Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.01.2016

Саҳродаги 12-ўйинчимиз

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 240
Саҳродаги 12-ўйинчимиз

Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Ушбу мусобақани ойнаи жаҳон қаршисида ўтирган миллионлаб ўзбек мухлислари интизорлик билан кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Лекин, стадионни ўзида туриб мухлислик қилган бошқача, барибир. Жаҳонда ҳар бир терма жамоани стадионда кўллаб-қувватлаб турадиган ўз мухлислари бор. Ўз майдонида бўладими, сафарда бўладими стадионда севимли терма жамоасини қўллаб-қувватловчи фан-клуб аъзоларининг ўрни катта.
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол мухлислари аъзолари ҳам ушбу мусобақага боришига ишонамиз. Сабаби, Австралияда ўтган Осиё кубоги ва Янги Зеландияда ўтган ёшлар (U20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоаларимизни қўллаб-қувватлаб турганлигининг гувоҳи бўлганмиз. Қатарда ҳам олимпиячиларимизни ёлғизлатиб қуйишмайди. Оз сонли бўлсаям стадионда 12-ўйинчи вазифасини бажариб футболчиларимизга далда бўлишади. Кутилаётган ғалабаларни биргаликда нишонлаб, ҳар бир ўйинда йигитларнинг руҳини кўтаришга ҳаракат қилишади деган умиддамиз. Бунга жавобан футболчиларимиз ҳам чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлисларни кўнглини топишга интилишади.
Хуллас, уйдами, стадиондами биз мухлислар бир тану бир жон бўлиб, олимпия терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш бош мақсадимиз. Насиб қилса, олимпиячиларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишади.

Куч – бирликда! Олға, Ўзбекистоним!

Абдумажид Қодиров



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar