Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.01.2016

АПЛ. «Челси» янги йилни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 244
АПЛ. «Челси» янги йилни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида "Челси" сафарда "Кристал Пэлас" билан баҳс олиб борди. Хиддинк шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалаба билан ўз мухлисларини қувонтиришди.
"Кристал Пэлас" бежизга жадвалнинг юқори поғоналарида исботлагандек, ўйин бошида хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунликка эга бўлди. Аммо мезбонларнинг ҳимоядаги илк хатоси туфайли ўйин ўзгариб кетди. Фабрегаснинг узатмасидан кейин Диего Коста дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва ёрдамга келган Оскарга узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида "Челси" ҳисобни 2:0 етказиши мумкин эди. Аспиликуэта яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Сесарнинг зарбасини Хенесси қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда устунлик Хиддинк шогирдлари томонида бўлди. 60-дақиқада Виллиан томонида жарима майдончаси ташқарисидан кучли йўлланган кучли зарбани "Кристал Пэлес" посбони қайтаришга ожизлик қилди. Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб 0:3га етди. Виллианниинг жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида берган зарбасини Хенесси ён томонга урди ва Диего Коста бўш дарвозани ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Челси" ўз очколарини 23тага етказди ва 14-ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 20-тур
Кристал Пэлас – Челси 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 29 Оскар, 0:2 – 60 Виллиан, 0:3 – 66 Диего Коста.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Уорд, Дилэйни, Суаре, Заа, Макартур, Единак (Ледли, 67), Ли Чун Юн (Уильямс, 80), Панчон, Кэмпбелл (Шамах, 67).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Зума, Азар (Педро, 16), Фабрегас, Виллиан, Оби Микел, Оскар (Матич, 88), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (13), Единак (57), Дэнн (80).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar