Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.01.2016

Қатар-2016. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 207
Қатар-2016. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида

Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоаси Осиё чемпионатида Жанубий Корея, Ироқ ва Яман билан “С” гуруҳидан жой эгаллаган. Ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ, 19 январь куни эса Яман билан ўйнайдилар.

Бугун мен сизларга гуруҳдаги рақибларимизнинг саралаш босқичдаги натижаларини келтириб ўтмоқчиман. Сабаби, ҳар қандай саралаш ўйинлари расмий мақомга эга бўлиб, жамоанинг асл кучини аниқлаб беришади. Ўртоқлик учрашувларда эса финал босқичига чиққан ҳар бир жамоа бош мураббийи саралашдаги ўйинларидан хулоса чиқарган ҳолда ўз жамоасини тактик томондан шакллантириб тайёргарлик олиб боришади.
Жанубий Кореяликлар “H” гуруҳида Бруней (5:0), Шарқий Тимор (3:0) ва Индонезия (4:0) жамоаларини осонгина мағлуб этиб, гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Тўплар нисбати: 12-0.

Ироқликлар “А” гуруҳида Ливан (4:1), Мальдив ороллари (7:1), Баҳрайн (2:0) жамоаларини мағлуб этиб, фақат Уммон билан (2:2) дуранг қайд этиб, гуруҳда 10 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Тўплар нисбати: 15-4.

Яманликлар “D” гуруҳида Тожикистон (2:1), Шри-Ланка (5:0) жамоаларини мағлуб этиб, фақат БААга (0:1) имкониятни бой беришди. Гуруҳда 6 очко тўплаб 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсатичга эга жамоалар қаторидан жой эгаллашди. Тўплар нисбати: 7-2.

Рақибларимизнинг натижасидан кўриниб турибди-ки, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, ҳимояга эътибор берган ҳолда барчаси ҳужумкор футбол ўйнашар экан. Олимпия терма жамоамизнинг мураббийлар штаби гуруҳимиздаги рақибларнинг ўйинларини кўриб, керакли маълумотлар йиғиб, таҳлил қилиб боришяпти, деб ўйлайман. Ҳар бир жамоа бош мураббийи аввало, рақибнинг ўйинларини кўриб чиқади, кейин уларга қарши тактика ишлаб чиқишади, бу табиий ҳолат. Агарда гуруҳда 1 ёки 2 ўринни эгалласак, чорак финалда “D” гуруҳида бизга ким рақиб бўлиши эҳтимоли бор термалар ўйинларини ҳам кузатиб боришса керак, балким. Буёғи энди мураббийлар штабига боғлиқ.

Нима бўлгандаям, олимпиячиларимизга омад тилаймиз ва юртимизга Рио-2016 йўлланмаси билан келишади деган умиддамиз.

Абдумажид Қодиров



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar