Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Миллиардерларнинг нонуштаси

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 418

Машҳур ишбилармонлар ҳақида фикрлар эканмиз, уларни кўпинча оддий ҳаётда тасаввур қилмаймиз. Кўпинча бу инсонларни ҳашаматли офис ва лабораторияларда кўз олдимизга келтирамиз. Лекин улар ҳам ҳаммамиз каби оддий инсон — уларнинг ҳам куни худди бизники каби бошланади. Хўш, миллиардерлар эрталаб қандай нонушта қилишади? Ҳозир шу ҳақда.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Амансио Ортега

“ZARA” асосчиси

Мода оламининг қироли ва «Zara» магазинлар тармоғининг асосчиси, Испания ва бутун Европадаги энг бой инсон, дунёнинг учинчи рақамли пулдори бўлган Ортега дўстлари билан қаҳвахонада нонушта қилади ва қайноқ шоколад билан пончик ейишни ёқтиради.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Жек Дорси

“Twitter”нинг бош директори

Интернет-бизнес етакчиси Жек Дорси нонуштада икки дона қовурилган тухум ейди. Балки у бу билан бирданига иккита компаниянинг бош директори эканлигига шаъма қилар. Лекин Дорси асло туз истеъмол қилмайди.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Ричард Брэнсон

“Virgin” асосчиси

Ўз оролига эга бўлган инсон нонуштада нима еркин? Албатта мева. Лекин Бренсон кўп йиллардан буён кунни бир финжон мюсли ва олма билан бошлайди.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Билл Гейтс

“Microsoft” асосчиси

Билл Гейтс пул одамни бузиши ҳақидаги фикрга мутлақо қўшилмайди. У оддий кийинади, ҳақиқий америкаликлар каби фаст-фуд ва кола билан нонушта қилади ҳамда пулни ақл билан сарфлаш худди уни топиш каби қийин деган фикрда.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Марк Цукерберг

“Facebook” асосчиси

Цукерберг диққат-эътибори чалғимайдиган инсонга ўхшаб кўринса-да, у анчагина ҳардамхаёл ва эрталаб столда нима бўлса шуни ейди. Цукербергнинг бу одатини ҳамма билади ва уни бир неча марта кечаги пицца ёки бургерни еяётганини кўришган.

Миллиардерларнинг нонуштаси

Лилиан Бетанкур

“L’Oreal” президенти

Бу аёл-миллиардер Европанинг мумтоз таоми — совутилган бузоқ гўшти ва бир қадаҳ винони хуш кўради. Десертга эса мева истеъмол қилади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar