Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.06.2016

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 134
Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Қуёш тизимидаги ҳеч бир сайёра Ер каби табиий омиллари ва ланшафтларининг хилма-хиллиги билан ажралиб турмайди. Гуллаган водийлар, қумли текисликлар, қорли чўққилар - бир неча миллион йил давомида табиат мукаммал манзара яратди. Бироқ ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги ривожлангани сари ландшафт инсон фаолияти таъсирида сезиларли ўзгаришларга дуч кела бошлади - сув ҳавзаларининг қуриши, саҳро майдонлариининг кенгайиши ва ерда гигант туйнукларнинг ҳосил бўлиши шулар жумласидандир. Қуйида биз очиқ усулда фойдали қазилмаларни қидириш натижасида юзага келган дунёдаги энг чуқур туйнукларни ёдга оламиз.

Экати, Канада

1998-2009 йиллар оралиғида бу ердаги ер ковакларидан 40 миллион карат олмос қазиб олинган. Ҳозирги пайтда кондаги ишлар ер остидан амалга оширилмоқда. Туйнукнинг аниқ чуқурлик ўлчами маълум эмас.

Дьявик, Канада

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Туйнук 2003 йилда очилган. Бу ерда йилига 1500 килограмм олмос қазиб олинади. 2010 йилдан бу ишлар ер остидан амалга ошириладиган бўлди. Бу жойнинг ҳам чуқурлик ўлчами аниқ эмас.

Катта туйнук, ЖАР

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Туйнук 1866-1914 йиллар оралиғида қазилган. Шу вақт ичида бу ердан 2722 килограмм олмос қазиб чиқарилган. Туйнукнинг майдони 17 гектардан иборат. Унинг периметри 1,6 километрга етади, эни эса - 463 метр. Бугунги кунда чуқурлик сув билан тўлган.

Калгури супер пит, Австралия

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Австралиядаги энг катта очиқ туйнук ўз ишини 1989 йилда бошлаган. Кўп йиллар мобайнида энг йирик олтин туйнуги узунасига 3,5 километрга чўзилган. Туйнукнинг ён томонларидан тубигача бўлган масофа 360 метрни ташкил этади.

Грасберг, Индонезия

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Грасберг дунёдаги энг баланд туйнук ҳисобланади, у денгиз сатҳидан 4285 метр баландликда жойлашган. Бу ердагидаги қазиш ишлари 1973 йилда бошланган. Бугунги кунга келиб туйнукнинг чуқурлиги 480 метрга етди.

Мир, Россия

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

1955 йилда очилган олмослар макони 2001 йилгача очиқ усулда қазиб олинган. 2009 йилда қазиш ишлари ер ости конидан амалга оширила бошланди. Туйнукнинг чуқурлиги 525 метр, диаметри - 1,2 километр.

Удачний, Россия

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Ёқутистон шимолидаги олмослар макони шимолий қутбдан 20 километр масофада жойлашган. 1982 йилдан олмослар очиқ усулда қазиб олинган, 2014 йилдан эса ер ости кони ишга тушди. Туйнукнинг чуқурлиги 585 метрдан иборат.

Эскондида, Чили

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Очиқ кон Атакама саҳросининг шимолида жойлашган. Бу ердаги қазиш ишлари 1990 йилда бошланган. Уларнинг энг чуқурининг узунлиги - 650 метр.

Чукикамата, Чили

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Бу мис рудаси қазиб олинадиган дунёдаги энг катта очиқ кон. Бу мсакандаги қазиш ишлари 1915 йилдан бери олиб борилади. Туйнук марказий Анднинг 2840 метр баландлигида жойлашган. Туйнукнинг чуқурлиги 850 метрни ташкил қилади.

Бингем-Каньон, АҚШ

Ерда инсон омили билан юзага келган 10та қора туйнук

Бу ердаги мис рудасини 1850 йилда топишган ва 13 йил ўтиб унда қазиш ишларини бошлашган. 2008 йилги ҳолатига кўра, туйнукнинг чуқурлиги 1,2 километр, эни 4 километр, майдони эса 1900 акрга етди. Туйнукдан ҳар куни тахминан 450 минг тонна мис қазиб олинади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar