Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.01.2016

Ла лига. «Валенсия» ва «Реал» дурангга имзо чекишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 278
Ла лига. «Валенсия» ва «Реал» дурангга имзо чекишди

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Валенсия" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашув "марказий ўйин" мақомига тўла мос бўлди.
"Кўршапалаклар" ушбу мавсумда ҳимояда ишончли ўйин кўрсата олмаётгани учрашувнинг дастлабки дақиқаларида сезилди. Улар бир нечта қалтис хатоларга йўл қўя бошлашди. Боз устига, Бенитес шогирдлари майдоннинг рақибга тегишли қисмида прессинг қўллаб, мезбонларни хато қилишга мажбур қилишди. Ўйиннинг 16-дақиқасида мана шундан вазиятларнинг бирини мадридликлар чиройли гол билан якунлашди. Рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Бензема Бэйлга пас берди. Гарет товони билан Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану бошқа футболчини кўзлагандек бўлиб, Бенземани зарбавор вазиятга чиқарди ва Карим зарбада адашмади.
Шундан сўнг устунлик меҳмонлар томонида бўлди, аммо негадир улар ташаббусни "Валенсия"га беришди. Ўйиннинг 31-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси "Реал"ни кечирди. Консело чап қанотдан етказилган узатмага 7-8 метрлардан бош билан зарба берди, аммо дарвозани ишғол қила олмади. Орадан кўп ўтмасдан Рамос жамоасини қутқарди. Родриго де Поль икки ҳимоячини алдаб ўтиб, Андре Гомешни бирга бир вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячининг зарбаси йўлига Рамос оёқ қўйишга улгурди.
Мезбонлар барибир танаффусгача ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида Пепенинг қўполлиги туфайли ҳакам "Мадрид" дарвозасига пенальти белгилади. Ваҳоланки, бундан бироз аввал "Реал"нинг ҳужуми пайтида арбитр "Валенсия" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси қўйиши мумкин эди. Бэйл ҳимоячидан ўтиб кетаётганида унинг оёғига урилиб йиқилганди. Аммо пенальти Навас дарвозасига томон белгиланди ва уни Парехо аниқ амалга оширди.
Иккинчи бўлим янада қизиқроқ ва воқеаларга бой бўлди. Дастлаб "Қироллик клуби" ташаббусга эга бўлиб, бир нечта ҳужумлар уюштирди. Сўнгра Гари Невилл шогирдлари ўйин суръатини тенглаштиришди. Бўлим ўртасида эса "Реал" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич майдон марказида очиқчасига рақиб футболчисини бутсасининг тишлари билан тепгани учун "қизил" билан жазоланди.

Шундан сўнг "Валенсия" хотиржамликка берилган бўлса, бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, "Реал" ҳужумга ўтиб турди ва бунинг учун мукофотланди. Ўнг қанотдан етказилган жарима тўпини Бэйл бош дарвозага жойлади. Аммо орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, "Валенсия" яна ҳисобни тенглаштирди. Юқоридан етказилган узатмани Морено бош билан дарвозабон майдончасида очилган Алькасерга етказди ва Пако ҳам бош билан Навасни доғда қолдирди.

Учрашувнинг энг сўнгги сонияларида ҳар иккала жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Дастлаб бурчакдан етказилган тўп учун Бэйл ва Роналду интилди. Гаретнинг бошига тўпга етмай қолди ва Криштиану чалғиши оқибатида тўп унинг белига тегиб ортга қайтди. Ваҳоланки, дарвозагача 3-4 метр масофа эди. "Валенсия" эса қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Негредо яккама-якка вазиятда тўпни Наваснинг устидан оширишига ҳаракат қилди. Кейлор тўпни қайтарди. Алвеш йўллаган зарба эса устун ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, ҳужумга бой бўлган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Эътиборли томони, "Барселона" очко йўқотган турда "Реал" рақибга яқинлашиб олиш имкониятидан яна фойдалана олмади.
Негреда яккама-якка вазиятда тўпни Наваснинг устидан оширишига ҳаракат қилди. Кейлор тўпни қайтарди. Алвеш йўллаган зарба эса устун ёнидан ўтиб кетди!

Валенсия – Реал Мадрид 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Бензема, 1:1 – 45, пенальти Парехо, 1:2 – 82 Бэйл, 2:2 – 83 Пако Алькасер.
Валенсия – Доменек, Адерлан Сантос, Абденнур, Орбан (Родриго, 80), Жоау Канселу, Данило, Парехо (Негредо, 84), де Пауль (Хави Фуэго, 87), Андре Гомеш, Барраган, Пако Алькасер.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Кроос, Ковачич, Бэйл, Роналду, Бензема (Васкес, 67).
Огоҳлантиришлар: Пепе (45), Барраган (57).
Четлатиш: Ковачич (68).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar