Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.12.2015

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 419

“Биг Мак”, картошка фри, товуқ наггетслари — “McDonald’s” менюсидаги бу таомлар кўпчиликка таниш. Айримлар дунёга машҳур рестораннинг менюси барча мамлакатларда бир хил деб ўйлайди. Лекин шундай таомлар борки, уларни “McDonald’s”нинг фақатгина маълум бир мамлакатдаги ресторанларида учратиш мумкин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

1. McToast (Италия)

У худди гамбургернинг иккита булочкасига ўхшайди. Булочкалар орасига котлет ўрнига ветчина ва пишлоқ солинади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

2. Veg Pizza McPuff (Ҳиндистон)

Ҳиндистонда вегетарианлар учун найча шаклидаги сабзавотли пицца таклиф этилади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

3. McLobster (Канада)

“МакЛобстер” худди хот-догга ўхшайди. Фақат унда сосиска ўрнига краб гўшти бўлади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

4. Taro Pie (Хитой)

“McDonald’s”нинг оддийгина гилосли пироги бўлиб, гилос ўрнига таро ўсимлигининг илдизи солинади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

5. Ovomaltine McFlurry (Бразилия)

Шоколадли аралашмадан тайёрланган бу десерт шунингдек Европанинг айрим мамлакатларида ҳам сотилади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

6. McCurry Pan (Индия)

Товуқ гўшти ва сабзавотлар билан тўлдирилган нон.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

7. McNurnburger (Германия)

Германияда учта сосиска ва хантал солинган гамбургер сотиб олиш мумкин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

8. Mashed Potato Burger (Хитой)

Картофел пюреси ва картофел фри бўлаклари солинган оддий гамбургер.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

9. Bubblegum-Squash McFlurry (Австралия)

Унинг номида резинка сақич тилга олинса-да, хавотирга ҳожат йўқ – десерт устига зефир парчалари сепилган.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

10. Prosperity Burger (Малайзия)

Улкан бургерлар илк марта Хитой янги йили пайтида пайдо бўлган бўлиб, “фаровонлик байрами”ни нишонлаш учун мўлжалланган маҳсулот сифатида реклама қилинган.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

11. Spinach and Parmesan Nuggets (Италия)

Италиянинг “McDonald’s” ресторанларида пармезан пишлоғи ва исмалоқли наггетслар сотилишини эшитган соғлом овқатланиш тарафдорлари хурсанд бўлишлари тайин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

12. Breaded Emmentaler Sticks with Lingonberry Jam (Австрия)

Австрияликлар нонушта пайтида брусника қиёми суртилган пишлоқ таёқчаларини тотишлари мумкин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

13. McBeer (Германия)

Америкаликлар Германиядаги “McDonald’s” ресторанларида пиво сотилишини эшитиб жуда ажабланишган.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

14. Spam (Гавайи)

Гавайида анъанавий гамбургерларни унчалик хуш кўришмайди, бу ерда ҳамма нарсани ажратиб ейишади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

15. McKroket (Нидерландия)

Картофел пюрели гамбургерни ғалати дейдиганлар дудланган мол гўштили гамбургерни татиб кўришлари мумкин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

16. Bacon Potato Pie (Осиёнинг айрим мамлакатлари)

Осиёда ширин пирог ўрнига бекон солинган картошкали пирог сотилади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

17. Filet-O Shrimp Burger (Япония)

Япониядаги “McDonald’s” ресторанлари менюсида қовурилган креветкали бургерлар жуда оммабоп саналади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

18. Rice McWrap (Хитой)

Гуручга белаб пиширилган товуқ гўштили бургер Хитойдаги “McDonald’s” ресторанларида севимли таом ҳисобланади.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

19. Rye Vegetarian Feast (Финляндия)

Скандинавияда соғлом овқатланишни хуш кўришади. Шунинг учун бу ерда гамбургерларнинг ҳам ярми вегетарианча.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

20. Pizzarotto (Италия)

Италияда гамбургернинг ўрнини босувчи pizzarotto деб аталадиган алоҳида таом бор. У помидор ва моцарелло пишлоғи солинган мини-кальцонедир.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

21. Black and White Burger (Хитой)

Қора ва оқ бургерлар инь ва янь рамзларини ифодалайди.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

22. Крестьянский суп (Португалия)

Ветчина, қизил ловия, макарон, сабзавот ва саримсоқ пиёз аралашмаси асосида тайёрланган таом португалияликлар орасида жуда оммабоп.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

23. McPoutine (Канада)

Эритилган пишлоқ ва соус суртилган картофел фрини фақат Канадада топиш мумкин.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

24. Vegemite (Австралия)

Австралияда пиво ачитқилари асосида тайёрланган вежимайт пастаси суртилган нонлар энг севимли таомлардан биридир.

“McDonald’s”нинг турлича таомлари

25. Kiwi Stick (Франция)

Кивини таёқчада бериш французлардан ташқари ҳамма учун жумбоқлигича қолмоқда.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Tavsiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar