Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.12.2015

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 558

«Формула-1» чемпионининг коллекциясида «Мерседес»лар, «Макларен» ва ҳатто самолёт ҳам бор.

«Формула-1» пойгачилари бошқа спорт турлари вакилларидан фарқли ўлароқ, турли автомобиллардан фойдаланишлари қийин: тасаввур қилинг, Гран-при мусобақаларининг ҳал қилувчи мавсумида «Феррари»даги рақобатчилари билан беллашаётган «Мерседес» пойгачиси итальян компаниясининг автомобилини минди – жанжал бўлиши аниқ.

Бироқ икки карра жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтонга кўп нарса мумкин. Фаолияти давомида англиялик пойгачи фақат икки жамоа - «Макларен» ва «Мерседес»да иштирок этган бўлса-да, унинг автомобиллар коллекциясида бошқа русумдаги автомобиллар ҳам бор.

“Brabus Smart Roadster”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

«Формула-1»да иштирок этгунига қадар Льюис «Мерседес»дан “Smart” русумли автомобилни олган (“Daimler” концернига қарашли МСС компанияси томонидан ишлаб чиқарилган). Умуман олганда, оддий “Smart” – ёқилғи тежаш ҳақида ўйлайдиган оддий шаҳар кишиси учун мўлжалланган микромашина. Лекин Хэмилтон – пойгачи, шунинг учун у “Brabus” тюнинг ательесида қайта ишланган родстерни олган.

“Mercedes-Benz GL 320 CDI”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

«Макларен»да иштирок этган дастлабки йиллари Льюис жамоатчиликни нафақат трассадаги натижалари билан, балки автомобиль танлаши билан ҳам ҳайрон қолдирган. Кўпчилик кишилар пойгачилар кундалик ҳаётда ҳам ўта тезюрар машинада юриши керак деб ўйлайди, лекин Хэмилтон Фернандо Алонсодан фарқли ўлароқ, “Mercedes-Benz SLR McLaren 722 Edition”ни эмас, балки “GL 320 CDI” дизелли йўлтанламасини маъқул кўрди.

“Mercedes-Benz CLK 63 AMG Black Series”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

481 от кучига эга, 6,2 литрли 8 цилиндрли двигателга эга “CLK 63 AMG” кўпчиликда ажойиб таассурот уйғотиши аниқ, аммо “Black Series” – ундан ҳам тезроқ ва қимматроқ моделдир.

Бир куни Францияда Кале ва Реймс орасидаги йўлда пойгачи машина тезлигини соатига 196 километрга етказган... ва йўл полицияси томонидан тўхтатилган. Йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун Хэмилтоннинг машинасини олиб қўйишган ва бир ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этишган.

“Mercedes-Benz SL 55 AMG”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Льюиснинг гаражида “SL” тоифасидаги автомобилларга ҳам жой топилган.

2002 йилдан 2006 йилга қадар ишлаб чиқарилган “SL 55 AMG” немис автосаноатининг кўркам ва тезюрар вакилидир.

“Mercedes-Benz SL 65 AMG”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Бу машинада Хэмилтон Швейцария йўлларини кезган.

“Mclaren MP4-12C”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

«Макларен» янги спорткар чиқарганида уни биринчи бўлиб жамоа пойгачилари Льюис Хэмилтон ва Женсон Баттон олган.

“Pagani Zonda 760 LH”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

2012 йили итальян компанияси сиёҳранг “Zonda”нинг 760 от кучига эга махсус версиясини чиқарган.

“760 LH” (бу номда спортчи исм-шарифининг бош ҳарфлари акс этган) – йўлларда пайдо бўлмаган “Zonda 750”нинг авлодидир. Машина Қатар қироллик оиласига мўлжалланганди, лекин араблар “Bugatti Grand Sport”ни маъқул кўришди. Ҳар иккала “Zonda” бир-бирига ўхшаб кетади. Хэмилтоннинг машинасидан ташқари яна бир автомобиль (760 RS) 760 от кучига эга бўлиб, уни чилилик зодагон сотиб олган.

“Maserati Gran Cabrio MC”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Хэмилтон «Мерседес»га ўтгач, корпоратив қоидаларга риоя қилишни тўхтатди – у имижини ўзгартирди ҳамда автомобиллар коллекциясини янгилади.

Нархи110 000 фунтстерлинг турувчи бу Maseratiда Льюис Николь Шерзингер билан учрашувга борган.

“Mercedes-Benz SLS AMG”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Льюис қизил SLS AMGни «Макларен»да иштирок этган пайтларида олган.

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Аммо чамаси «Даймлер» раҳбари Дитер Цетше ўша пайтдаёқ истеъдодли пойгачининг қулоғига нимадир деб шивирлаган кўринади.

“Shelby 472 Street Cobra”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Ретро-услубга нима дейсиз?

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Айтганча, Льюиснинг иккита «кобра»си бор.

“Shelby Mustang GT500”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

Агар “GT500” билан суратга тушадиган бўлсангиз, албатта шляпа кийиб олинг.

“LaFerrari”

Льюис Хэмилтоннинг севимли машиналари

«Даймлер» хўжайинлари Хэмилтоннинг бу харидидан қанчалик қайғуга тушишгани маълум эмас. Шуниси маълумки, пойгачи бу машинага 2 миллион долларга яқин пул сарфлаган.

“Bombardier CL-600”

Ҳа, бу машина эмас: нархи 30 миллион доллар турувчи шахсий самолёт.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar