Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.11.2015

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 497

Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Биз совет фильмлари орқали эслаб қолган болалар ва қизлар аллақачон катта ёшли амакию холаларга айланган. Уларнинг кўпчилиги шу даражада ўзгарганки, уларни таниш қийин, яна баъзилари вафот этган...

Наталья Гусева – Алиса Селезнева

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Наталья кинода фақат ўқувчилик йилларида суратга тушган. Унинг фильмографиясида тўртта фильм бор: “Келажакдан келган меҳмон”дан ташқари “Коинот иродаси”, “Нафармон шар” ва “Аср пойгаси”. Мактабни тамомлагандан сўнг у вирусолог бўлган. Ҳозир Москва фирмаларидан бирида кимёгар-биолог бўлиб ишлайди. Қизи бор.

Марианна Ионесян — Юля Грибкова

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Мактабни тамомлагандан сўнг МДУнинг фалсафа факультетига ўқишга кириб, у ерни тугатгач, АҚШга кўчиб кетган. 1997 йил Техас университетида бизнес бошқаруви бўйича магистр дипломини олган. Ҳозир Марианнанинг фамилияси Грей, Виржиния штатида яшаб, ўша ерда бизнес маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

Илья Наумов – Фима Королев

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Кинода бошқа суратга тушмаган. Ҳозир қурилиш бизнесида ишлайди.

Коля Герасимовни ўйнаган Алексей Фомкин 1996 йилда вафот этган.

Александр Лойе — “Ералаш” юлдузи

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

1993 йилда “Херши-кола” газли ичимлик рекламасида суратга тушган. Сергей Маховиков билан бирга “Кўр” сериали режиссёри бўлган. 2005 йилда Валерий Пугашкин билан “Кўр-2” сериалига режиссёрлик қилган. 2006 йилда М. С. Шчепкин номидаги Олий театр ўқув юртини тамомлаган. Кинода кўп бор суратга тушган.

Татьяна Проценко — Мальвина

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Бутуниттифоқ давлат кинематография институтининг киношунослик факультетини тамомлаган. Кинодан (фақат Мальвинани ўйнаган) ёки телебошловчи бўлиш ҳақидаги барча таклифларни рад этган: шеърлар ёзиб, қизини тарбия қилмоқда.

Дмитрий Иосифов – Буратино, “Қизил қалпоқча”даги бўри

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Мактабни битиргач, Бутуниттифоқ давлат кинематография институтига ўқишга кириб, Алексей Баталов курсида ўқиган. Институтни тамомлагач, Минскка кетган, Минск театр-студияда ишлаган. Ўша вақтларда ҳар хил киностудияларда суратга тушган. Параллел равишда режиссёрлик бўлимига ўқишга кирган. У ерни тамомлагач, реклама йўналишида ишлашни бошлаган. Кейинроқ телелойиҳалар ва фильмлар ола бошлади. Айни пайтда клиплар, реклама роликлари ва реалити-шоулар режиссураси билан шуғулланади.

Михаил Метёлкин — “қўлга тушмас қасоскор” Валерка Мешчеряков

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Михаил Метелкин Бутуниттифоқ давлат кинематография институтининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган, кинони эмас, телевидениени маъқул кўрган. Ҳужжатли фильмлар бўлими бош таҳририятида директор бўлиб ишлаган. Бироқ кўп ўтмай бу бўлим тарқатилиб, ҳамма ходимларни давлат телерадиосига ишга ўтказишган. Янги жойдаги иш Метелкинга унчалик қизиқ туюлмай, кинога қайтишга қарор қилган. Бунинг устига, таниқли режиссёр Александр Столпер анчадан бери унга режиссёрлик қилишни таклиф этаётганди. 20 кунда 30 та имтиҳон фарқини топширган Метелкин режиссёрлик факультетига иккинчи курсга ўқишга кирган. Унинг режиссёрадаги дебюти “Эрта совуқ тушди” бўлган.

Василий Васильев — лўли Яшка

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

“Қасоскорлар” трилогиясида суратга тушгандан сўнг Василий Васильев, таклифлар кўп бўлганига қарамасдан, кинода бошқа суратга тушмаган. “Ромэн” театри таклифини қабул қилиб, труппада икки йил ишлаган. У ердан Ленконцертга кетган. Гитара чалиб лўлиларнинг романсларини, ўз қўшиқларини ижро қилган. 90-йилларда Васильев Тверга жойлашди, ўша ерда маданият марказига мудирлик қила бошлади. Уйланган. Ксения ва Кристина исмли икки қизи бор.

Меди Маринеску — “Мария, Мирабелла”даги Мирабелла

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Меди профессионал актриса, ҳалигача фаол суратга тушади. Марияни ўйнаган Жилда Манолуску беш йил аввал автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган.

Лина Бракните – Суок

Кечаги ёш актёрлар бугун нима билан банд?

Лина Бракните болалигида кўп суратга тушган. Энг эсда қолган фильмлари — “Қиз ва акс-садо” (1964), “Уч бақалоқ” (1964), “Дубровка” (1967). Лина мактабни битириб, Бутуниттифоқ давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун Москвага борган. Лекин киролмай Вильнюсга қайтган. Ўша ерда тарихчиликка ўқиган. Йигирма йилдан кўпроқ Литва ФА тарих институтида кутубхона раритетлари бўлимида ишлаган.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar