Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.06.2016

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 105
Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Янги зеландиялик Найжел Латта замонавий болалар психологияси бўйича энг кучли мутахассис. Латта ўн йилдан ошиқ вақт давомида муаммоли болалар ва ўсмирлар билан ишлаган. Ундаги бебаҳо тажриба ва билим нафақат тарбияси оғир болалар ота-оналари, балки ота-она бўлишни режалаштирган барча учун ҳам керакдир. У ҳаётий кўникмаларини баён этган китоб бестселлерга айлангани, бежиз эмас. Биз мана шу мутахассис томонидан ишлаб чиқилган болани тарбия қилишнинг қоидаларини эълон қилаяпмиз.

1. Асосийси — бу муомала

Бу энг асосий қоида ва буни ҳеч бир ота-она назардан четда қолдирмаслиги керак. Бола — кичкина одамгина эмас, алоҳида шахс ҳамдир. Шунинг учун уни иззат қилиш, мулоқот мобайнида ҳурматни изҳор этиб туриш зарур.

Сиз ота ёки она сифатида шахсий намунангиз ёрдамида бошқа инсонлар билан мулоқот қилишни ўргатинг. Самимиятсиз инсоний муносабат ўрнатиб бўлмайди.

Бу ерда назорат ҳақида гап кетмаяпти. Болаларни назорат қилиш, айниқса, кичик ёшдагиларини чўчитиб қўяди. Сиз фақат қўрқитиш ёрдамида “ўзингни яхши тут”, десангиз у бу нега зарурлигини тушунмайди. Бундан ташқари, катта бўлганида бола сиздан қўрқадиган бўлади.

2. Болага симпатия (хуш кўриш) билан муносабатда бўлинг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Болалар ота-оналари уларни яхши кўришига қаттиқ ишонишади. Бу туғма ҳиссиёт. Ҳатто болага етарли эътибор қаратилмаган ёки уларни жазолаган пайтда ҳам улар ота-онасининг меҳр-муҳаббатига ишонишади.

Бироқ ёқимлилик, хуш кўриш билан гапириш, меҳр кўрсатиш умуман бошқа нарса. Кўплаб болалар совуқ ва лоқайд муносабатни дарров пайқаб қолишади. Ота-оналик муҳаббати табиий ҳиссиёт, инстинктдир. Унга симпатияни уйғунлаштирсангиз, бола тарбиясидаги катта ютуқни қўлга киритасиз.

3. Болаларга жуда кўп эътибор зарур

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Барча болаларга эътибор керак. Эътибор эса ҳеч қачон кўплик қилмайди. Фарзандлар икки нафар бўлса, улар барча эътиборни ўзларига қаратиш учун инжиқлик қилишади. Ҳа, гўдаклар эътиборни қозониш учун барча имкониятдан фойдаланишади. Бу ҳолат болаларда инстинктив мавжуд. Ота-онанинг кўз-қулоқ бўлиб туриши улар учун хавфсизликни англатади.

4. Яхшисини ошириб, ёмонини яширинг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Мазкур қоида биринчи қарашдаёқ тушунарли. Уларнинг яхши ҳаракатларига эътибор қаратинг. Агар бола ниманидир нотўғри қилаётган бўлса, бунга аҳамият берманг.

Яхши томонга эътибор қаратиш бола ўзини яхши тутишига сабаб бўлади. Ёмон қилиқларига эътибор бермай қўйишингиз билан фанзандингизнинг ўзи инжиқлик қилишни бас қилади.

5. Болаларга чегара қўйинг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Болаларни чегараланмасликнинг сабаблари кўп. Улар оламни мустақил англашлари лозимку, ахир. Бироқ болаларни ёлқовликдан чекламасангиз, тарбияни ўзи бўларчиликка ташлаб қўйган бўласиз.

Уларни чегарасиз, ҳеч қандай қоидаларсиз тарбиялаб бўлмайди.

Бола бирор чекловга дуч келмагунича ҳаракатланаверади. Сабаби ниманингдир мумкин эмаслиги тушунчаси уларнинг табиатида мавжуд эмас.

6. Эргаштирувчи бўлишга ҳаракат қилинг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Ота-она бўлиш оғир масъулият. Шахсий намуна кўрсатиш ҳам қийин. Шундай бўлса-да фанзандингиз қандай бўлишини истасангиз, ўзингиз ҳам шундай бўлишга мажбурсиз.

7. Ёмон феъл-атворини кечирманг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Агар бола ота-онасини ҳақорат қилса, ранжитса, жазаваси тутиб қолса буни кечириш керак эмас. Ҳа, бола доимо ўзини идеал даражада тутмаслиги мумкин. Болаларда вақти-вақти билан ёмон феъл-атвор кузатилиб туради. Аммо бу ҳолатга қўл силтаб қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда, аҳвол бундан ҳам ёмонлашади.

Ёмон хулқ билан курашиш зарур.

8. Режа тузинг

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Фарзандингиз серхархаша ва тантиқ бўлса, аввало, режа тузиб олинг. Албатта, бу режада графиклар чизишингиз шарт эмас ёки мақсад ва вазифаларни батафсил бошидан охиригача ифодалашингиз зарур эмас. Ҳар кунлик ҳисоботлар ҳам бу ўриндан жой олмайди. Шундай бўлса-да, режа зарур.

У сизга боланинг феъл-атвори устида ишлашингизда асқотади. Гўдакнинг битта муаммоли феъли ёки қилиғини ёзинг ва у билан курашиш учун ҳар хил ғоялар ўйлаб топинг.

9. Исталган хулқ — бу мулоқот

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Энг ёмон атвор ҳам бу боланинг ота-онаси билан бўлган мулоқотидир. Агар у қандайдир ножўя ҳаракат қилаётган бўлса, гўдак ота-онасига ниманидир айтгиси келаяпти. Масалан, эътиборсизликдан азият чекаяпти. Улар фикр ва ҳисларини ҳаракатлар ёрдамида ифодалайди.

Бола ўз тантиликлари билан нимани тушунтирмоқчи эканлигини билиш бу ярим муваффақият калитидир.

10. Болалар — бу хаос (тартибсиз, чалкаш) дир, улар билан урушиш фойдасиз

Фарзанд тарбиялашнинг 10 та принципи

Болалар ота-онасининг ҳаётига доимо хаос олиб кирган. Таъкидлаб айтамиз, доимо. Бола туғилиши билан минглаб кутилмаган, кечиктириб бўлмас ишлар пайдо бўлади.

Буни тушуниш ва мазкур ҳолатга кўникиш зарур. Фарзандингиз олдин хафа бўлиши, кейин шўхлик қилиши, салдан сўнг эса сиз билан тортишиши, баҳслашиши мумкин. Барчасига сабр этинг. Довулдан кейин барибир қуёш чиқади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar