Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 459

7 ноябрь куни Тошкентда узоқ ниҳоят кутилган воқеа бўлиб ўтди. Америкалик таниқли бизнес мураббийи, нотиқ ва мотиватор Брайан Трейси “Туркистон” санъат саройида бир кунлик семинар ўтказди.

Семинарда иштирок этган 800 киши Трейсининг бебаҳо маслаҳатларини бевосита тинглашга муваффақ бўлди. Аммо улар ҳаммага асқатиши мумкин деб ўйлаймиз. Семинар мазмунини тўлалигича баён этиш имконияти бўлмаса ҳам, ўқувчиларимизга нафи тегиши мумкин бўлган 5та асосий фикрни келтиришни жоиз топдик.

1. Моддий ёки бошқа турдаги фойданинг 80 фоизини сизга кун давомида бажарилган ишларнинг 20 фоизи келтиради.

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса

Куни билан жуда кўплаб иш-амалларни бажарамиз. Уйдаги, хизматдаги вазифаларимиздан ташқари, ҳар куни таниш-билишлар, ҳамкасблар, дўстлар, қариндошлар билан қўнғироқлашишга, суҳбатлашишга; газета ёки китоб ўқишга; бозор ёки дўконга киришга; овқатланишга ва бошқа жуда кўплаб ишларга улгурамиз. Уларнинг барини 100 фоиз деб ҳисобласак, фақат 20 фоизи кўраётган даромадингизнинг ёхуд сиз олаётган бошқа турдаги фойданинг (билим оширилиши, мансаб ўсиши ва ҳ.к.) 80 фоизини келтиради. Трейси мана шу 20 фоиз ишга асосий эътибор қаратиб, қолганларидан имкон қадар қутулиб боришни тавсия қилади. Иш соатларида ҳамкасбларингиз билан гап сотишингиз ишингиз унумдорлигига хизмат қилмайди, уйда эса телевизор кўришингиз кўпинча вақтингизни бекорга йўқотишдир.

2. Кўникмаларингизни таҳлилдан ўтказиб, 3та асосийсини танлаб олинг.

Ишхонангизда нималар билан шуғулланишга тўғри келмайди дейсиз? Мижозлар билан ишлаш, сафарларда юриш, хат йўллаш ва қабул қилиш, тадбир ва мажлисларда иштирок этиш, ҳисобот ва режалар тайёрлаш (ҳафталик, ойлик, чораклик йиллик)... Аслида эса бу ишларнинг катта қисми сизга ҳам, ишингиз унумига ҳам ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Бажарадиган барча вазифаларингиз рўйхатини тузинг, энг асосий учтасини ажратиб олинг; раҳбарнинг олдига кириб, мана шу ишларга асосий урғу беришингизни, қолганларини эса бошқалар бажариши лозимлигини айтинг. Мана шунда иш унумдорлиги қисқа муддатда 2 ҳисса ортади.

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса

3. Ҳар ҳафтанинг 10 соатини ўзингизга инвестиция қилинг, яъни китоб ўқинг, билим ва кўникмаларингизни оширинг.

10 соат бир қарашда жуда кўп туюлиши мумкин. Лекин бир кунда 24 соат бор; бир ҳафтада эса 168 соат. 10 соат бир ҳафтанинг атиги 5.95 фоизини ташкил қилади. Ҳафтанинг камида 33.33 фоизини (56 соат) уйқуга сарфлар эканмиз, наҳотки ундан 5.6 баробар кам вақтда китоб ўқий олмасак?

4. Даромадингизнинг бир қисмини тежаб боринг.

Маошингизни тақсимлаб чиқиб, бир ойлик харажатингиз қанча бўлишини аниқланг. Барча харажатларга етадиган пулни маошингиздан ажратиб, ундан 10 фоиз орттиришга ҳаракат қилинг. Агар ортмаса, бирор-бир харажатингизни қисқартиринг. Маош устига оладиган қўшимча даромаднинг (мукофот пули, қўшимча даромад, иккинчи иш жойи ва ҳ.к.) 50 фоизини мана шу “келажак фонди”га тикинг, ахир усиз ҳам, маошга яшашни ўргандингиз! “Тома-тома кўл бўлур” деганидек, бу пуллар келажакда бирор иш бошлашингиз учун сармоя бўлиб хизмат қилади.

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса

Бундан ташқари, даромадингизнинг қирқдан бирини (2.5 фоиз) хайрия ишлари учун ажратинг ва у сизга 10 баробар бўлиб қайтади.

5. Аниқ мақсад ва режага эга бўлинг.

Аниқлик – муваффақиятнинг эгизаги. Яқин келажакда нима исташингизни, қандай ҳаёт кечиришингизни аниқ белгилаб олинг. “Бой бўлмоқчиман”, “Бахтли бўлмоқчиман” кетмайди, неча пул кераклигини, неча гектар ердаги неча қаватли уйда яшашингиз, қандай русумдаги ва рангдаги машинада юришингиз, қаерда ва қандай лавозимда ишлашингизни аниқ белгиланг, кўз олдингизга келтиринг, қоғозга туширинг. Бу ишни амалга ошириш учун нималар қилишингиз кераклигини яхшилаб ўйлаб кўринг ва шу асосда режа тузинг.

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса

Мақсадларингиз амалга ошиши учун ҳар йили қандай натижага эришишингиз кераклиги акс этган 10 йиллик жадвал тузинг. Йилларни чоракларга ва ойларга бўлиб чиқинг; ойларни ҳафталарга, ҳафталарни кунларга бўлинг. Сўнг ҳар куни битта қадам ташланг. Қимирланг, тек турманг, бирор нима қилинг. Ҳар куни бир бет матн ёзсангиз, бир йилда 365 бетли китоб тайёр бўлади! Ҳар куни битта сўз ўргансангиз, бир йилда битта янги тилни ўзлаштирасиз!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar