Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.06.2016

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 154
Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Жамиятда, айтиш мумкинки, аёл ва бойлик бир-биридан узоқ тушунчадек тасаввур мавжуд. Инсоният бошланганидан бери, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи фақатгина эркак кишига тегишли устунлик ёки имтиёздек қабул қилинган. Айни шу нарса ҳам, тарихда бадавлат аёллар унчалик ҳам кўп эмаслигини изоҳласа ажаб эмас. Аммо қуйида келтириладиган бадавлат аёллар ўнлиги эса, дунёнинг энг бой аёллари номига даъвогарлик қилишади.

10. Шарлен де Карвальо-Хейнекен

Ҳар сафар Heineken пиволарини ичар экансиз, ёдингизда тутинг, сиз ушбу голланд хонимининг бойишига ҳисса қўшмоқдасиз. Унинг бойлиги 13 млрд доллар атрофида баҳоланади. Машҳур Фредди Хайнекеннинг ягона қизи отасининг барча пиво ишлаб чиқариш империясини мерос сифатида қабул қилиб олган ва уни янги даражага олиб чиқишга эришди.

9. Энн Кокс Чемберс

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Энн Кокс Чемберс ўзининг 15 млрд долларини медиамагнат сифатида ишлаб топган. Энн АҚШнинг энг йирик кабель телевидениеси Cox Enterprises асосчисининг меросхўридир.

8. Ян Хуиян

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Хитойнинг Country Garden компаниясининг бош сармоядори ўз навбатида Хитойнинг энг бой аёли ҳисобланади. У провинциялик мулозимнинг ўғлига турмушга чиққанига қарамай, 16 млрд долларлик капитални бошқаришнинг уддасидан чиқмоқда.

7. Сьюзен Клаттен

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Германиянинг энг бой аёли ўзининг 17,4 миллиард долларлик хазинасининг асосий қисмини BMW автомобилларини сотишдан ишлаб топган. Клаттен автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг 12,6 фоиз акциясини отаси Герберт Квандтдан харид қилган. Бундан ташқари, Клаттен фармацевтика, муқобил энергетика ва экология соҳасидаги бир нечта корхоналарга ҳам сармоя киритган.

6. Лилиан Бетанкур

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

L'Oreal империясининг меросхўри Лилиан Бетанкурнинг бойлигини астрономик қиймат, дейиш нотўғри бўлмайди. Унинг бойлиги нақ 40 миллиард долларга баҳоланади. Аммо бу маблағларни Бетанкур оиласининг бир неча аждоди косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш орқали тўплаган.

5. Изабелла Кастильская

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Кастилия қироличаси, одатда, ҳар доим тарихий энг бадавлат аёллар рўйхатига киради. У, ўзининг бошқаруви мобайнида, шахсий ва давлат хазинасини тасаввур қилиб бўлмас даражада кўпайтиришнинг уддасидан чиққан. Кастилия қироличаси, бир йилда бир ярим миллион олтин дукат миқдорида даромад кўрган.

4. Клеопатра

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Клеопатра, Юлий Цезарь ва Марк Антоний каби ўз даври дунёсининг етакчилари билан алоқалари билан тарихда қолган. Аммо, жаҳон тарихидаги энг таниқли ҳукмдор-аёллардан бири энг бадавлат аёллардан ҳам бири эди. Клеопатра, бугунги кун меъёри билан ҳисоблаганда, салкам 100 млрд долларлик бойликка эгалик қилган.

3. Екатерина Буюк

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Екатерина Буюк лақаби нафақат унинг сиёсий қудратига далолат қилади, балки унинг бойлигидан ҳам дарак беради. Унинг бойлиги, бугунги кунда оз эмас, кўп эмас, нақ бир ярим трлн долларни ташкил этган бўлар эди. Екатерина Буюкнинг мутлақ монархияси, уни бутун бошли бир мамлакатнинг асл эгасига айлантирганди.

2. Хатшепсут

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Хатшепсут Миср Фиръавнининг турмуш ўртоғи сифатида мамлакатни бошқариши учун жиддий тер тўкишига тўғри келган. У, ўзининг тахтга ўтиришини "Яратган"нинг инояти эканига қўл остидагиларни ишонтиришга мажбур бўлган. Ахир, йилига 2 млрд доллар даромад келтирган олтин конлари эгасига ким қаршилик қила олар эди?!

1. Император аёл-Ву

Дунё тарихида 10 нафар энг бадавлат аёл

Хитойлик император аёл, ўз даврининг икки монархини яксон этиш билан Чин ҳокимиятини қўлга киритган. Маккорликлар ва қотилликлар воситасида, у дунё тарихидаги энг бадавлат аёл бўла олди. Унинг бошқарувидаги Хитой дунёнинг энг бой давлатига айланди, ўзи эса, бугунги кунда ҳам ҳисоблаб бўлмас бойлик соҳибаси бўлди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar