Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.06.2016

Европадаги энг чиройли шоссе

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 301
Европадаги энг чиройли шоссе

Ҳаммаси 1968 йилда, Чехословакияда давлат тўнтариши юз берганида бошланганди. Ўшанда Руминия президенти Николае Чаушеску Фэгэраш довони орқали ҳарбий йўл қуришга буйруқ берганди…

1. Аммо Николае қўрққан воқеа барибир содир бўлди. 1989 йилда давлат тўнтариши юз берди. Чаушеску отиб ташланди, у қурдирган йўл эса қолди.

Европадаги энг чиройли шоссе

2. Бу трасса ҳам бошқа йўллар каби ўз кодига эга — DN7C. Йўл Питешти шаҳри жанубидан бошланиб, Валахия ва машҳур “вампирлар ватани” Трансильвания орқали ўтади ҳамда шимолда бошқа автомобиль йўли билан туташади.

Европадаги энг чиройли шоссе

3. Бу йўл “Top Gear” жамоаси 2009 йилда қимматбаҳо спорт автомобилларини мана шу трассада синаганидан сўнг машҳур бўлиб кетган.

Европадаги энг чиройли шоссе

4. Трассанинг жанубий қисми тоғлар орқали ўтган бўлиб, тор туннеллар қурилишнинг шошилинч амалга оширилганидан дарак беради.

Европадаги энг чиройли шоссе

5. Йўл шошилинч тарзда қурилган — 260 км лик трасса бор-йўғи тўрт йил ичида бунёд этилган (1970-1974 йиллар).

Европадаги энг чиройли шоссе

6. Йўл давомида сув омборига эга гидроэлектростанция ва унча катта бўлмаган кузатув майдончасига дуч келасиз.

Европадаги энг чиройли шоссе

7. Сув омборидан довонга қадар диққатга сазовор манзара кўзга ташланмайди.

Европадаги энг чиройли шоссе

8. Довонга киришда узунлиги 30 км лик юпқа асфальт йўл Карпат қияликлари бўйлаб чўзилиб кетган.

Европадаги энг чиройли шоссе

9. Трасса бир йилда 2-3 ой – июлдан сентябрнинг ўрталаригача очиқ бўлади. Умуман олганда, йўлнинг очилиши ва ёпилиши об-ҳавога ҳам маҳаллий ҳукуматга ҳам боғлиқ.

Европадаги энг чиройли шоссе

10. Трасса автомобиллар учун ёпилган даврда осма арқон йўл орқали юқорига саёҳат қилиш мумкин.

Европадаги энг чиройли шоссе

11. Кузатув майдончасида туриб гўзал манзарадан баҳраманд бўлиш қийин. Сабаби, бу ерда тез-тез туман тушади.

Европадаги энг чиройли шоссе

12. Кузатув майдончасида хўтикларга кўзингиз тушиши мумкин. Улар бу ердаги сайёҳлардан егулик сўраб безор қилишади.

Европадаги энг чиройли шоссе

13. Довон тепасида автомобиллар тураргоҳи, меҳмонхона ва бир нечта қаҳвахона ҳамда савдо дўконларидан иборат сайёҳлик зонаси жойлашган.

Европадаги энг чиройли шоссе

14. Трассага юқоридан назар ташлагач, автомобилнинг техник хусусиятларини синовдан ўтказиш истаги уйғонади. Фақат бу ерда бурилишларда катта тезликда юриш тавсия этилмайди, чунки йўл жуда тор.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar