Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Мандариннинг биз билмаган “кароматлари”

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 496

Болалигимиздан мандаринни Янги йил байрами рамзларидан бири сифатида биламиз. Байрам дастурхонини усиз тасаввур эта олмаймиз.

Мандарин инсон кайфиятини кўтариши фанда ҳам исботланган. Унинг муаттар ҳиди ва ширин-нордон таъми ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди. Мандарин шунчаки ширин мева эмас, организмимиз учун тенги топилмас витаминлар манбаи ҳамдир.

Мандариннинг ватани — Жануби-Шарқий Осиё. XII асрдаёқ уни “мандарин” (ўша даврда бойларни мандарин, деб аташган) деб номлашган. Боиси у пайтларда бу ноёб мева фақат бойлар учунгина етиштирилган.

Фойдали моддалари

Мандарин В1, В2, ВЗ, В5, В6, В9, Р, РР, К, Е ва бета-каротинга бой. Мандарин эти клетчатка, фитоцид, кислоталар, эфир мойи ва кальций, магний, темир, фосфор ва калийни ўзида мужассамлаштирган. Бошқа цитрус мевалар каби мандарин кўп миқдорда С витаминига эга. Организмимиз эса бу витаминни мустақил синтез қила олади. С витамини иммун тизимига таъсир кўрсатади ва унга вирусли инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради. Шунингдек, у кучли антиоксидант ҳисобланади. С витамини танамизга коллаген толаларини шакллантиришда ҳам зарурдир. У тана вазнини камайтириш, модда алмашинувини яхшилаш, ёғларни ўзлаштиришга ёрдам беради.

Мандариннинг биз билмаган “кароматлари”

Лютеин — мандаринда мавжуд бўлган яна бир муҳим элемент. У кўриш қобилиятимизни зарарли нурлар таъсиридан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Шунингдек, мандарин таркибида жуда камёб элемент — холин моддаси мавжуд бўлиб, у хотирани яхшилайди, яллиғланиш, юрак-қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтиради.

Ҳомиладорлар учун фойдали

Мандарин таркибидаги холин ҳомила шаклланишидаги муҳим модда. Холин В гуруҳи витаминларига киради. Шунингдек, холин мия ҳужайралари ривожланишига кўмаклашади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, хомиладорлик давомида зарур миқдордаги холин боланинг хотирасига шаклланишига хизмат қилади ва унда диабет ва сурункали касалликлар ривожланишидан ҳимоя қилади. Холин стресс гормони — кортизол даражасини камайтиради. Олимларнинг таъкидлашича, холин туғуруқдан кейинги депрессияни енгиб ўтишда ҳам фойдали.

Мандариннинг биз билмаган “кароматлари”

Қарши қўлланилиши

Мандарин мансуб бўлган цитруслар синфи асосий аллергенлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун уни аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган инсонлар эҳтиёткорлик билан истеъмол этишлари керак. Мандарин катта миқдорда кислотани ўзида сақлайди. Шу боис ошқозон шиллиқ қаватига зарар етказиши мумкин. Кислоталик даражаси юқори бўлган гастрит, ошқозон ва ичак яра касалликларига чалинганларга тавсия этилмайди.

Уни қандай танлаш керак?

Мандариннинг ҳажми, шакли, таъми ва хидига кўра фарқланувчи кўплаб навлари мавжуд. Испания, Туркия ва Марокашда кўп миқдорда мандарин етиштирилади. Испан мандаринлари ўзларининг катта ҳажми, Туркиядан келтирилганлари сариқ-яшил ранги ва марокашлик пўртаҳоллар кичик ҳажми, ёрқин тўқ сариқ рангги билан бир-биридан тафовутланади.

Мандариннинг биз билмаган “кароматлари”

Пишиб етилган мандариннинг пўсти юпқа бўлиб, серсувлигини йўқотган бўлади. Уни сиқиб кўрганда пўстидан шарбат сачрамаслиги лозим. Сиққанда мандарин аввалги ҳолатига қайтса, қўлингиздаги яхши мева ва уни бемалол харид қилса бўлади.

Мандаринни қандай сақлаш керак?

Мандарин узоқ вақт сақланадиган мева. Уни полиэтилен пакетлардан кўра нафас олиши мумкин бўлган тўрхалталарда сақлаган маъқул. Сақлашда намликни ҳам назорат этиш лозим. Сабаби мандарин тез сўлувчи мева. Уни сақлашда энг мувофиқ ҳарорат 5-7 даражадир. Шунинг учун совутгич яхши ўрин ҳисобланади. Мандаринни бутоғида узоқ вақт сақлаб бўлмайди.

Мандариннинг биз билмаган “кароматлари”

Мандарин — таомлар таркибида

Мандарин турли таомларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Десертларнинг таъми ва кўринишини яхшилашда мандарин ёрдамига суянилади. Ундан компот қайнатиш, мураббо тайёрлаш ва шарбатини олиш мумкин. Мандарин салатлар ва гўштли таомларга ҳам қўшилади. Совуқ ва иссиқ соусларда зарур маҳсулот бўла олади. Осиё мамлакатларида балиқ ва денгиз маҳсулотларига мандарин қўшилади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar