Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.11.2015

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 265

Боксчи Муҳаммад Алининг ҳаёти ва босиб ўтган йўли минглаб инсонлар учун намуна вазифасини ўтайди. У тирик афсона деб аталишга лойиқ — Муҳаммад Али қашшоқ оиланинг оддий фарзанди бўлиб жаҳон тан олган боксчи ва жамоат арбобига айланган. Худди Али каби бокс тушишни ўрганиш мумкин, лекин унинг ҳаётий қоидаларига амал қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Муҳаммад Али ҳаёти давомида эришган ютуқларига машғулотлар эмас, айнан мана шу қоидалар сабабчи бўлганлигини кўп бора таъкидлаган.

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Ёрдам

Али жабр чеккан ёки бирор нарсадан маҳрум бўлган кишилар билан жуда кўп мулоқотда бўлган. У ўзидан ёрдам сўраган ҳар бир кишига кўмак беришга ҳаракат қилган ва буни бошқаларга кўз-кўз қилмаган. У Худо уни маълум бир вазифани бажариш учун яратганлигига ишонган.

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Ғурур

Ғурурнинг кибрга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буни Али исботлай олган. Инсон нафақат жисмонан балки ақлан ҳам мукаммал бўлишга ҳаракат қилиши даркор.

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Ўзини бағишлаш, мақсадни аниқлаш ва интизом

Али бу уч нарсага бутун ҳаёти давомида амал қилган.

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Мағлубият

Мағлубиятни тан олиш мураккаб фанга ўхшайди. Омадсизлик омад сари йўл эканлигини англаш ғалаба сари муҳим қадам ташлашдир.

Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Ўзига ишонч

Ўз кучини англаб етиш бошқалар имкони йўқ деб ўйлаган нарсани бажаришга ёрдам беради. Ожизлик сиз ва мақсадингиз орасида тез-тез пайдо бўлувчи тўсиқдир.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Sport

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar