумкин эмас! У доимо «Роналду, тўпни узат, дея қичқирарди. Хуллас, ажойиб мактабда сабоқ олганман. Сэр Алекс кетганидан ке­йинги «МЮни кузатиш мен учун оғир. Лекин барибир, бу жамоани жуда яхши кўраман. Истардимки, у аввалги мавқеини тезроқ тиклаб олса».

Анчелотти хусусида

Қониқарсиз натижалар туфайли «Реал»ни тарк этган италиялик мураббийни Роналду қўлидан келганича қўллаб-қувватлаб турди. У ҳозир ҳам Анчелоттини соғинч ҳислари билан эътироф этади: «Менга улкан айиқни эслатади. У жуда меҳрибон ва сезгир. Ҳар куни футболчилар билан самимий суҳбатлашарди. У билан сира зерикмасдик. Дон Карло билан ҳамкорлик қилишни барча футболчиларга раво кўрардим. Бу ажойиб мураббий ва буюк инсонни соғинч билан эслайман. У билан кўплаб совринларни қўлга киритгандик. Имкон бўлса, бирга ишлашга тайёрман». Кутилмаганда ҳужумчи суҳбатни «Реал» сиёсатига буриб Пересни танқид қилди: «Ҳар йили мураббий алмаштириш - менга ёқмайди, футболчиларнинг сотиб юборилиши ва харидлар ҳам. Бир-бирига кўникиш, мураббий кўрсатмаларининг асл моҳиятини тушуниб етиш учун вақт керак, албатта. Бизда бундай барқарорлик йўқ. Доимий ўзгаришлар аҳил жамоанинг шаклланишига тўсқинлик қилади».

Ўйин услуби ва мақсадлари ҳақида

Сўнгги мавсумларда Криштиану чинакам ҳужумчига айланди. Бироқ кўпинча уни аввалги одатга кўра, қанот ярим ҳимоячиси ўрнида туширишади. «Ҳозирда мен кўпроқ жарима майдончасида ҳаракат қиляпман. Чунки голларнинг асосий қисми шу ҳудудда амалга оширилади. Шу сабабли позициям бироз ўзгарди. Голни ҳис этиш қобилияти тажриба орқали ривожланади. Бу борада юксалишга эриша олганимдан мамнунман. Тўғри, бош билан зарба йўллаш ва жарима зарбаларининг аниқлиги хусусида, позиция танлаш борасида яна анча тер тўкишим лозим. Ҳозир 30 ёшдаман, яна 5-6 йил тўп суриш ниятидаман. Терма жамоа таркибида совринга эришолмадим. Шу бўшлиқни тўлдирсам, фаолиятим чўққисига етган бўларди».

«Олтин тўп» хусусида

Жорий йилда букмекерлар «Олтин тўп»ни муддатидан аввал Лионель Мессига топшириб қўя қолишди. Аргентиналик ҳужумчи «Барселона» сафида 5та нуфузли совринга эга бўлди, миллий жамоа билан Америка кубогининг финалида тўп сурди. Роналду эса 2014 йилнинг декабрида «Реал» сафида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигидан кейин «қурғоқчилик»ка дуч келди. Рақобатчининг яққол устун эканини Криштианунинг ўзи тан олди: «Шахсий натижалар борасида ўтган мавсум мен учун муваффақиятли бўлганди. Европанинг энг яхши тўпурари бўлдим. Аммо «Олтин тўп» энг кўп соврин олган футболчига берилади. Совринлар эса Мессида. Лео билан 8 йилдан буён футбол оламига ҳукмронлик қиламиз. Бизгача бундай натижага эришилмаганди. Асосий рақобатчим билан муносабатларимиз яхши. Биз қалин дўстмиз, дея олмайман. Лекин бир-биримизни ҳурмат қиламиз. «Олтин тўп» масаласига келсак - ҳали ёшман. Уни қўлга киритишга улгураман».

Шахсий муаммолар хусусида

Роналдунинг маҳсулдорлиги пасайиб кетгани Испанияда 3та омил билан изоҳланмоқда. Биринчиси, Рафаэль Бенитесдан норозилиги. Испаниялик мутахассис танлаган услуб туфайли Роналду «Реал» ҳужумларидан четда қолмоқда. Иккинчиси, жароҳат таъсири. Marca нашрининг маълумотларига ишонадиган бўлсак, португалиялик ҳужумчи 3 ойдан буён тиззасидаги оғриқдан фориғ бўлолмаяпти. Учинчиси, Роналдунинг ўзи ошкор этишни истамаётган ҳаётий муаммолар. «Мавсум аввалида чиндан ҳам шахсий муаммоларга дуч келгандим. Қандай муаммолар, дейсизми? Уларнинг сир бўлиб қолгани маъқул. Кейин жисмоний ҳолатим бўйича ҳам камчиликлар йўқ эмасди. Лекин бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Тушунинг, мен - ўзга сайёралик эмасман, ҳамма қатори одамман. Демак, мураккаб даврни бошдан кечиришим мумкин. Ҳозирда бу ўтмишга айланди. Ўзимни тобора яхши ҳис қиляпман», - деди ҳужумчи.

Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, испаниялик касбдошларимиз футболчининг «Реал»даги машғулотлардан кейин нима билан банд эканини кузатишган. Криштиану ҳар куни ўзининг шахсий самолётига ўтириб, Марокашга парвоз этаркан. Мақсад - яқин дўсти бўлмиш курашчи Бадр Хари билан дийдорлашиш. Яқинда «Реал» етакчиси Африкада базм уюштириб, бу тадбирга 1,5 млн. евро сарфлади. Саёҳат тафсилотларини Криштиану ҳозирча ошкор этгани йўқ.

«СЭ» - С.РАҲМОНОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar