Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.01.2016

Каталония дербисида «Барселона» очко йўқотди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 239
Каталония дербисида «Барселона» очко йўқотди

2015 йилда рақиблар дарвозасига нақ 180та гол урган "Барселона", 2016 йилнинг дастлабки ўйинида рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Бунга "кўк-анорранглилар"нинг ҳамшаҳарлари — "Эспаньол" имконият бермади.

Учрашув тўла-тўкис "дерби" мақомига мос бўлди. Мезбонлар илк дақиқаларданоқ номжор рақибга қарши иштиёқ, ҳаддан ташқари кескин ва мардонавор ўйин кўрсатишди.
Энрике шогирдлари бошқа ўйинларга нисбатан унчалик кўп вазиятларни яратишмади. Аммо яратилган камсонли вазиятларни голга айлантира олишганида, меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди.
Жумладан:
19-дақиқада Неймар жарима майдончаси ичида Месси билан "девор" ўйнаб дарвозабон майдончасига кирди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Суаресга пас беришга қарор қилди. Узатма эса ноаниқ чиқди.

43-дақиқада Месси томонидан йўлланган жарима зарбасидан сўнг тўп тўсин ва устун кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди

48-дақиқада Суарес чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўп Неймар 6-7 метрдан дарвоза томон тепди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

55-дақиқада! Ракитичнинг "парашют" узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, дарвозабон ва ҳимоячини алдади ҳамда бўш дарвозага зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!!

"Барселона" мана шу каби имкониятларда фойдалана олмади. Натижада жамоа 1 очко билан чекланиб, очколарини 39тага етказди. Бугун ўз ўйинини ўтказадиган "Атлетико" ғалаба қозониб, яққол 1-ўринга кўтарилиб олиш имкониятига эга. Шунингдек, "Реал" эртага "Валенсия"ни мағлуб этса, очколар бўйича каталонияликларга етиб олади.
"Барса" Испания кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида 6 ва 13 январь кунлари "Эспаньол"га қарши яна 2та ўйин ўтказишини эслатиб ўтамиз.

Испания чемпионати, 18-тур
Эспаньол – Барселона 0:0
Эспаньол – Лопес, Альваро Гонсалес, Альварес, Лопес, Роко, Асенсио, Диоп, Перес, Жордан (Абраам, 79), Бурги (Морено, 60), Кайседо.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Серджи Роберто, 71), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Альваро Гонсалес (22), Маскерано (22), Лопес (31), Жордан (42), Альварес (60), Неймар (86), Диоп (88), Пике (90).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar