Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.12.2015

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 528

30 ноябрга ўтар кечаси Москвадаги касалхоналардан бирида машҳур рус режиссёри Эльдар Рязанов 89 ёшида оламдан кўз юмди.

Режиссёрдан ҳар бири хит даражасига етган 30га яқин фильм қолди.

Рязановнинг аксарият фильмларидаги иқтибослар халқ орасида кенг оммалашган, унинг бундан қирқ йил илгари олинган фильмлари ҳозирда ҳам севиб томоша қилинади.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Карнавал туни» фильмидан

1956 йилда экранларга чиқарилган «Карнавал туни» мусиқали комедияси Эльдар Рязановнинг биринчи бадиий фильми ҳисобланади.

Бадиий кенгаш фильмнинг хомаки нусхасини кўриб уни «зерикарли ва бемаъни» деб атаган бўлса-да, картина ўша даврлар учун ўта юқори муваффақиятга эришди: фильмга 48 миллиондан ортиқ чипта сотилди. «Карнавал туни»да бош роллардан бирини ижро этган ёш актриса Людмила Гурченко танқидчиларнинг айтишларича, бир соатда юлдузга айланди.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Гусар балладаси» фильмидан

«Гусар балладаси» фильми Бородино жангининг 150 йиллигига бағишлаб суратга олинган бўлиб, унинг премьераси 1962 йилнинг 7 сентябрида бўлиб ўтган.

Лариса Голубкина ижро этган Шурочка Азарова ролига (бу унинг кинодаги илк роли эди) Светлана Немоляева ва Алиса Фрейндлихлар ҳам синовдан ўтишганди.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Автомобилдан сақланинг» фильмидан

1966 йили томошабинлар эътиборига Эмил Брагинскийнинг «Автомобилдан сақланинг» повести асосида суратга олинган шу номли фильм ҳавола этилди.

Режиссёрнинг хотирлашича, ҳикояга «социалистик мулк ўғрилари»нинг машиналарини ўғирлаб сотиб, пулини болалар уйларига ўтказадиган «халқ Робин Гуди» ҳақидаги халқ орасидаги миш-мишлар асос қилиб олинган.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Италияликларнинг Россиядаги антиқа саргузаштлари» фильмининг суратга олиниш жараёни

1973 йилда Эльдар Рязанов ва Франко Проспери томонидан суратга олинган «Италияликларнинг Россиядаги антиқа саргузаштлари» фильми итальянча талқинда «Россия бўйлаб бир телбаларча, телбаларча, телбаларча пойга» – Una matta, matta, matta corsa in Rusia деб номланади.

Айтишларича, продюсер Дино ди Лаурентис Рязанов-Брагинский жуфтлиги томонидан ёзилган сценарий билан танишиб чиққач, уни итальян томошабинлари кўришни истамайдиган сафсата деган.

Ди Лаурентиснинг талаби билан Рязанов фильмда турли трюклар ва шер иштирок этган сценарийни тайёрлаган.

Рязанов ўз фильмларида эпизодик ролларни ўйнашни ёқтирган. «Италияликларнинг Россиядаги антиқа саргузаштлари» фильмида у музлаб қолган мафиячининг бошидан музни кўчирадиган доктор образини ижро этган.

Фильмдаги диалогдан:

— Нима, сиз менинг келиб чиқишим рус эканлигини билмайсизми?

— Йўғ-е?

— Нима, сезилмаяптими?

— Жудаям сезиляпти! Сизнинг украинча лаҳжангиз қойилмақом экан!

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!» фильмини суратга олиш жараёни

«Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!» (1975) фильми энг оммабоп фильмлардан ҳисобланади.

Фильм 1969 йилда ёзилган ва турли театрларда қўйилган «Қушдек енгил бўлинг! Ёки янги йилдаги тун» пьесаси асосида суратга олинган.

Фильм қаҳрамонлари Брыльская ва Мягков ижросидаги қўшиқларни Алла Пугачёва ва Сергей Никитин куйлаган. Эльдар Рязановнинг ўзи фильмда ухлаётган Лукашин ҳадеб устига мункиб кетадиган самолётдаги йўловчи ролини ўйнаган.

Фильмдаги диалогдан:

— Йўқ, мен жиддий айтяпман. Бизда ўз фикрига эга бўлиш жуда қийин. Бирдан у нотўғри бўлиб чиқса-чи? Шифокорларнинг хатоси одамларга қимматга тушади.

— Ҳа… Ўқитувчиларнинг хатолари сезилмайди, лекин охир-оқибат бу хатолар одамларга қимматга тушади.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Ишдаги ишқ»

1977 йилда экранларга чиқарилган «Ишдаги ишқ» фильми 1971 йилда Эльдар Рязанов ва Эмиль Брагинский томонидан ёзилган «Ҳамкасблар» пьесасининг экранлаштирилган талқинидир.

«Ишдаги ишқ» фильмида қўшиқларни Андрей Мягковнинг ўзи куйлаган.

«Агар статистика бўлмаганида, биз қанчалик яхши ишлаётганимизни билмаган ҳам бўлардик», — дейди фильм бош қаҳрамони Анатолий Ефремович Новосельцев.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Гараж» фильмидан

1979 йилда чиққан «Гараж» фильми ҳаётий воқеаларга асосланган. Унда гараж кооперативининг йиғилишида қатнашаётганларнинг қайси бирини гараждан маҳрум қилиш ҳақидаги мажлис ёритилади.

Фильмдан иқтибос:

— Нима билан шуғулланяпсан, аспирант? Кумуш турнани ўрганяпсанми, у чет элда яшайди... Осмондаги бу турна бизнинг қушимиз эмас.

— Кумуш турна — қора қуш. У газета ўқимайди, шунинг учун ўзининг бизникими ёки капиталистларникими эканлигини билмайди.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Икки кишилик вокзал» фильмидан

«Икки кишилик вокзал» фильмида бош ролларни Олег Басилашвили ва Людмила Гурченко ўйнаган.

Картина 1983 йилги Канн кинофестивалининг расмий танлов дастурида қатнашган.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

«Флейта учун унутилган куй» фильмидан

1987 йилда чиқарилган «Флейта учун унутилган куй» фильми «Ахлоқсиз воқеа» пьесаси асосида суратга олинган. Бош ролларни Леонид Филатов, Татьяна Догилева ва Ирина Купченко ижро этган.

Эльдар Рязанов: миллионлар қалбидан ўрин олган режиссёр

Рязанов ўзи ҳақида:

«Мен инсон ҳар доим ўзлигича қолиши ва нимани лозим деб топса шуни қилиши керак деб ҳисоблайман. Ҳар бир киши агарда ўзлиги бўлса, ўша ўзлигини намоён этиши лозим».


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar