Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.01.2016

Ўртоқлик учрашуви: Жанубий Корея U23 – БАА U23 – 2:0

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 399
Ўртоқлик учрашуви: Жанубий Корея U23 – БАА U23 – 2:0

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Осиё чемпионатининг бошқа бир иштирокчиси БАА олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Ли Йон Жае ҳамда Кван Хи Чан томонидан киритилган голлар эвазига БАА олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Маълумот учун ҳар иккала терма жамоа ҳам U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Яман U-23 терма жамоаси ҳам бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яман олимпия терма жамоаси турнир бугун Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб – Ироқ олимпия терма жамоаси 2 январь куни КХДР олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 13 январь куни Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушса, 19 январь куни Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar