Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Нима учун омадли инсонлар ҳар куни бир хил кийинишади?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 377

Нима учун омадли инсонлар ҳар куни бир хил кийинишади?

Мода саноатининг доимий ривожланиб боришига қарамай, капсулали гардероб деб аталувчи атиги 10-15та асосий кийимдан иборат гардероб кенг оммалашиб бормоқда. Ва бундан кўпроқ энг бой ва таниқли инсонлар фойдаланишади.

Сайтимиз уларнинг нега кийимлари сонини кўпайтирмасликларининг сабабларини аниқлади.

1. Камроқ қарор қабул қилинади. Қабул қиладиган қарорларингиз қанчалик кўп бўлса, уларнинг сифати шунчалик ёмонлашади. Масалан, “Фейсбук” асосчиси Марк Цукерберг мана шундай фикрда. Ҳар куни иш жараёнида муҳим қарорлар қабул қиладиган кишилар ҳар куни эрталаб қандай кийим кийиш ҳақида бош қотиришдан қутулишса, мияларида бошқа фикрлар учун кўпроқ жой ва вақт қолади.

2. Вақтнинг беҳуда сарфланиши камаяди. Биз ҳар куни қандай кийим кийиш ҳақида бош қотиришдан воз кечмагунимизча қанча вақтимиз кийим танлашга кетишини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Беш йил илгари Москвада “333” деб номланган тажриба ўтказилган: уч ой давомида тажрибада қатнашаётганлар фақат 33та кийимни кийишлари мумкин эди. Иштирокчилар вақтлари тежала бошлаганини, эрталаб ишга тезроқ йўл олишаётганини таъкидлашган.

3. Камроқ зўриқиш. Нью-йорклик арт-директор Матильда Калнинг таъкидлашича, у капсулали гардеробдан фойдалана бошлаганидан буён кун давомида кийими ҳақида камроқ ўйлайдиган бўлган. Эндиликда у ўзига ўзи “бу кийимим ўта расмий эмасмикин? Жуда очиқ кийинмадимми?” каби саволларни беришдан қутулган.

4. Қувват камроқ сарфланади. Таниқли режиссёр Кристофер Нолан мана шундай фикрда. У катта гардеробда кийим танлаш, уларни асраб-авайлаш, ювиб-тозалаш қувват талаб қилади дейди. Бундай инсонлар ўз вақт ва қувватларини ижодга сарфлашни маъқул кўришади.

5. Оз, лекин сифатли. “Илгари кийим жавоним ранг-баранг қандлар чиқадиган қандолат фабрикасига ўхшарди, — дейди ёш оналардан бири. — Эндиликда эса менинг капсулали гардеробим худди қимматбаҳо ресторанга ўхшайди. Менда танлаш имконияти кам, лекин кийимларимнинг ҳар бири менга ёқадиган даражада. Мен бу кийимларда нафақат кўркам кўринаман, балки ўзимни яхши ҳис қиламан”.

6. Олиймақомлик. Америкалик ёзувчи Элис Грегори шундай ёзади: “Ҳар куни бир хил кийимда юриш қойилмақом. Бу ўзингни таниқли деб ҳис қилишнинг энг арзон ва осон йўли. Бир хил кийим сизнинг етуклигингизни, мўътадиллигингизни, қадриятларингизни акс эттиради. Болалар китобларидаги қаҳрамонлар доимо бир хил кийимда бўлишади — улар ўрнак олиш, ўзгармасликнинг намунасидир”.

7. Пул камроқ сарфланади. Тан олайлик: кийим жавонларимизда шунчалик кўп кийим-кечак борки, уларнинг айримларини ҳаттоки киймаганмиз ҳам. Энди эса бу кийимларга қанча пулингизни сарфлаганингизни ҳисобланг!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar