Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.06.2016

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 178
Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Одамзодга келажакни ўзича тасаввур қилиш ва шу аснода хулосалар чиқариш каби ўзига хос хусусият бор. Ер юзида жуда кўплаб китоблар борки, уларда битилган фараз ва тахминлар дастлаб хаёлот мевасидек туюлган, вақти келиб эса улардаги битиклар амалга ошган.

IT-соҳасида ҳам кўп нарсаларни тахмин қилиш мумкин, ҳаттоки, айрим йирик компанияларда келажакни тахмин қилиш билан шуғулланувчи ходимлар ҳам фаолият юритишади. Вақти келиб уларнинг тахминлари амалга ошади. Бироқ ушбу соҳада айрим фактлар борки, улар ҳақида ўн йил илгари ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмаган. Қуйида 2004 йили тахмин қилиш мумкин бўлмаган, лекин ҳозирги кунда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз боради.

1. “Nokia”нинг бозорни тарк этиши

“Nokia”нинг муваффақият чўққисига чиққан даври 2007 йилга тўғри келади (ўшанда у бозорнинг 60 фоизини эгаллаганди). Ҳаттоки олис 2004 йилда ҳам компания ишлаб чиқарган телефонларнинг бозори чаққон эди. Бу гигант компаниянинг келажаги ҳақида ҳеч ким салбий тахмин билдира олмасди. Бироқ ҳозирда компания бренди билан биргаликда “Microsoft” томонидан сотиб олинган. Энди “Nokia” бренди остидаги смартфонларни эмас, “Microsoft Lumia” смартфонларини кўрамиз.

2. “Philips”нинг телевизорлар бозоридан кетиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Голландиянинг “Philips2 компанияси ўтган асрнинг 30-йилларидан, аниқроғи, 1928 йилдан телевизор ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлаган, 1946 йилдан эса телеэфирни бошлаган. “Philips” кўп нарсаларда биринчи бўлган: 1963 йили магнитофон кассетасини ишлаб чиқарган, 1980 йили “Sony” билан ҳамкорликда компакт-дискни тақдим этган, 1995 йили эса DVD стандартини ишлаб чиққан. Телевизорлар соҳасида ҳам компания узоқ йиллар давомида юқори сифатли телевизорлар ишлаб чиқарди. 2013 йилнинг январида “Philips” маиший электроника бозоридан кетишини ва бизнесининг бу йўналишини Япониянинг “Funai” компаниясига сотишини эълон қилди. “Philips” бренди остидаги телевизорлар ҳозирда Хитойнинг “TP-Vision” компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда. “Philips” мазкур соҳада катта зарар кўргач, шу қарорга келди. Афсонавий телевизорлар ишлаб чиқаришнинг 85 йиллик тарихи шу тарзда ниҳоясига етди.

3. “IBM”нинг компьютерлар ишлаб чиқаришдан воз кечиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“IBM” корпорацияси илк шахсий компьютер ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади (у 1981 йилда “IBM PC” компьютерини ишлаб чиқарган) ва узоқ вақт давомида оммабоп бўлиб келган “ThinkPad” ноутбуклари ва “ThinkCentre” компьютерларини муваффақият билан сотган. 2004 йилга келиб “IBM” компьютерлари сотуви пасайиб кетди, у “Dell” ва “Hewlett-Packard” билан рақобатлаша олмади. Раҳбарият бизнеснинг бу қисмидан воз кечишга қарор қилди. Оқибатда компьютер ишлаб чиқариш бўлинмаси Хитойнинг “Lenovo” компаниясига сотиб юборилди.

4. “Sony”нинг “VAIO” ноутбуклари ишлаб чиқарилишининг тўхтатилиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Компьютерлар мавзусида сўз кетганда “Sony VAIO”ни эсламасликнинг иложи йўқ, чунки ушбу бренд остида ноутбук ва компьютерлар ишлаб чиқарилган. “VAIO”нинг дастлабки моделлари 1996 йилда сотувга чиққан бўлиб, улар кичик ҳажми, енгиллиги ва узоқ ишлаши билан ажралиб турарди. Ноутбуклар сифатли хомашёдан тайёрланганлиги билан ҳам аҳамиятли эди. Кейинги йилларда “Sony”нинг электроника билан боғлиқ фаолияти даромад ўрнига зарар келтирди. Шунинг учун шу йилнинг февраль ойида компания “VAIO” компьютерлари ишлаб чиқаришни тўхтатишини ҳамда “VAIO” бўлинмаси “Japan Industrial Partners” (JIP) фондига сотилганини эълон қилди.

5. Телефонларнинг фотосурат олиш учун асосий воситага айланиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

2004 йилда ҳар қандай рақамли фотоаппаратнинг сотуви чаққон эди. Юқори сифатли суратларни фақат улар ёрдамида олиш мумкин эди. Ўша пайтларда мобиль телефонларнинг фотокамераси фотоаппаратларнинг камераси билан рақобатлаша олмасди. Ҳозир эса телефонларнинг камераси шу даражада мукаммаллашдики, улар анча-мунча рақамли фотоппаратнинг “белини синдиради”.

6. “Apple” ўзининг асосий даромадини смартфонлар сотувидан топиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“Apple” компанияси узоқ вақт давомида фақат компьютер ва ноутбуклар ишлаб чиқарди ва 2000 йилга келиб маҳсулотлар кўламини кенгайтирди. 2004 йили компания “iPod” портатив плеерлари сотувини амалга оширди, “iTunes Store” онлайн-магазинини ишга туширди. Дастлабки “iPhone” смартфони 2007 йили сотувга чиқди. У тез орада бутун дунёда оммалашиб кетди. Ҳозирда “Apple” даромадининг асосий қисмини смартфонлар сотувидан олади. Сўнгги маълумотларга кўра, “Apple” смартфонлар сотиш бўйича “Samsung”дан кейин иккинчи ўринда туради.

7. Ноутбукларга нисбатан планшетларнинг кўпроқ сотилиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Биз ҳозирда планшет, деб атайдиган буюмга ўхшаш қурилмани яратишга 1968 йилда “Xerox PARC” компаниясининг тадқиқот бўлинмасида уриниб кўришганди. “ Dynabook” деб аталувчи прототип прототиплигича қолиб кетган. 1993 йилдан бошлаб кўплаб компаниялар бу йўналишда иш олиб боришди. 2009 йили “Apple iPad” сотувга чиққач, планшетлар оммавийлаша бошлади. Савдо тармоқлари маълумотларига қараганда, 2013 йилнинг 3-кварталида планшет савдоси ноутбуклар савдосини ортда қолдирган.

8. Видеотанишувлар хизмати учун мўлжалланган сайтнинг энг оммабоп “телевидение”га айланиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“YouTube” дунёда энг машҳур ва оммабоп видеохостинг хизмати ҳисобланади. Унга кунига 4 млрд. киши киради. Айтишларича, ушбу хизматни “PayPal” компаниясининг уч нафар собиқ ходими ташкил этган. Улар кечки зиёфатда учрашмоқчи бўлишади. Улардан бири зиёфатга бора олмайди, икки дўст эса зиёфат жараёни ҳақида видеорепортаж орқали ўртоқлашишни хоҳлашади. Шу тарзда видеороликлар алмашиш хизматининг лойиҳаси яратилади, бундан олдин эса видеотанишувлар хизмати лойиҳаси мўлжалланаётганди. 2005 йилда ташкил этилган “YouTube” 2006 йили 1,65 млрд. долларга сотилди.

9. Оддий интернет сервисининг миллиард долларга сотилиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Ҳозирда жуда оммалашган фотосуратлар алмашиш хизмати бўлган “Instagram” 2010 йили “Burbn” деб аталувчи бошқа бир сервисдан пайдо бўлган. Лойиҳа билан дастлаб икки киши шуғулланган, 2011 йилнинг августида жамоа беш кишига етган.

Сервис такомиллашиб борар, лекин уни яратган муаллифларнинг келажак учун ҳеч қандай аниқ режалари йўқ эди. Хештеглар, фильтрлар пайдо бўлди, “Android” тизими учун мўлжалланган версияси ҳам яратилди (дастлаб фақат “iOS” учун эди). 2012 йилда эса “Facebook” “Instagram”ни бир миллиард долларга сотиб олди. Шундан сўнг ушбу сервисда кўплаб ўзгаришлар юз берди, ижтимоий тармоқлар орасида муносиб ўрин эгаллади, молиявий аҳволи яхшиланди. 2013 йили унда видероликлар жойлаш имконияти пайдо бўлди.

10. Оммавий равишда таомларнинг суратга олиниши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“Instagram”нинг оммалашиши натижасида таомларнинг суратини жойлаш урфга айланди. Ижтимоий тармоқларда таомларнинг суратини жойлайдиган фойдаланувчиларни психологлар “фудстаграмерлар” деб атай бошлашди. Қатор ресторан ва кафелар “фудстаграминг”дан реклама мақсадларида фойдалана бошлашди.

11. Миллиард нафар фойдаланувчиси бўлган илк сайтнинг 20 ёшли талаба томонидан яратилиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“Facebook” ижтимоий тармоғи 2004 йилда Гарвард университети талабаси Марк Цукерберг ва унинг ҳамхоналари томонидан яратилган. Цукерберг ўшанда 20 ёшда эди. Сайт дастлаб Гарвард талабалари учун мўлжалланганди, 2006 йили эса барча фойдаланувчилар учун кириш имконияти очилди. 2007 йили Марк Цукерберг дунёдаги энг ёш миллиардерга айланди. 2014 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, “Facebook”да 1,32 млрд. нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. “Facebook” миллиарддан ошиқ фойдаланувчиси бўлган илк сайтдир.

12. “Google”нинг роботехника компаниясига айланиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

10 йил илгари “Google”ни ҳамма йирик қидирув тизими деб билар, бу компаниянинг дунёда энг оммабоп мобиль операцион тизимини яратиши ва турли соҳаларда иш олиб бориши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Компания ҳозирда симсиз интернет тармоқларидан тортиб робототехника фаолияти билан ҳам шуғулланмоқда. Роботлар билан шуғулланишнинг фаол ташаббускори “Google”нинг “Android” бўлинмаси собиқ раҳбари Энди Рубин бўлади. Компания ҳозирда робот техникаси билан шуғулланувчи “Boston Dynamics”, “Meka Robotics”, “Bot & Dolly”, “Holomni”, “SCHAFT Inc.”, “Redwood Robotics”, “Industrial Perception Inc.” ва “Autofuss” компанияларининг эгаси ҳисобланади. “Google” ҳатто роботлашган автомобиль прототипини ҳам намойиш этиб улгурди.

13. “Sony”нинг фотокамералар ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияга айланиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

“Sony” 1996 йилдан бери рақамли фотокамералар ишлаб чиқараётган бўлса-да, уни бу бозорда жиддий сотувчи, деб аташ қийин эди. Ҳаммаси 2006 йилдан бошлаб ўзгариб кетди. 1928 йилда фаолият бошлаган Япониянинг “Minolta” компанияси ушбу соҳада бой тажрибага эга бўлса ҳам, 2000 йилдан кейин ишлари юришмай қолди. Компания босмахона, оптика, ўлчов ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун “Konica” компанияси билан бирлашди, фототехника бўлимини эса сотишга қарор қилди. 2006 йили “Minolta” фотобизнес йўналишини “Sony”га сотди ва “Sony” бундан унумли фойдаланди. Ҳозирда “Sony” дунёдаги энг йирик фотоаппаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади.

14. Ўйинлар ёки маҳсулотлар ишлаб чиқаришни фойдаланувчиларнинг ўзи молиялаштириши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

1997 йили Британиянинг “Marillion” гуруҳи мухлислари гуруҳнинг мусиқий сафарини молиялаштириш учун интернет-кампания ташкил этишди ва керакли маблағни йиғиб беришди. Шу тарзда “краудфандинг” деб аталувчи молиялаштириш тури юзага келди. 2000-2001 йилларда артистлар учун “ArtistShare” деб номланган краудфандинг платформаси пайдо бўлди. Ҳозирда “IndieGoGo” ва “Kickstarter” краудфандинг платформалари ривожланган бўлиб, улар мусиқадан тортиб турли ўйинлар ва гаджетлар учун маблағ йиғишади. Истаган киши ўзига ёққан лойиҳа учун ўзи истаган миқдордаги маблағни ўтказиши ва молиялаштирган маҳсулотини арзон нархда биринчилардан бўлиб олиши мумкин.

15. “Internet Explorer”нинг энг оммабоп браузерлар учлигига ҳам кира олмаслиги

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Бир пайтлар “Microsoft Internet Explorer” ўзининг секин ишлаши ва айрим саҳифаларни тўлиқ кўрсата олмаслигига қарамасдан, фойдаланувчилар орасида энг кўп ишлатиладиган браузер ҳисобланарди. Тўғрироғи ўн йил олдин шундай эди. Бугунги кундаги статистикага қараганда, “IE” браузерлар рўйхатида дастлабки учликка ҳам кира олмаган. Ҳозирда “Google Chrome” браузери етакчиликни ўз қўлига олган бўлиб, айрим ҳазилкашлар “Internet Explorer”ни “Chrome”ни юклаб олиш учун керак бўладиган дастур дейишади.

16. Ўйинларнинг бепул бўлиши, лекин уларни ўйнаш учун пул тўланиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Бугунги кунда комьютер ўйинларига асир бўлмаган инсонни топиш қийин. Ҳозирда шундай турдаги ўйинлар ҳам борки, улар шартли бепул - “Free-to-play” (F2P) деб аталади: ўйин бепул тарқатилади, лекин ўйин ичида нималарнидир пулга сотиб олиш керак бўлади. Айрим ўйинларда пул ишлатмасдан кейинги босқичга ўтиш амримаҳол. “Freemium” деб аталадиган ўйин турларида эса ўйиннинг чекланган версияси бепул бўлади, тўлиқ версиясини ўйнаш учун эса фойдаланувчи пул тўлаши лозим (Warhammer Online, EverQuest, World of Warcraft).

17. Экран диагонали олти дьюм бўлган қурилмаларнинг телефон деб аталиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Ўн йил илгари смартфон ва коммуникаторлар орасида сезиларли фарқ бор эди: смартфонлар оддий мобиль телефонга ўхшар, ўрнатилган иловалар ёрдамида бир қанча вазифаларни бажарарди. Коммуникаторлар эса телефон вазифасини ҳам бажарувчи чўнтак компьютери ҳисобланарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг экрани диагонали 3,5-4 дьюмдан ошмасди. Орадан ўн йил ўтгач, “коммуникатор” атамаси истеъмолдан чиқиб кетди, экран диагоналлари эса катталашди. Телефон вазифасини ҳам бажара олувчи, экрани 7 дьюм бўлган планшетлар ва 6 дьюм экранли смартфонларнинг пайдо бўлиши бу қурилмалар ўртасидаги чегарани йўққа чиқарди. 2011 йилда 5 дьюмли “Dell Streak” планшет деб сотилган бўлса, 2013 йилда 6,4 дьюм экранли “Sony Xperia Z Ultra” смартфон сифатида бозорга чиқарилди.

18. Ишлаш учун битта браузернинг етарли бўлиши

Ўн йил илгари башорат қилиш мумкин бўлмаган воқеалар

Ўтган ўн йил давомида интернетнинг тезлиги шу қадар ошдики, фаолиятнинг кўплаб турлари интернетга кўчди. Ҳозирда кўплаб онлайн-дастурлар мавжуд бўлиб, бир пайтлар бу дастурларда бажариладиган амалларни фақатгина “MS Office” ёки “Photoshop” орқалигина бажариш мумкин эди. Биргина “Chrome OS” тизими ўрнатилган хромбуклар ёрдамида интернетга уланган фойдаланувчи ҳеч қандай дастур ўрнатмасдан ҳам керакли ишини интернет браузер орқали бажариши мумкин. Вақти келиб, одамлар маълумотларни комьютер хотирасида эмас, интернетда сақлашлари урф бўлса ажаб эмас.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar