Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.01.2016

1 январь куни “Навбаҳор”

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 219
1 январь куни “Навбаҳор”

1 январь куни “Навбаҳор” ўйингоҳида Наманган футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россиянинг “Краснодар” клуби аъзоси ҳисобланадиган Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди.

Ўйингоҳдаги мажлислар залида ўтказилган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилоят ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расулжон Низамбаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Олимжон Қосимов ва ОАВ вакиллари ҳам қатнашишди.

Учрашув аввалида Наманган вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш футболчиларга келгусида мамлакатимиз футболида ўз ўринларига эга бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Келгусида ёш авлод вакилларини футбол билан муносиб тарзда шуғулланишлари учун янги-янги спорт иншоотларини барпо этилишини маълум қилди.

Учрашувда Наманган вилоят фахри бўлган Одил Аҳмедовга Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 15-сонли футбол мактаб-интернати ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Одил Аҳмедов фаолияти давомида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб берди. Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar