Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.01.2016

“Насаф” жамоаси эртадан йиғинни бошлайди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 232
“Насаф” жамоаси эртадан йиғинни бошлайди

“Насаф” жамоасининг бугун янги йил байрами муносабати билан берилган таътил муддати ўз ниҳоясига етади. Жамоа эртага яъни 3 январ куни ўз қароргоҳида йиғинни бошлайди.

Албатта мухлисларнинг айни пайтда энг қизиқтирадиган жиҳат жамоа таркибида бўладиган ўзгаришлардир.

Жамоани ҳали расман ҳеч қайси футболчи тарк этмаган бўлсада, бизни ва барча мухлисларни ташвишга соладиган ҳолат, ҳанузгача клубнинг футболчилар билан янги мавсум учун шартномалар тузмаганлигидир.

“Насаф”нинг кўпдан-кўп футболчиларига мамлакатимиз олий лигасида иштирок этадиган етакчи жамоалардан таклифлар бўлаётганлиги биз мухлисларни жуда ташвишга солади. Қолаверса, жамоа учун бу йилги футбол мавсуми ҳам бошқаларга қараганда эрта бошланади. “Насаф” жамоаси 19 феврал куни “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон Суперкубок баҳсини ўтказса, шундан кейин ОЧЛ-2016 баҳсларига киришади.

“Насаф” жамоаси нафақат ички чемпионатда балки бу йил ҳам қитъамизнинг нуфузли футбол мусобақаси бўлмиш – Осиё чемпионлар лигасида яна юртимиз шаънини ҳимоя қилишини ҳисобга олсак. Жамоа ўз таркибини сақлабгина қолмай балки, жамоани янада кучли футболчилар билан кучайтиришига тўғри келади. Бунга имконият борми? Албатта бор! Фақат буни амалга оширишга эътибор ва ҳаракат бўлса бўлди.

Умид қиламизки, футболчилар билан яқин кунларда шартномалар имзоланади ва жамоа кўтаринки руҳда янги мавсум тайёргарлигини давом эттиради. Шоятки, шунда биз мухлисларнинг ҳам хотиримиз жам бўлса.

Бизга маълум бўлишича, жамоанинг яқин вақтдаги тайёргарлик режалари қуйидагича бўлиши мумкин, тайёргарлик машғулотлари 16 январгача Қарши шаҳридаги клуб базасида олиб борилади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатли дам олишга рухсат берилади. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, жамоа кейинги тайёргарликларни 20 январдан бошлаб, БААнинг Дубай шаҳрида давом эттириши мумкин.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar