Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.06.2016

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 519
Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

Турк ошхонаси асрлар мобайнида Яқин Шарқ, Кичик ва Ўрта Осиё маданиятлари таъсирида шаклланган. Шунинг учун бўлса керак, у ўзида турли халқларнинг, турли минтақаларнинг анъаналарини акс эттиради.

Турк ошхонаси гўштли овқатларга бой, улар ичида энг машҳури, албатта, кабобдир. Туркиянинг турли бурчакларида кабобнинг ўндан ортиқ турлари тайёрланади. Аммо турк ошхонаси ширинлик ишқибозларини ҳам эътиборсиз қолдирмайди – улар луқум, ҳолва, паҳлавадан бахраманд бўлишлари мумкин. Булардан ташқари, турк қаҳваси ва чойи, “симит” тешик кулчалари ва маҳаллий пицца – лаҳмажун ўз шинавандаларига эга бўлиб улгурган.

Қуйида турк ошхонасининг баъзи машҳур таомларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

1. Кунжут сепилган тешик кулча одатда нонушта дастурхонига тортилади. Симит билан бирга мураббо ёки пишлоқ тановул қилишади. Симитнинг ҳажми, ўлчови ва таъми ҳар бир вилоятда турличадир. Измир шаҳрида уни геврек деб аташади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

2. Шунингдек, симит кўчаларда сотилади. Сотувчилар уни махсус аравачада ёки бошларида олиб юришади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

3. Гёзлеме – қиймали нон шаклидаги анъанавий турк таомларидан бири. Гёзлеме саж деб аталадиган махсус товада пиширилади. Қийма исмалоқ, пишлоқ, денгиз маҳсулотлари, тухум, қийма гўшт ва бошқа нарсалардан қилиниши мумкин.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

4. Лаҳмажун навбатдаги машҳур шарқона таомдир. Уни арман, турк ёки араб пиццаси деб ҳам аташади. Таомни тайёрлаш учун махсус юпқа нон устига қийма гўшт, помидор ёки томат соуси, булғор қалампири, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, орегано қўйилади. Лаҳмажун одатда 150-170 грамм оғирликка эга бўлади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

5. Мутанжана – қуритилган мевалар ва қўй гўштидан тайёрланадиган овқат.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

6. Кўзачада пишириладиган креветкалар.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

7. Искандар кабоб – қўзи гўшти, майда тўғралган нон бўлаклари, эритилган ёғ ва қатиқ томат соусида тайёрланади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

8. Адана кабоб – қийма гўштдан сихда тайёрланади, устидан ўткир қалампир ёки мурч сепилади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

9. Кёфте – турк котлетлари. Туркиянинг ҳар бир вилоятида ўзига хос рецепт бўйича тайёрланади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

10. Ичига қийма солинган мидия.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

11. Зираворлар сепилган кичик котлетлар.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

12. Тантуни – гўшт ва помидордан тайёрланадиган таом. Тантуни лавашга ўралган ҳолда ёки оддий нон ичида, шунингдек, нонсиз ҳам истеъмол қилиниши мумкин. Табга кўра кўкатлар ва пиёз қўшилади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

13. Менемен – тухумга помидор, пиёз, қалампир аралаштириб пишириладиган нонушта таоми.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

14. Бурекас – нафақат Туркияда, балки бошқа қўшни мамлакатларда ҳам машҳур пишириқ. Қатлама ҳамирдан тайёрланади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

15. Кнафе – Кадоиф лағмони ва эчки пишлоғи асосида тайёрланадиган овқат.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

16. Айрон.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

17. Паҳлава – қатлама хамирдан тайёрланадиган пишириқ. Юпқа хамир қатламлари устма-уст қўйилиб, уларнинг устидан ёғ суртилади, сўнг махсус идишда ўралиб пиширилади. Пишган хамир эритилган шакар ва лимон шарбатига бўктирилиб, майдаланган ёнғоқ ёки писта хамир қатламлари орасига жойлаштирилади. Табга қараб зиравор ва гулоб қўшиш мумкин.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

18. Луқум – икки турда бўлади: роҳат-луқум ундан, шакар-луқум эса шакардан тайёрланади. Шунингдек, пишириққа нишаста, ёнғоқ, писта, бодом, кокос қўшилиши мумкин.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

19. Луқма – кулчага ўхшаш ширин пишириқ. Ачитқили хамирдан ва долчиндан тайёрланиб, қизитилган ёғда қовурилади. Тановул қилишдан олдин устидан асал, шакар қиёми суриб, долчин сепилади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

20. Тулумба – одатда десертга тортиладиган пишириқ. Тулумба 5 см ли бўлакларга ажратилган тузсиз хамирдан тайёрланади, хамир бўлаклари қовурилгач, устидан қиём сурилади.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

21. Турк қаҳваси.

Турк ошхонасини машҳур қилган таомлар

22. Турк чойи.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar