Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.11.2015

Брайан Морсман ўғлининг даволаниши учун кетма-кет учта марафонда ғолиб бўлди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 310

Брайан Морсман ўғлининг даволаниши учун кетма-кет учта марафонда ғолиб бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи Сара ва Брайан Морсман оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бироқ ота-онанинг қувончи узоқ чўзилмади. Миттигина Лиамнинг умуртқасида туғма хасталик бўлиб, агарда қиммат турувчи даво чоралари кўрилмаса, у бир умр ногирон бўлиб қолар эди. Физиотерапия, интенсив парвариш ва сифатли тиббий хизматга эса Сара ва Брайаннинг моддий имконияти етишмасди.

Брайан Морсман ўғлининг даволаниши учун кетма-кет учта марафонда ғолиб бўлди

Лиамнинг отаси унинг даволаниши учун етарли маблағни топиш учун учта марафонда иштирок этди. Учала марафон турли штатларда бўлиб ўтди. У бир кечагина дам олиб, иккинчи марофонга йўл оларди.

Брайан кетма-кет учала марафонда ҳам муваффақият қозонди. Шундай қилиб у 5570 доллар пул ишлаб топди. "Мен ҳар доим ўз ўғлим ва унинг оғриқлари меникидан оғирроқ экани тўғрисида ўйладим, — деди ота.— Лиам охирига қадар мени руҳлантириб турди!"

Брайан Морсман ўғлининг даволаниши учун кетма-кет учта марафонда ғолиб бўлди

"Турмуш ўртоғим билан фахрланаман. У фақатгина ўз оиласи ва кичкинагина ўғли керакли ҳамма нарсага эга бўлиши учун рекорд даражадаги вақт ичида 200 миль масофани босиб ўтиш мақсадида ҳафтасига 40 соатлаб меҳнат қилди. У дунёдаги энг яхши турмуш ўртоқ",— деди Сара Facebook'да.

Брайан Морсман ўғлининг даволаниши учун кетма-кет учта марафонда ғолиб бўлди

Ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келган инсон дарҳол тушкунликка тушиб, таслим бўлмаслиги лозим. Инсон ўзидаги ирода ва сабр-тоқат орқали уддалаб бўлмасдек кўринган кўплаб муваффақиятларга эриша олиши мумкинлигини биргина Брайан мисолида кўриш мумкин.



Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar