Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 383

Болалигида мураббий томонидан нотўғри амплуада ўйнатилган, катта футболга ҳам шундай амплуада кириб келган, лекин футболчи кейинчалик ўзи учун керакли ўринни топа олган, ҳатто катта муваффақиятга эришган ҳолатлар кўп учрамайди.

Қуйида шундай футболчиларнинг 8 нафари эсланади.

Венсан Компани, “Манчестер Сити”

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Бельгиялик футболчи, ҳозирда "Манчестер Сити" ҳимоячиси ҳисобланадиган Венсан Компани бир вақтлар "Андерлехт" ва "Гамбург" жамоаларида таянч яримҳимоячиси сифатида ўйнарди.
Венсан Компани “Манчестер Сити”га келганида ҳам Марк Хьюз томонидан марказга қўйилганди. 2010 йилдан бошлаб эса Компани ҳимоя марказида ўйнашни бошлади ва бу жойни ўзиники қилиб олди.
Жорий мавсумда Компани жамоа сафида 8та ўйинда иштирок этди ва улардан 7таси "шаҳарликлар"нинг қуруқ ғалабаси билан якунланди. У жароҳат туфайли майдонга тушмаган 5та ўйиннинг барчасида "Манчестер Сити" ўз дарвозасидан гол олиб чиққан.
Хусусан 26 сентябрь куни "Тоттенҳэм"дан 4та, 21 ноябрь куни эса "Ливерпуль"дан 4та.

Робин ван Перси, “Фенербаҳче”

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Тезкор, техникаси зўр, ҳужумларга ажойиб якун ясайдиган марказий ҳужумчи. Бу эътирофга голландиялик ҳужумчи Робин ван Перси жуда мос тушади.
Лекин Арсен Венгер 2004 йилда вингер сотиб олиб, уни шундай юқори савияли марказий ҳужумчига айлантирганди.
Ван Перси бу амплуада "Арсенал" учун 100дан ортиқ голни рақиблар дарвозаларига жойлади. Совринлар учун "МЮ" сафига ўтиб кетган футболчи бу жамоада ҳам голлар уришда давом этди. Ҳозирги жамоаси "Фенербаҳче"да ҳам голлар уришда давом этмоқда.
У Голландия терма жамоаси сафида 2006 йилдан бери турли ўйинларда жами 67та гол урган.
Бу эса Арсен Венгернинг ўз вақтида ундаги қобилиятни сеза олгани билан боғлиқдир.

Гарет Бэйл, “Реал”

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Уэльслик бу футболчи ўз фаолиятини қанот ҳимоячиси сифатида бошлаган. "Саутгемптон"да ҳам, 2007 йилдан "Тоттенҳэм"да ҳам ҳимоячи сифатида ўйнарди ва доим хатоларга йўл қўярди. У ҳимоячи сифатида майдонга тушар, олдинга чиқиб кетганида, ортга қайтишни унутиб қўярди. "Шпорлар" мухлислари орасида "Бейлнинг тавқи лаънати" ибораси пайдо бўлган (у қатнашган барча 24 учрашувда жамоа мағлаб бўлади).
Кунлардан бир куни эса ўша пайтда "Тоттенҳэм" мураббийи бўлган Ҳарри Реднапп Бэйл учун энг муносиб амплуа қанот ҳужумчиси ўрни эканини англаб етган.
Айнан шу жойда ҳаракат қилишни бошлагач, ўша унитилмас оқшомда, ЕЧЛ ўйинида у Майконни оламга шарманда қилганди (у 0:4 ҳисобида ютқазаётган жамоа таркибида "Интер"га қарши ўйинда ҳисобни дуранггача олиб борган, у 4та голини ҳам Майконни доғда қолдириб ўтиш орқали урганди).
Лондонликлар жамоаси Виллаш-Боаш қўли остида шуғуллана бошлагач эса, Бэйл "ўнлик" ҳужумчиси сифатида намоён бўлди. У шунингдек, Уэльс терма жамоасида ҳам марказий ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади.
Айни кунда, "Реал" сафида у ҳужумнинг исталган жойида ҳаракат қилмоқда.

Бастиан Швайнштайгер, “МЮ”

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Бастиан Швайнштайгер Англияга келгач, “МЮ” бош мураббийи уни турли жойларда ўйнатиб кўрди. Истаса ярим ҳимоячи сифатида, истаса таянч ярим ҳимоячиси сифатида, истаса плеймейкер, истаса диспетчер.
"Бавария"даги фаолиятини ушбу футболчи қанот хавбеки сифатида бошлаганди. Лекин у бу жойдан туриб ўзини яхши томондан кўрсата олмади.
Луи ван Гаал "Бавария" бошқарувига келгач, Швайнштайгерни марказга қўйди. Бастиан бу ўринда ўзини кўрсатди ва дунё яна бир ижодкор ҳамда меҳнаткаш хавбекка эга бўлди.

Андреа Пирло, “Нью-Йорк Сити”

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

"Брешия"да Роберто Бажжо билан бир вақтда Андреа Пирло ҳам ўйнашни бошлади. У ҳужумчи ортида ўйнашга ихтисослашган бўлиб, бу ўрин Бажжо томонидан банд қилинганди.
Шунинг учун, футболчи ўзига орқароқдан жой топди. Бугун дунё Пирлонинг ўзига хос амплуаси ҳақида билади. Бу амплуанинг номи плеймейкер-таянч ярим ҳимоячиси ҳам эмас, хавбек бўлиб хавбек ҳам эмас, шунчаки Пирлонинг амплуаси.

Тьерри Анри

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Арсен Венгернинг яна бир оқилона танлови. Ёш Анри "Арсенал"га келишдан олдин қанот футболчиси бўлган. Бу талантнинг янада ёрқин футбол намойиш этиши учун мураббий унга марказда ўйнашни маслаҳат қилган.
Ва шу тариқа Тьерри Анри пайдо бўлган. У учинчи минг йиллик бошидаги энг кучли ҳужумчилардан бирига айланди. У қанотда ҳаракатланиш хусусиятларини ҳам сақлаб қолди. Лекин Анри марказда ҳамиша ҳимоячилар учун қўрқинчли кўринарди.

Пол Скоулз

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

"Яхши ҳужумчи эди". Бу таъриф 1997 йилгача бўлган Пол Скоулз ҳақида. "Аъло даражадаги ярим ҳимоячи". Бу 1997 йилдан кейинги Пол Скоулз ҳақида.
1997 йилда Рой Кин жароҳат олгач, Сэр Алекс Фергюсон Скоулзни марказий ҳужумчи амплуасидан Киннинг ўрнига қайтаради. "Малла шаҳзода" эса шу жой учун туғилганини кўрсатиб қўяди. Унинг жарима майдони ташқарисидан кучли зарбалар йўллаб, рақиблар дарвозабонларини доғда қолдириши ҳам, шерикларини заргарона паслар билан таъминлашлари ҳам шу нуқтадан амалга ошади.

Франц Беккенбауэр

Ўз амплуасини ўзгартирганидан кейин "очилган" футболчилар

Франц Беккенбауэр ўз вақтида футболчи бўлгани ҳақида эшитганлар уни ҳимоя қўрғони бўлганини эътироф этишади. Аммо у 1964 йилда "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири эди.
Кўп ўтмасдан ўзини либеро сифатида синаб кўрган футболчи фаолияти охиригача шу амплуада қолди. Лекин у ҳамиша ҳужумларга қўшилиб турган, унинг тажрибаси бунга имкон берарди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar