Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 370

Цзя Хаикса ва Цзя Вэньци — машҳур эколог жуфтлик. Уларнинг бири кўрмайди, иккинчисининг қўли юқори қисмидан ампутация қилинган. Улар жисмоний имкониятлари чекланганига қарамасдан, етти мучаси соғ миллионлаб инсонларга ибрат кўрсатиб, сўнгги ўн йил ичида 10 мингдан зиёд дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

Хаикса ва Вэньци ўз ҳамкорлигини вужудларидаги жисмоний етишмовчилик сабабли иш топа олмаганларидан сўнг бошлашди. Улар бир-бирига кўз ва қўл бўлишди ва Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясидаги қадрдон Йели қишлоғида, дарё яқинидаги уч гектарлик майдонга ишлов беришни мақсад қилишди.

“Мен — унинг қўлиман, — дейди Хаика, — у — менинг кўзларим. Биз яхши шериклармиз”. У туғма катаракта билан дунёга келган ва чап кўзи кўрмас эди. 2000 йилда йўл-транспорт ҳодисасига учраганидан сўнг тўлиқ кўрмай қолди. Вэньци эса уч ёшида рўй берган бахтсиз ҳодисадан сўнг қўлларидан айрилди.

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

Улар 2001 йилда бирортаси ҳам иш топа олмай юрган вақтда учрашиб қолишди. Улар тақдири қайғули эканига қарамасдан, яшаш учун нимадир қилишлари лозим эди. “Бир куни ўғлим уйга келиб, деди: “Дада, мен бошқа бола апельсинни арчган вақтда ўзим синаб кўргандек бўлиб унинг ҳидини ҳис қилдим”, — дейди Хаикса. — Мен шунда чуқур қайғуни туйдим. Наҳотки ўғлим апельсин таъмини тота олмаса?! Бу менинг ҳаётга бўлган интилишимни кучайтирди. Мен унинг учун яшашим керак эди. Пул топиш учун кўпроқ меҳнат қилишим керак эди”.

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

Улар биргаликда режа ишлаб чиқишди — ёрдам бериши мумкин бўлган тажрибаларини бирлаштириб, пул топишлари, бир вақтнинг ўзида келгуси авлодларга ижобий таъсир кўрсатиши керак. Шу мақсадда маҳаллий ҳукуматдан дарё ёқасидан катта ер майдонини ижарага олишди. Уларнинг оғир яшаш шароитлари ва моддий ҳолати ҳисобга олиниб, қишлоқ ҳукумати ижара пулини тўлашдан озод қилишди.

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

Хаикса ва Вэньци ҳар куни тонгги 7да болға ва темир хивич билан уйларини тарк этишади. Вэньци ўзининг кўз ожиз ҳамроҳини етаклаб, тезоқар дарёдан иш жойларига ўтиб олади. Шерикларда дарахт кўчатларини сотиб олишга пул бўлмагани сабабли қаламчалар ёрдамида уларни ўзлари етиштиришга мажбур бўлишди. Ногиронлар учун бу юмушнинг нақадар машаққатли эканини тасаввур қилиш оғир...

Хаикса ўзининг қўлсиз шериги раҳбарлиги остида қаламчаларни секинлик билан йиғиб чиқади. Шундан сўнг ердан чуқурча кавлаб, ўсимликни ўтқазади. Вэньци кўчатларни суғоради. Буларнинг барчаси, табиийки, жуда секинлик билан амалга ошади. Бироқ дуэт бу иш билан йиллар давомида машғул бўлишади ва 10000— аксарият оддий кишилар бутун умри давомида эка олмайдиган миқдордаги дарахтни парвариш қилишади. Шу билан жуфтлик ўз ишларини тўхтатмоқчи эмас.

Хитойлик эко-қаҳрамонлар: Кўзи ожиз ва икки қўли йўқ икки дўст 10 йилда 10 мингта дарахт ўтқазишди

“10 йил ичида унчалик кўп нарсага эришганимиз йўқ, бироқ биз янада каттароқ натижаларга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз”, — дейди Хаикаса. “Биз ўз оёқларимизда мустаҳкам турамиз, — қўшимча қилади Вэньци, — меҳнатимиз мевалари жуда ширин. Биз қуруқ нон есак ҳам, қалбимизда сокинлик ҳукмронлик қилади”.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar