Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.01.2016

Ўзбекистон ОТЖ «Бразилия карнавалига» бора оладими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 325
Ўзбекистон ОТЖ «Бразилия карнавалига» бора оладими?

2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Унда юқори учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Бразилия-2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади.
Ўзбекистон “С” гуруҳида Ж.Корея, Ироқ ва Яман олимпиячилари билан кейинги босқичга чиқиш учун майдонга тушадилар. Олимпиячиларимиз 13 январь куни 1-турда гуруҳдаги асосий рақибимз дея эътироф этилаётган Лондон-2012 бронза медаль совриндори Жанубий Кореяга қарши учрашув билан ўз ўйинини бошлайди.
Шу ўринда ОТЖмиз Осиё чемпионатига қандай қилиб етиб келишгани ҳақида бироз тўхталиб ўтсам. Бангладешда ўтган саралашдаги олимпия терма жамоамизнинг натижаси мухлисларни умуман қониқтирмаган эди. Биз гуруҳда фаворит сифатида мусобақага ташриф буюрган эдик, лекин гуруҳда олти очко билан иккинчи ўринни эгалладик. Таркибимиздаги футболчилар ҳам анча кучли ва иқтидорли эдилар. Лекин улар иштирокидаги учта ўйин мухлислар кутгандек бўлмади. Айниқса, Сурия билан бўлган сўнги ўйин мураббийни ҳалқаро ўйинларга ҳали тайёр эмаслигини рўйи-рост кўрсатиб қўйган эди.
Энди истаймизми-йўқми саралаш баҳсларини кечроқ ўтказган "В" гуруҳидаги натижани кутишдан бошқа чора қолмади ва ушбу гуруҳ баҳсларининг якунигача кузатишни давом этдик. Биз мухлислар учун бундан оғири бўлмаса керак, яна билмадим. Наҳотки яна тўрт йил кутамиз, деган хом хаёлгаям бордим, рости. Йўқ, омадимиз бор экан. Хайрият, ҳаммаси биз уйлагандек якунланди. Чунки, "В" гуруҳи баҳсларида гуруҳ фаворитларидан бири ҳисобланган Кувайт Покистондан (2:0) 3 очко олишганига қарамасдан кутилмаганда Қирғизистон (0:0) ва Иордания (3:3) билан дуранг қайд этиб иккинчи ўринни банд этишди. Натижада саралаш босқичи якуни бўйича гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 5-ўринни эгаллаб турган ва "В" гуруҳи натижаларини кутаётган Ўзбекистон олимпиячиларимиз Осиё чемпионатига боришни эплашдилар. Эслатиб ўтаман, олимпиячиларимиз ўз гуруҳида 6 очко жамғариб, 7-2 тўплар фарқини юзага келтиришган эди.
Баъзан ўйланиб қоламан, нега ўшанда мураббийларимиз шунча иқтидорли, ҳатто жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсатган ёшларимиз бўла туриб, аниқ оптимал таркиб тузолмади? Яна бир масала – мураббийлар футболчиларни ўйинларга руҳий жиҳатдан тайёрлай олишмади, менимча. Эътибор берсангиз, футболчиларимиз яхши ўйнашди, лекин мураббийлар тактика танлашда бироз хатоларга йўл қуйишди, деб ўйлайман. Бош мураббий қўлидан келганини қилди. Унинг бор малакаси мана шунга етди, холос. Иккита жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олган болалар билан ишлаш учун бизга яхшироқ устоз керак эди.
Ашурматовнинг Осиё чемпионати саралашидаги ўта муваффақиятсиз иштирокидан сўнг ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Олимпия терма жамоасини Виктор Жалиловга топширган бўлсада, лекин Дилшод Нуралиев Олимпия терма жамоасини йиғин ва ўртоқлик учрашувларида бош мураббий сифатида олиб юрди.
МТЖмизнинг ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашнинг 2-босқичидаги кўрсатаётган натижаси ҳозирча ижобий томонга ўзгарганлиги инобатга олиниб, энди Олимпия терма жамоамиз бошқаруви Самвел Бабаянга ишониб топширилди. Унга Виктор Жалиов ва Равшан Ҳайдаров ёрдамчи этиб тайинландилар. Янги бош мураббий Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби зиммасига Рио-2016 йўлланмаси учун бериладиган 3та совринли ўриннинг бирини эгаллаш вазифаси қуйилган. Агарда мана шу мусобақада ижобий натижага эришсак, келаси йили Бразилия ёшил майдонларида бўлиб ўтадиган навбатдаги олимпиадада илк бора қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритамиз. Ҳозиргача бизнинг бирор-бир жамоамиз Олимпиада ўйинларига йўлланма ололмаган. Албатта, аввалги олимпия терма жамоалари ва уларнинг мураббийларига тўла ҳурматни сақлаган ҳолда, шуни айтмоқчиманки, бугун бизда жуда ажойиб, кучли жамоа шаклланган. Очиғини айтсам, Ўзбекистон ОТЖда ҳали бундай кучли ўйинчилар йиғилмаганди, менинг назаримда.
Эслатиб ўтаман, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида футбол бўйича эркаклар ўртасидаги баҳслар 4-21 август кунлари Бразилиянинг олти шаҳрида жойлашган еттита стадионида бўлиб ўтади. Булар: Рио-де-Жанейро, Бразилиа, Сан-Паулу, Белу-Оризонти, Манаусе ва Сальвадоре шаҳарларидир.

Ўзбекистон ОТЖ – «Бразилия карнавалига» боришига биз мухлислар ишонамиз. Бразилияда ўтадиган қуръа ташлаш маросимида қуръа шарлари ичидан UZBEKISTАN деган ёзувни куриш насиб этсин, илоҳим.

Абдумажид Қодиров

P/S. Ўзбекистон ОТЖнинг қолган ўртоқлик учрашувлари:
4 январь – Хитой ОТЖ.
6 январь – Иордания ОТЖ.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar