Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 367

Кўпчилик бизнесменлар муваффақиятга эришиш учун ўз соғлиғини қурбон қилади, баъзилар бизнес учун ўз қизиқишларидан, яратиш илҳомидан воз кечади. Қуйида тадбиркорнинг бахтли ва соғлом яшашига ёрдам берадиган фойдали одатлар ҳақида гаплашамиз.

Яхши одатлар бутун ҳаётимизга, жумладан, саломатлигимиз ва ишимизга таъсир кўрсатади. Масалан, жисмоний машқларни бажариш одати фақат тана саломатлигини таъминламайди. Бу одамни тартибли бўлишга, шахсий мажбуриятларни бажаришга, масъулиятли бўлишга ҳам ўргатади. Бу сифатлар бизнес юритишда кўп фойда беради.

1. Чегара ўрнатинг

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Агар сизда бизнес ва ҳаёт ўртасида аниқ чегара бўлмаса, ишга “кўмилиб”, ҳаётнинг қолган қувончларини қўлдан чиқаришингиз мумкин. Шунинг учун бошқа одамларга ҳам, ўзингизга ҳам “йўқ” дейишни ўрганинг.

Масалан, ишингиз жума куни кечқурун тугаса, иш кўплиги сизни жума куни оилангиз билан суҳбат қуришдан, бирга кино кўришдан чалғитмаслиги керак. Ёки 8.00 дан 10.00 гача спорт билан шуғуллансангиз, ишхонадаги эрталабки учрашувлар сизга маъқул келмайди.

Шахсий ҳаётда ҳам шундай. Яқинларингиз сиз ўрнатган чегарани ҳурмат қилиши керак. Агар иш кунингиз 10.00 дан 19.00 гача белгиланган бўлса, бу вақтда ҳеч ким сизни безовта қилмаслиги лозим. Айниқса, уйда ишласангиз.

2. Ишдан дам олинг

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Иш услуби ўзгариши мумкин, лекин битта қоида ўзгармай қолади — вақти-вақти билан стулдан туриб, ҳаракат қилиш керак. Ҳаракат қувват тўплашга, янги ғоялар туғилишига ёрдам беради. Қон айланиши тезлашади, бу эса мия фаолияти, умуман, организм учун ҳам фойдалидир.

Бироқ тўлақонли куч тиклаш учун стол атрофида айланишнинг ўзи кифоя эмас. Шунинг учун иш билан банд ҳафтангизнинг ақалли бир кунини бутунлай ўзингизга бағишлашингиз керак.

Маълум муддатга ишдан чалғиш жуда муҳим — бу организм кучини тиклашга ёрдам беради.

Бизнесингизнинг асосий кучи нима? Ходимларингиз ё пулларингиз эмас. Ўзингиз! Шунинг учун ўзингизга дам беринг, чунки илҳомингиз ва қувватингиз тугаса, ҳаммаси тамом бўлади.

3. Нимани назарда тутаётганингизни аниқ ифодаланг

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Сўз ва амалингиз бир-бирига мос келиши учун нимани хоҳлаётганингизни, қайси жойда раҳбарлик қилишингиз, кимдан бўйсунишни талаб этишингизни бошиданоқ белгилаб олинг.

Кўп англашилмовчиликлар айнан нотўғри мулоқот натижасида келиб чиқади. Ниманидир ноаниқ айтишингиз мумкин, бунга кўпинча кимнидир (қариндошингиз ёки ходимингиз)ни хафа қилиб қўйишни истамаслигингиз сабаб бўлади.

Аммо бизнесда бошқача йўл тутиб бўлмайди. Фикрларингизни аниқ ва равшан ифодалашингиз, дудмал, мужмал гапирмасдан, талабингизни очиқ билдиришингиз керак.

Агар сизда доим мижоз ва ходимлар билан тушунмовчиликлар келиб чиқаётган бўлса, балки, фикрларингизни аниқ ифодалай олмаётгандирсиз. Буни қариндошлар ёки дўстлар билан синаб кўриш мумкин.

Оддий ўйиндан фойдаланинг — бирон нимани айтиб берасиз, сиз билан бирга машқ қилаётган одам эса эшитиб, буни ўз сўзлари билан айтиб беради. Агар у биринчи галдаёқ нима ҳақда гапирганингизни тушунган бўлса, ҳаммаси яхши. Агар у сўзларингиздан бошқа маъно чиқарган бўлса, фикрларингизни ифодалашда машқ қилишингиз лозим бўлади. Гапингизни оддийлаштириб, қисқалаштириб, янада аниқлаштиринг.

Ҳеч қачон оғир суҳбатни бир тўхтамга келмагунизча тугатманг. Ҳар бир суҳбатдош тўғри хулоса чиқариб олсин. Агар музокараларни ҳар доим ҳамма гап ҳаммага тушунарли бўлгандан кейин тугатсангиз, ҳеч ким “ўзи тушунганига” асосланиб, қандайдир ҳаракатлар содир этмайди.

4. Нутқингизни назорат қилинг

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Сўз катта кучга эга, бунга ишончингиз комил бўлсин: гапираётган гапингиз сиз ишонган ва интилаётган нарсаларга мос бўлади.

Айтилган сўз — отилган ўқ, орқага қайтариб бўлмайди. Агар ҳар доим ўзингиз назарда тутаётган нарсани гапиришни ўргансангиз, ҳаётдаги муносабатлар ҳам, бизнесдаги муваффақиятлар ҳам яхшиланади. Мулоқот сифати ошиб, тушунмовчилик камдан-кам учрайдиган ҳолатга айланади.

5. Ҳамма нарсада тартиб бўлсин

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Бир ишни бажариш усулингиз бошқа ишларни қандай бажаришингизни кўрсатади. Шунинг учун тартибли бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳа, сўздаги тартиб ва аниқлик жуда муҳим, аммо уйда, хаёлларда ва ҳатто иш столидаги тартиб ҳам муҳим.

Бунга кўп вақт керак эмас. Тартибни сақлаш учун нарсаларингизни йиғиштириб, иш жойингизни тартибли тутишингиз кифоя. Тартибли бўлсангиз, бирон муҳим ёки зарур бўлиб қолган нарсани топиш учун бир талай нарсани у жойдан бу жойга кўчиришга ҳожат бўлмайди.

Тартиблилик вақтни тежайди, вақт эса — тадбиркорнинг энг қимматли бойликларидан бири.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar